UZ

16 июл 19:32
Янгиликлар

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида

Шу кунларда Ғузордаги ўз қароргоҳида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси 17 июль куни Қарши шаҳрида
вилоятимизнинг олий лигадаги яна бир вакили – “Насаф” билан ўртоқлик назорат учрашувида майдонга тушишади. Ушбу учрашув Зоир Тўрақулов шогирдлари учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради. Айнан ушбу учрашувда ғузорликлар устози ўз қўли остидаги йигитларни жиддий кўрикдан ўтказиб олишни режалаштирмоқда.

Шундан сўнг, жамоа Тошкентга йўл олади. 19 июль куни “Шўртан” футболчилари ЎФФ қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-Мед”да  тиббий кўрикдан ўтишади. Бош мураббийнинг фикрларига қараганда, шу орада йигитларга икки кунлик дам берилади ва Ғузорда қисқа йиғин давом эттирилади. Иккинчи давра учун олиб борилган йиғин Тошкентда якун топади. “Оқ бўрилар” 25 июлдан эътиборан пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Маълумки, 4 августдан олий лига иккинчи давра ўйинлари бошланади. “Шўртан” Фарғона сафарига айнан Тошкентдан йўл олади.

Қаршида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувидан ташқари Зоир Тўрақулов шогирдлари пойтахт йиғини давомида яна икки бор майдонга тушишлари кўзда тутилган. Рақиб жамоалар тўғрисида бироз кейинроқ хабар қиламиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1213
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  526
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: