UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  5 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман

"Нефтчи" - "Пахтакор" тўқнашуви нафақат мухлисларда балки мутахассисларимиз томонидан ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Мақсудов илгари бу жамоаларнинг беллашувларида иштирок этганини инобатга олиб, у киши билан ҳам боғландик.

"Нефтчи" - "Пахтакор" баҳси ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқарли руҳда ўтади деб ўйлайман. Турнинг марказий ўйинларидан бири. Бу учрашувни бевосита стадионда кўриш учун бугун тушда Фарғона томон сафарга чиқаман", - дейди Мақсудов.

Ҳар иккала жамоа таркибида ҳам миллий терма жамоага номзод ўйинчилар бор. Уларнинг бугунги холати билан яқиндан танишиш учун ҳам бу учрашувга боришни маъқул деб топдим.

"Нефтчи" охирги икки турда муваффақиятсизликка учради. Қолаверса фарғоналиклар бугун ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Албатта истайсизми йўқми босим бўлади. "Пахтакор" эса тан олиш керак, тажриба борасида юқорироқ. Ўйлайманки бугун мухлислар жуда чиройли ҳужумкор баҳсга гувоҳ бўлади.

Умуман олганда чемпионатимизда кутилмаган натижалар тез-тез учраб турибди. Шунинг учун ҳам бирор-бир учрашувдан олдин натижани таҳмин қилиб бўлмайди.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика