UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:24«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Артетага ёрдамчи бўлиши мумкин  0 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  1 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  10 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  11 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  6 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  13 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  8 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2

"Шўртан" ўз сафига Азиз Алижоновни қўшиб олди Янгиликлар

"Шўртан" ўз сафига Азиз Алижоновни қўшиб олди

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси давралар оралиғида таркибда катта ўзгаришларга қилишга мажбур бўлди.
Сабаби кетганлар ўрнини тўлдириш мақсадида мураббийлар айрим чизиқларга ўйинчиларни таклиф этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг championat.asia га хабар қилишича, "Шўртан" ўз сафига Азиз Алижоновни (фотода 8-рақам) қўшиб олган. "Нефтчи" сафида кўп йиллардан буён ўйнаб келган Алижонов оралиқ танаффусда қадрдон жамоаси билан хайрлашганди. Шу боис ғузорликлар ушбу футболчини жамоага таклиф этишди. Эндиликда Алижоновнинг "Шўртан" шарафини ҳимоя қилиши аниқ бўлиб улгурган.

Шунингдек "Қизилқум"нинг икки нафар футболчиси, дарвозабон Элдор Тожибоев билан ярим ҳимоячи Анрей Власичев ҳам иккинчи даврани "Шўртан"да ўтказишадиган бўлди.

Сайтимиз орқали аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоа раҳбарияти иккинчи давра стартига қадар юртимиздаги бирор-бир тажрибали мураббийни олиб келишни режалаштирган. Бу масала кун тартибидан олиб ташланмаган ва бу яқин кунларда аниқ бўлиши кутилмоқда.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика