UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  22 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

"Шўртан" бугун "НБУ-Осиё" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Шўртан" бугун "НБУ-Осиё" билан дуранг ўйнади

Олий лига иштирокчиси "Шўртан" бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Бу галги рақиб Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси бўлди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Шўртан" таркибига бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтиш учун келишган. Булар Андрей Власичев, Азиз Ғуломхўжаев (иккалси "Қизилқум"), Абдували Мўминов (Қозоғистон биринчи дивизиони жамоасидан), Равшан Абдувоҳидов ("Чуст-Пахтакор"), Санжар Тўрақулов ("Нуристон"), Маҳмуд Абдураҳмонов ("Зомин") каби футболчилардир.

Шунингдек ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга эришган бир қатор футболчилар ҳам Тошкентдаги йиғинга жалб этилган. Бош мураббий Зоир Тўрақулов бугунги ўйинда футболчиларнинг яна бир бор имкониятини чамалаб олди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "НБУ-Осиё" билан 2:2 кўринишида дуранг қайд этилган. "Шўртан" мазкур ўйинда қуйидагича таркибда тўп сурган.

"Шўртан": Александр Корнейчук, Асрор Алиқулов, Азиз Ғуломхўжаев, Зоҳид Раупов, Санжар Тўрақулов, Иброҳим Отахонов, Олим Каримов, Александр Востриков, Абдували Мўминов, Павел Соломин, Ботир Қодирқулов.
Захирадан тушганлар: Ярослав Крушельницкий, Андрей Власичев, Аббос Омонов, Элёр Интизомов, Маҳмуд Абдураҳмонов, Шаҳзод Хурсанов, Ғулом Раҳмонов, Толиб Очилов, Равшан Абдувоҳидов, Юсуф Бўриев, Бобур Тўраев, Умар Эшмуродов.

Ғузорликларнинг иккин голига Олим Каримов билан Павел Соломин муаллиф қилди.

"НБУ-Осиё"дан ўтиш келган дарвозабон Михаил Спиридинов мазкур ўйиндан кейин ортига қайтиб кетди. "Пахтакор" посбони Темур Жўраевнинг трансфер масаласида айни пайтда жамоалар ўртасида музокара кетмоқда. Агар томонлар ўзаро келишувга эришса, Жўраев иккинчи даврани "Шўртан"да ўтказиши мумкин.

"Шўртан" энди 30 июль куни яна бир назорат учрашувида майдонга тушади. Рақиб жамоа номи эса шу кунларда аниқ бўлади.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика