UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  3 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин Янгиликлар

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин

Шу кунларда миллий чемпионатимиз иккинчи давра ўйинларига пухта ҳозирлик кўраётган “Шўртан” жамоасида асосий эътибор таркибни кучайтириш ишларига қаратилган.

Аммо биргина асосий таркибни тажрибали футболчилар билан шакллантириш орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги барча бирдек аён. Шу боис, мана шу жиҳатларни ҳисобга олган “Оқ бўрилар” клуби раҳбарияти мураббийлар штабини анчайин тажрибали мутахассислар билан кучайтириш масаласини ҳам ўйлаб кўрмоқда.

Бу борада айни пайтда бўш қолган ва ишсиз юрган мамлакатимизнинг бир қатор тажрибали мураббийларидан бирини Ғузорга таклиф этиш кўзда тутилган. Гарчи, иккинчи давра бошланишига оз фурсат қолаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти бу борада жиддий ҳаракатни бошлаб юборган. Ва мана шу қисқа вақт ичида “Шўртан” мураббийлар бошқарувига янги мураббий келиш эҳтимоли кўпроқ бўлиб турибди.

Биз ҳозирча номзодлар орасида Баҳром Ҳакимов ва Рауф Инилеевлар борлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Биринчи галда айнан ушбу номзодлар тилга олинаётганлиги бежизга эмас. Маълумки, Баҳром Ҳакимов ҳам, Рауф Инилеев ҳам ўз вақтида “Шўртан”да фаолият кўрсатишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика