UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Андреа Бардзальи хотини билан муаммо сабаб Голландияга қарши ўйнамайди  1 21:20"Барселона" Маркиньосни сотиб олишга уриниб кўради  3 21:12Элдор Шомуродов: "Мағлубиятдан сўнг танқидлар бўлиши табиий ҳол"  36 21:08ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон - Қатар 1:0  22 21:04Александр Лобанов: "Иккинчи бўлимда қатарлик мураббий дарвозам ортида мени ҳақорат қилди"  41 20:59"Челси" Виржил Ван Дейкка қизиқмоқда  3 20:53ВИДЕО. Ўзбекистон - Қатар 1:0  22 20:38Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"  137 20:15Хорхе Фоссати: "Ўзбекистонни табриклайман, лекин ҳакамликка эътирозим бор"  45 20:02Анзур Исмоилов: "Энг муҳими, уч очкони қўлга кирита олдик"  50 19:50Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди  554 19:47BREAKING: Месси 4 та ўйинга четлатилди!  14 19:34"Эвертон" Жованни Симеонега даъвогар  4 18:57ЖЧ-2018 саралаши. Эрон жаҳон чемпионатига янада яқинлашди  15 18:43Баҳодир Пардаев Жанубий Корея клуби билан шартнома имзолади  17

11 сен 13:26
Янгиликлар

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Йигитлар ғалабага ортиқча ишониб юборишди"

Табиийки кеча терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 йўлланмасини бой берганидан сўнг, барча юртдошларимиз тушкун кайфиятда.
Нима ҳам қила олардик, нуфузи бўйича биринчи  ўринда турадиган мусобақага чиқиш учун энди яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Унга қадар Осиё миқёсидаги турнирларда иштирок этиб борамиз. Иордания билан ўтган баҳсдан сўнг, миллий терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Шуҳрат Раҳмонқулов ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Минг афсуслар бўлсинки, кеча ўз майдонимизда жуда ҳам аламли мағлубиятга учрадик. Бундай бўлишини очиғи, ҳеч ким кутмаганди. Иордания билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб келган йигитларимиз ҳам ўз майдонимизда рақибни мағлубиятга учратишига тўлиқ ишониб юборди. Айниқса учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг, футболчиларимиз ўзларига ортиқча ишониб юборишгандек туюлди. Гарчи биринчи бўлиб тўп киритган бўлсакда, вакилларимиз яна олдинга ўтиб, тўп киритиш ўрнига ҳимояга ўтиб олди. Учрашув ҳақида ҳамма ўз фикрларини билдириб ўтмоқда, мен ҳам шу ўринда шахсий фикрларимни айтадиган бўлсам, кечаги ўйинни дастлабки дақиқалардан, иккита номинал ҳужумчи билан бошлашимиз керак эди. Ёки биринчи бўлимда олдинги чизиқда ҳаракат қилган Насимовни танаффусда Бақоевга алмаштирилса фойдали бўлармиди... Хуллас йигитларимиз танаффусга камида 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишганида кўнгил тўқ бўларди.

- Мағлубиятдан кейин ҳамма турли хил фикрларни илгари суряпти. Энди ортиқча гапиришни фойдаси йўқ. Муҳими йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олишдир. Кеча футболчилар ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини бериб ўйнашди.

- Футболчиларимизда жисмони тайёргарликнинг пастлиги кўзга ташланиб қолди. Айниқса етакчи ўйинчиларимиз иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек таассурот уйғотди. Иордания футболчиларида, ғалаба қозониш истаги кучлилик қилди. Шунинг учун улар ўйин охирига қадар, бор кучларини бериб ўйнашди. Тўпни ушлаб, қисқа паслар билан йигитларимизни чалғитишга уринишди.

- Мағлубиятдан кейин кимнидир айбдор сифатида кўрсатиш қийин. Аввало ўйин дискини қайтадан кўриб чиқиш керак ва шундагина тайинли гап айтса бўлади.

- Терма жамоага янги қон керак деганда, таркибни ёшартириш тушунилади. Албатта бизда истеъдодли футболчилар талайгина, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Иван Нагаев... Энди ушбу ўйинчиларни тайёрлаб бориш керак. Бунинг учун терма жамоа таркибини бутунлай ёшартириб юбориш ҳам ярамайди. Ёшлар билан бир қаторда тажрибали ўйинчилар ҳам керак.

Жаҳонгир МИРЗО суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  186
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  198
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  136
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  106
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: