Latest news

16:41"Манчестер Сити" - "Челси". Жамоалар асосий таркибларни эълон қилишди1 16:26Бугун катта футбол. "Барселона" - "Реал"11 16:15"Гранада" - "Севилья". Асосий таркиблар маълум1 15:52"Реал"га қарши баҳс учун "Барселона" қайдномаси эълон қилинди14 15:5018 игроков, включая Иньесту, в заявке «Барселоны» на матч с «Реалом»0 15:31ЦСКА - "Урал". Асосий таркиблар эълон қилинди0 15:27EPL Manager: игроки, которые пропустят 14-й тур0 15:20Диёр Имомхўжаевдан: Мантиқсиз ўйин27 15:15“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: “Темирйўлчилар”га олий лигада 2 мартагина қизил карточка кўрсатилди2 14:56Бельерин: "Венгер туфайли "Арсенал" билан янги шартнома туздим"1 14:45"Арсенал"га Димитри Пайе керак2 14:45"Арсенал" претендует на Димитри Пайе0 14:45Моуриньо офшорлар орқали 12 млн. евро фойда қилган3 14:45AFP: Моуринью вывел через офшоры 12 млн евро, чтобы не платить налоги0 14:35«Атлетико» «Лион» вакили Геззалга қизиқиб қолди0

25 dec 00:20
News

"Штутгарт" энди трансфер сиёсатини ўзгартиради

Германия бундеслигасида муваффақиятли тўп тепувчи жамоалар орасида "Штутгарт" ўзининг камчиқим трансфер сиёсати билан ажралиб туради.
Аммо Штутгарт шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа сўнгги йилларда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмай келмоқда. Шу боисдан "Штутгарт" нинг янги президенти жамоанинг трансфер сиёсатини ўзгартиришга қарор қилди.
клубни бу мавсумда ҳам омадсиз ўйинлар таъқиб қилмоқда. Жамоа биринчи давра якунига кўра ўнинчи поғонани банд этиб турибди. Шонли ўтмишга эга бўлган жамоа учун бундай ўрин ярашмаслиги табиий. Шу сабабдан "Штутгарт" жамоаси янги президенти этиб сайланган Бернд Вайлер трансфер сиёсатига ўзгартириш киритишга қарор қилди.

"Штутгарт" кўп йиллардан буён юқори нархларга четдан ўйинчи ҳарид қилиб эмас, балки ўзидан ёш истеъдодларни етиштириб чиқариш орқали фаолият юритиб келарди. Янги сотиб олинадиган футболчилар учун ҳам унчалик қиммат нархлар тўланмас эди. Бунинг натижасида клубнинг натижалари анча пасайиб кетди. Бу ҳолатдан чиқишни кўзлаётган янги раҳбар, четдан қиммат нархга бўлса-да яхши ўйинчилар сотиб олмоқчи.

"Биз энди олти - етти миллионга бўлса-да яхши ўйинчилар ҳарид қиламиз. Бир нечта ўйинчини кўз остимизга олиб қўйдик. Уларни сотиб олиш учун керагича сарфлашга тайёрмиз", - дейди "Штургарт" спорт директори Фреди Бобич.

"Штутгарт" бундай шов-шувли трансферларни қишдаёқ амалга ошириш ниятида. Кўрамиз, қиммат ўйинчилар сотиб олиниши жамоага қай даражада наф берар экан…

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook