UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  23 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  29 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

“Сизнингча биринчи лига қандай бўлиши керак?” Янгиликлар

“Сизнингча биринчи лига қандай бўлиши керак?”

Хабарингиз бор, ПАЙШАНБА мухлис минбари сифатида ўқувчилар ихтиёрига берилди.
Душанба куни сайтимиз орқали "Сизнингча биринчи лига қандай бўлиши керак?" деган савол берилганди. Қуйида энг сара учта фикр билан танишиб олинг.

Илёсбек Абдуманнопов Абдумўминович, Андижон вилояти Асака туманидан


Биринчи лигага бу йил БААдаги ЖЧда тўп тепган “Ўзбекистон” ўсмирлар терма жамоасини ҳам қўшиш таклифини бермоқчи эдим. Бир ўйлаб кўринг, сон саноқсиз ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинар эди (бош жамоамиз учун ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш “ҳал қилиб бўлмас иш” сифатида қаралаётган бир пайтда U-17 жамоасига ўртоқлик ўйинлари, билмадим). Биринчи лигада ўз-ўзидан “U-17” клуб пайдо бўлар эди. Ана энди стадионларга мухлислар ташрифи ошишини кўраверинг. БААдаги мундиалда порлаган Жамшид Болтабоев, Сарвар Каримов, Рустамжон Ашурматов, Акобир Тўраев сингари ўйинчилардан иборат таркиб вилоятларга ташриф буюрса стадионлар шубҳасиз мухлислар билан тўлиб тошар эди. Бир мавсум биринчи лигада иштирок этгач, келаси йил янги “U-17” терма жамоасига бу ўрин бўшатиб берилади.

Вилоятларда ҳозирда терма жамоалар ўйинларини ўтказишни иложи топилмас экан, ҳеч бўлмаса ўсмирлар терма жамоамизни ўинларини бевосита стадионлардан кўриш Тошкентдан узоқда жойлашган футбол мухлислари учун ўзига ҳос “шоу” бўлар эди. Бу масалада ўйинчиларни тўп сураётган клублари билан келишса бўлади.

Ҳеч бир клуб мамалакат футболини ривожлантириш йўлида босилаётган қадамларга ғов бўлмаса керак. Боз устига фақатгина бир мавсумга. Бу ёшда ўйинчи жамоасини асосий таркибидан ўрин ола билиши мушкул вазифа хисобланади. Буни барчамиз олдинги, Аббосбек Махситалиев сардорлигидаги термамиз тақдирида кўрдик. Клублар шундоқ ҳам ёш иқтидор эгаларини асосий таркибдан ўрин ола билмагач бошқа клубларга ижарага бериб юборишмоқда. “U-17” таркибида майдонга тушиб тажриба тўплашса ўз клублари учун ҳам мамлакат футболи учун ҳам фойдадан ҳоли бўлмасди чамамда. Кейинги навбатда биринчи лиганинг аксарият ўйинлари дам олиш кунлари (шанба ва якшанба) ўтказилмайди, шу сабабли стадионларга мухлис ташрифи яхши эмас. Тақвим тузаётганда ПФЛ бу нарсани ҳам эътибордан қочирмаслигини сўраган бўлардим.

Ikroman_uz:
Менимча чемпионатимизнинг биринчи лигаси, олий лигадан деярли фарқ қилмаслиги керак, яъни олий лигамизда мавжуд барча шарт шароитлар ва имкониятлар, биринчи лигада ҳам имкон қадар бўлиши зарур. Шундагина лигада олдинга қараб силжиш бўлади. Аслида биринчи лигамиз ривожланиши оқсаётганининг энк катта сабаби шу. Истаган мухлис ёки футбол атрофидаги шахсга "биринчи лига" деган сўзни гапиришингиз билан уларнинг аксарият қисмининг ҳаёлига "хўжа кўрсинга лига, жиддий эмас, натижаси аниқ лига, расмиятчилик учун бўлган лига" деган сўзларга ўҳшаш гаплар ҳаёлидан ўтиши аниқ. 1-лигани кўпчилик жиддий қабул қилмайди.

Бу тушунчаларни ўзгартириш учун эса катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш лозим. Қилиниши керак бўлган ишлар хажми катта булса ҳам, менимча амалга оширса бўлади. Фақатгина бунга ситқи дилдан ёндашиш керак. Аваламбор биринчи лиганинг ҳар бир жамоасини маълум бир вазифа белгилаш олдидан, уни олдига қўйилган мақсаднинг ўзи кай даражада эканлигини билиб, сўнг лигада иштирок этиш учун қўйиш керак. Айтмоқчиманки, кайси бир жамоани мақсади жиддий булса (ҳомийни инобатга олган холда), ўша жамоа биринчи лигада иштирок этиши лозим. Чунки мақсадсиз иштирок этадиган жамоа чемпионат интригаси ва савиясини тушириб юборади. Қолаверса келишилган уйинлардаги "саҳийлик" ҳам айнан мана шундай жамоалар томонидан таклиф қилинади.

Тўғри, агар биз бундай жамоаларни хозирги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб саралайдиган бўлсак, "мақсадли" жамоалар 3та, нари борса 4та қолиши мумкин, бу эса бироз камлик қилади. Бундай вазиятга тушиб колмаслик учун эса, биринчи навбатда ҳомийлар масаласини ҳал қилиш керак, албатта ҳомий қанчалик “бақувват” бўлса жамоа мақсади ҳам шунга яраша бўлади. Лекин ҳомийларни топиш кимларгадир бажариб бўлмас ишдек туюлади. Олий лигадаги ҳомийларни эса “мажбурлаб” биринчи лигага сафарбар қилиш эса мантиқан нотўғри бўлади. Энди шу ерда бита энг асосий савол: нима учун ҳар бир олий лига жамоаларига ҳомий бириктирилгану, лекин биринчи лигада бундай эмас? Жавоби эса оддий, яъни футбол мутассадиларини биринчи лигага бўлган эътибори жиддий эмас ёки умуман эътибор қаратмаслигида.

Хозирги кунда футболимизни ривожлантириш учун ҳукуматимиз томонидан катта эътибор (ёрдам) берилмоқда, биргина Президентимизнинг 01.06.2012 йил кунги 158-сонли қарорини ўзи, футболимизни ривожлантириш учун катта туртки бўлди, ундан аввал ҳам шунга ўхшаш карорлар ва фармоишлар чиққан, шу жумладан ҳомийлар тўғрисида ҳам. Шундай экан футбол мутасаддиларидан фақатгина ушбу қарорлар асосида ҳомийларни қидириб топиш талаб қилинади, қолаверса қонун ҳамма учун баробар. Агар бу қарорларга эътибор қаратсак, у ерда айнан олий лига жамоалари ҳақида ёзилмаган. Биринчи лигадаги эътиборсизликлардан биргина мисол тариқасида ўзига яраша тарихга эга булган "Хоразм" жамоасини олайлик. Клуб молиявий қийинчиликлар туфайли бир неча йиллардан буён биринчи лигада аранг жон сақлаб келяпти. Наҳотки, Хоразмдек вилоятда биргина жамоа учун ҳомий топилмаса? Менимча эса топса бўлади, фақатгина уни яхширок қидириш керак. Ҳеч бўлмаса қидиришга уриниб кўриш керак, хонадан чиқмай, креслони банд килиб ўтиравермасдан.

Ҳаммага маълум Хоразмда катта-катта ишлаб чиқариш заводлари бор, Қашқадарёдагичалик катта бўлмаса ҳам, ўзига яраша салоҳиятга эга бўлган завод ва фабрикалар мавжуд. Ҳомий эса ҳар бир жамоага битта “катта” бўлиши шарт деган жойи йуқ, менимча кичикроқ бўлса ҳам 2-3та бўлса бўлаверади. Шунга ўхшаш муаммо биринчи лигадаги айрим бошқа худудларда ҳам бор, уларни санаб утишдан наф йук. Ҳар бир вилоятдаги мухлислар ўз жамоаларини олий лигада қатнашишини хоҳлайди албатта, биринчи лигада ўйнаган тақдирда ҳам жамоа яхши шакилланган, жиддий мақсадлар сари уйнайдиган бўлса, эринмай стадионга кириб мухлислик килверади. Шундай экан жамоаларни имкон қадар ҳар бир вилоятдан олиб чиқилса жуда яхши бўларди.

Энди эса вазиятни аксини гапирсак. Бунинг исботи сифатида “Қўқон-1912” жамоасини айтишим мумкин, биргина вилоят ҳокимининг ташаббуси ва аралашувидан сўнг вилоятда қўшимча “олий лигабоп ҳомийлар" борлиги аниқланди. Жамоага янги ҳомий бириктирилгандан сўнг қисқа муддат (4-5 ой) ичида у ерда катта ишлар амалга оширилди ва олдинда яна катта ишлар режалаштирилмокда. Насиб килса, келаси йил олий лигага чиқиш мақсад қилинган. Қолаверса айнан ўша вилоят ҳокимини ташаббуси билан ўз тарихига эга бўлган Қувасой шаҳрининг «Қувасой» жамоаси (собиқ «Цементчи») иккинчи лигадан, биринчи лига даражасига олиб чиқиш мақсад килинган, (жамоага ҳам тайинли ҳомий бириктирилганидан сунг), кейинчалик эса (чемпионат талабларига жавоб берадиган шароит яратилгандан сунг) ўш бу жамоани олий лига даражасига олиб чиқишни ҳам мақсад қилинмоқда.

Мана шу ерда яна бир савол: нима учун бу масалаларни вилоят ҳокими кўтариши керак? Вилоят федерециялари рахбарлари қаерга  қарашяпти? Ўзи улар тайинли нима иш қилишяпти? Туғри, ҳомийларни фақатгина вилоят ҳокими ва ундан катта лавозимдаги раҳбарлар хал килиб бера олиши мумкин, лекин уларга таклиф билан вилоят федерацияси рахбарлари, керак булса республика федерация рахбарлари чикиш керак деб уйлайман. Вилоят ҳокимларини эса менимча у сиз ҳам киладиган ишлари бошидан ошиб ётибди.

Яна қайта айтаман, давлатимизда жуда катта имкониятлар берилаяпти, фақатгина ундан фойдалана билиш керак холос. Содда килиб айтганда, нонвой корни оч болага нонни ёпиб қўлига бепул берсаку, бола эса уни оғзига солиб чайнолмаса, ёки нонвойдан уни чайнаб бериб оғзига солиб куйишини сўраса бу жуда кулгили туюлса керак. Менимча юқоридаги масала ҳам деярли шу кўринишда турибди. Ҳа, тўғри, биз мухлислар бундай масалаларни қанча кўп муҳокама қилмайлик вазият амалий томонлама ўзгариб колмайди, чунки бу ишлар учун масъул шахслар бор. Вазиятни айнан улар ўнглай олади. Биз эса мухлис сифатида келажакка "оптимизм" билан қараб, яхши ният қилишимиз мумкин холос. Лекин нега ушбу шахслар футболимизни пойдеворини айнан шу иккинчи ва биринчи лигадан бошлаб куйиш кераклигини била туриб, уни савиясини пастга қараб тушиб кетишига йул қўйишаяпти?

Агар юқорида мен айтиб ўтган ишлар бўлганида биринчи ва иккинчи лига нарида турсин, олий лигада ҳам анча олдинга (бир неча йил) силжиш бўларди. Бунга мисол эса Европа ва Осиёни ривожланган чемпионатларига эга бўлган давлатлар. Биринчи ва олий лигаларни ТВ орқали ёритиб бориш, жамоаларда маркетинг ҳолати факатгина мен айтиб ўтган камчиликлар бартараф этилсагина ўз ўзидан ошиб боради. Лигаларимизда яна битта катта муаммо бор, бу ҳам булса, жамоаларга ҳомийлар томонидан ажратилган пул маблағини мақсадли сарфланишидир. Агар буни ҳам муҳокама килсак мавзудан четга чиқиб кетишимиз мумкин, шунинг учун мен ҳозир бу тўғрисида гапиришни ноўрин деб топдим. Биринчи лигани ўтказиш учун тузилган тақвимга келадиган бўлсак, менимча буни кайсидир маънода катта аҳамияти йук. Энг асосийси жамоалар учун қанча учрашувлар сони кўп бўлса уларни савияси ҳам шунга яраша бўлади.

Айтмоқчи бўлганим, агар дейлик ҳақиқатдан ҳам “бақувват” жамоаларни шакиллантира олинса уларни сонига қараб тақвим тузиш мумкин бўлади. Масалан жамоалар сони 16-20та бўлса олий лигамизни кўринишидай икки учрашувли қилиб белгиласа бўлади. Агар бундай жамоалар сони 12-14та бўлган тақдирда тақвимни айрим жанубий-шарқий мамлакатлар чемпионатлари мисолида тузилса менимча мақсадга мувофиқ бўлади, буни Корея К-лигаси мисолида ҳам кўриш мумкин. Яъни жамоалар икки учрашув натижасидан сўнг, икки гуруҳга (юқори очколарга эга ва паст очколарга эга жамоаларга) бўлинади ва юқори ўринларни олган жамоалар ўзаро учрашиб чемпионлик учун курашади. Паст очко олган жамоалар эса, лигада жон саклаб колиш (аутсайдерлари қаторига тушиб қолмаслик) учун курашади. Агар ушбу лигадаги аутсайдерлар сони 3та ёки 4та (2тадан ортиқ) этиб белгиланса, қуйи гуруҳда ҳам интрига биринчи гуруҳга ўхшаб юқори даражада бўлади. Ҳуллас, мен биринчи лигани худди шундай кўринишда бўлишини хоҳлаган бўлар эдим.
 
Мусофир:
ЎФФни "ўгай" лигаси бўлмиш 1-лига худди бошқа лигалар каби катта ислоҳотга муҳтож. Мени шахсий фикрим ва таклифим (Гарчи ЎФФ ва ПФЛ биз мухлисларни фикрини сариқ чақага олмаса ҳам), 1-лигада аввало молиявий ислоҳот ўтказиб, ҳадеб ПФЛ пули йўқ ва бадал пулини тўлашга қурби етмайдиган жамоаларга имконият беравермаслик керак. Бадал пулини ўз вақтида тўламадими, марҳамат қилиб лигадан четлаштирилсин. Ахир бадал пулини вақтида тўлай олмаган клуб, қандай қилиб бутун мавсум давомида футболчилар маоши, озиқ-овқати, ҳакамларга тўланадиган пул, ҳамда бошқа икр-чикрлар учун кетадиган маблағни тўлай олади?

Майли, 1-лигада 16та эмас, 14та клуб қолсин, 14та эмас 12та клуб қолсин. Лекин сифатли, моддий тарафдан бақувват клублар қолсин. Биз мухлислар баъзан нега олий ва биринчи лигада Тошкент шаҳри клублари кўп деймизу, нега бизни вилоят ёки шахримиз футбол раҳбарлари олий ва биринчи лигадаги клубларимизни моддий тарафлама таъминлаб бера олишмайди ва нега бизни клубларимиз Тошкент шаҳри клубларидек уддабуронлик, тадбиркорлик билан иш юритмайди деган саволни ўзимизга бермаймиз?. Майли, қайси вилоят ёки шаҳардан қанча клуб қатнашишидан қатъий назар фақат ва фақат аввало моддий тарафлама кучли клублар 1-лигада қатнашсин.

Бундан ташқари 1-лигада умуман фарм-клублар қатнашмасин, яхшиси фарм-лига ташкил қила қолишсин. 1-лига регламентида бирор-бир вилоят ёки шахар номидан қатнашаётган клублар ўйинчиси мавсум якунигача, шу шахар ёки вилоятни олий лигада қатнашадиган клуби тарафидан тортиб олинмаслик банди киритилсин. Баъзан 1-лигада кучли ўйин намойиш этаётган футболчини шу шахарнинг Олий лигадаги клуби ўз сафига қўшиб олади ва натижада 1-лигадаги клуб кучсизланади. 1-лига ўйинларида бир вақтни ўзида 17-25 ёшгача бўлган камида 5 нафар, бутун ўйин давомида эса 7 нафар футболчи майдонга туширилиши шарт деб белгилаб қўйиш керак. Чунки олий лигада бу ёшдаги футболчиларга хаттоки ёшлар лигасида ҳам асосий таркибда ўйнаш имконияти жудаям кам берилади.

Агар 1-лига кучайса, ўз-ўзидан олий лигада ҳам кучайиш юз беради. Ўтган сафар ёзганимдек футболчилар маошини энг камида 3 ойлигини клублар ПФЛ ҳисоб рақамига ўтқазиб берса бу футболчиларга ҳотиржам футбол ўйнаш имкониятини беради, ҳамда ПФЛ ҳам футболчи ва клублар орасидаги маош масаласига барҳам берарди. Маълумки клублар мавсум арафасида ўз ҳомийлари тарафидан берилган кафолат талаб қилинади, кафолат хатини миллионлаб эмас, миллиардлаб сўм бор деб қоғозда бемалол бера олишади амалда эса...

“НБУ-Осиё” клубини футболчилари қанча маош олишларини Мухтор Қурбонов айтганди. Баъзан футболчилар 3-5 ойни, хаттоки бутун мавсумни маош ололмай ўтказишади. ПФЛ эса бунга кўз юмаяпти. Аслида нафақат 1-лига балки, барча лигада худди шундай тартиб жорий қилиш шарт. 1-лигадан олий лигага 2+2 жамоа чиқиш тартиби йўлга қўйилса, яъни 1-2 ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри олий лигага йўлланма олса, 3-4 ўрин олган жамоа олий лигада 11-12-ўринни олган жамоалар билан мини турнирда иштирок этиб олий лига учун курашишлари керак.

Мана шундай тартиб жорий қилинса, олий Лигада ва 1-лигада ўйин сифати анча ошармиди. Қолаверса 1-лигадан ҳам 2-лигага 3 жамоа тушиши, 2-лигани эса янгитдан ташкил қилиб "Буфер Зона" яъни "минтақавий лига" ташкил қилиш керак. 3 минтақа ғолиблари (Тошкент, Воҳа ва Водий). 1-лигага чиқса, 1-лигада энг охири 3 ўрин банд қилган жамоалар 2-лигага тушарди. Ҳозирги 2-лигалар 3-лигага айлантириб уларга ҳам жиддий эътибор қаратиш керак. Нега бизда бор йўғи 3та лига бор холос? Eвропада 6-7-8-лигалар ҳам бор. Узр мавзудан бироз чалғидим, 1-лигани "карвонсарой" лига эмас, олий лигада ўйнаш учун моддий тарафлама кучли жамоа етказиб берадиган лига бўлиши шарт. Ахир қачонгача ПФЛ 1-лигага "раҳм" қилаверади?.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика