Latest news

22:15"Лацио" ярим ҳимоячиси 10 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин0 22:15Полузащитник «Лацио» Лулич может быть дисквалифицирован на 10 матчей0 21:44Левандовски Янги йилгача "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин0 21:44Левандовски может продлить контракт с «Баварией» до Нового года0 21:31Одил Аҳмедов "Краснодар" сафида 100-учрашувида майдонга тушди6 21:13"Sport.es" нашри "Барселона"нинг янги мавсум учун формаларини тақдим этди (фото)7 20:43Пер Мертезакер 6 ойдан сўнг илк маротаба "Арсенал" билан машғулот ўтказди2 20:12Неймар ва Пике "Боруссия"га қарши ЧЛ учрашувидан олдин индивидуал программа бўйича ишлашди7 20:12Неймар и Пике в преддверии матча ЛЧ с «Боруссией» М работали индивидуально0 19:41Это’О "Марсель"га ўтиши мумкин7 19:41Это’О не исключает, что может перейти в «Марсель»0 19:16Серхио Агуэро 4та ўйинга дисквалификация қилинди5 19:10Футболчилар ижтимоий тармоқларда10 18:45Гризманн: "Бавария" ўйин борасида Гвардиола давридагидек кучли эмас"10 18:45Гризманн: «Бавария» по игре уже не так сильна, как во времена Гвардиолы0

23 sep 17:26
News

Симон Миньоле: "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин вазиятни ўнглаш учун яхши имкониятдир"

"Ливерпул" дарвозабони Симон Миньоленинг айтишича "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув, шанба кунги мағлубиятдан тикланиш учун имконият бўлар экан.
"Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик" - дейди Миньоле жамоасининг расмий сайтига берган интервюсида.

"Қачонки сен "Энфилд"да, "Саутгемптон"га қарши ўйнар экансан албатта уч очкони қўлга киритишинг шарт".

"Рақибимиз бизга кўп ҳам имконият бермади. Улар жуда уюшқоқлик билан ўйнашди. Бизга ўз футболимизни кўрсатишимиз ва вазиятлар яратишимизга халал беришди. Агарда сенинг жамоанг иккинчи бўлимда бурчак зарбасидан сўнг, гол ўтказиб юборса бу сизга ёқмаслиги турган гап, буни бошқача номлаб бўлмайди".

"Олдимизда бизни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин кутмоқда. Айнан чоршанба куни бўладиган ўйин бизга  ҳаммасини ўнглаш ва аввалги омадсизликни унутиш учун имкониятдир. "Олд Траффорд"да бўладиган ўйин атрофдагиларнинг эътибор доирасини ўзимизга қайтариб олиш учун яхши имконият деб ўйлайман".

"Ўйин натижасидан қаноат ҳосил қилмаслик футболда кўпинча учраб туради. Лекин буни тезда эсдан чиқариб, қайтадан бирлашиб, янги ғалабалар сари тайёрланиш керак".

"Глен Жонсон, Хосе Энрике ва Даниэл Аггерларнинг жароҳат олганликлари сабабли "Ливерпул" мураббийи ҳимояда ўзгартиришлар қилишга мажбур бўлди ва ўйинга тўртта марказий ҳимоячини тушурди".

"Бизнинг жамоада майдонга туша оладиганлар етарли ва четлатишлар йўқ. Уларнинг ҳар бири ўз ўйинини яхши ва ёмон томонларини таҳлил қилади. Бу бизнинг кийиниш хонасидаги асосий принсипларимиздан бири, ўз ўйинларини кўриб, ҳулоса чиқарадилар. Чоршанба куни вазиятни тўғирлашга имкон бўлади ва ишончим комилки жамоамизнинг ҳар бир аъзосини бунга кучи етади. Бизнинг футболчилар кучли характер эгаси ҳисобланади. Ҳамма "Манчестер Юнайтед"га қарши тайёрланиш учун ўтказиладиган машғулотни сабрсизлик билан кутмоқда".

"Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Биз майдонга фақат ғалаба қозониш учун тушушамиз. "Саутгемптон" билан ўйинда асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди, лекин бу ишни уддалай олмадик. Чоршанба кунги ўйин эса - омадсиз, эмаслигимизни ва асл кучимизни исботлаш учун имкониятдир.
Луис Суарес ҳам сафга қайтди ва бу ҳам бизга қўшимча куч беради. Келинглар олға интилайлик ва келгуси ўйинларга тайёрланайлик".

Жавлонбек Юсупов таржимаси.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook