UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  1 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  2 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  6 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4

"Шўртан" билан хайрлашадиган сони ортиб бормоқда Янгиликлар

"Шўртан" билан хайрлашадиган сони ортиб бормоқда

Жорий мавсумни молиявий муаммолар сабабли юқори нотада ўтказа олмаётган "Шўртан" иккинчи даврага бир қатор етакчи ўйинчиларсиз кириб бориши хусусида кўп гапирилмоқда.
Дарҳақиқат, жамоани тарк этиши мумкин бўлганлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Бундан бир неча кун олдин жамоа расмий сайтида клубни тарк этадиган футболчилар номи қисман келтириб ўтилганди. Жумладан литвалик псобон Павел Леусга мураббийлар штаби жавоб бериб юборишган. Шунингдек Шавкат Раимқулов, Шукур Жумабоев, Азиз Мансуров каби ўйинчилар ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши тўғрисида айтиб ўтилган. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, юқоридаги футболчилардан ташқари жамоа таркибини бошқа асосий фигуралар ҳам тарк этишни ўйлаб туришибди.

Ғузорликлар сафида бир неча йиллардан буён тўп суриб келаётган Обид Жўрабоевга Нефтчидан таклиф тушган. Марказий ярим ҳимоячи Дилявер Абибуллаевга ҳам олий лиганинг икки вакилидан таклиф бўлган. Яъни "Олмалиқ" ва "Динамо" Абибуллаевни ўз сафида кўришни истамоқда. Футболчи яқин кунларда қарорини эълон қилса ажаб эмас. Шунингдек тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Шўртаннинг яна бошқа бир футболчиси Иброҳим Отахонов ҳам катта эхтимол билан иккинчи даврани "Динамо"да ўтказиши мумкин. Ҳужумчи Александр Востриков ҳам жамоани тарк этиши хусусида маълумотлар бор.

Шундай экан "Шўртан" асосий таркиб футболчиларидан айрилиб қолиши кутилмоқда. Эътиборлиси ҳануз жамоа таркибига бирорта ҳам янги футболчи қўшилиши тўғрисида янгилик йўқ. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика