UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  3 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  103 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  19 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Шохруҳ Эшбўтаев: “Бразилия ўсмирлар терма жамоаси билан битта гуруҳга тушишни истагандим” Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: “Бразилия ўсмирлар терма жамоаси билан битта гуруҳга тушишни истагандим”

Хабарингиз бўлса керак, кузда БАА стадионларида U-17 ўсмирлар терма жамоалари иштирокида жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.
 Нуфузи бўйича биринчи ўринда турадиган ушбу мусобақага кеча қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, вакилларимизга “С” гуруҳида Хорватия, Марокаш ҳамда Панама ўсмирлар терма жамоаси рақиблик қиладиган бўлди.
 Ушбу жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўраётган ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларининг қуръадан кейинги фикрларини билиш мақсадида, дастлаб дарвозабон Шохруҳ Эшбўтаевга мурожаат қилдик.


- Шохруҳ, кеча Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган қуръа натижаларидан хабардор бўлсангиз керак. Айтингчи, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган “С” гуруҳидан кўнгилингиз тўлдими?

- Бу борада рақиблар тўғрисида ҳозирча бир тайинли фикр билдириш қийин. Сабаби бизнинг ёшдаги терма жамоалар хусусида маълумотлар кам. Қолаверса 17 ёшлилар ўртасидаги терма жамоаларнинг номи мусобақада ҳеч нимани ҳал эта олмайди. Шунинг учун ЖЧда бир қатор терма жамоалар кутилмаганда, кашфиёт бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

- Шахсан сиз қайси рақиб билан битта гуруҳда бўлишликни хоҳлагандингиз?

- Бразилия ўсмирлар терма жамоасининг гуруҳимиздан жой олишини истагандим.

- Хорватия, Марокаш ва Панама. Булардан қайси бирини гуруҳ фаворити дейиш мумкин?

- Рақибларимизнинг барчаси тенг кучга эга, яхши жамоалар.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика