UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Шокир Файзуллаев: “Бунёдкор” 2014 йил ОЧЛда ғолиб чиқишига ишонамиз" Янгиликлар

Шокир Файзуллаев: “Бунёдкор” 2014 йил ОЧЛда ғолиб чиқишига ишонамиз"

Жорий мавсумда ички чемпионатдаги барча совринларни қўлга киритган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига янги йилги вазифалар белгиланди.
Кеча “Бунёдкор” стадионида 2013 йилги чемпионларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда клуб ҳомийлари ва раҳбарлари 2014 йилги мавсумда ҳам жамоага яхши шароитлар яратилиши таъкидланиб, жамоага ички мусобақалардан ташқари Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақият қозониш вақти келганганлиги айтилди. Айнан шу мавзуда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Шокир Файзуллаевнинг клубга йўллаган табриги ва жамоа олдиги 2014 йилда қўйиладиган вазифалар битилган мактуб ўқиб эшиттирилди. Унда қуйидаги сатрлар битилган.


“Бунёдкор” жамоаси футболчилари ва мураббийлари,

клуб ходимлари ва жамоа мухлисларига!

Қадрли дўстлар!

Мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири “Бунёдкор” мунтазам равишда ишқибозларни хурсанд этиб келаётгани барчамизнинг кўнглимизни фахр-ифтихор туйғуси билан тўлдирмоқда. Ўзбекистонимизда миллионлар ўйинини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ана шу муваффақиятларнинг пойдевори бўлаётгани таҳсинга лойиқ.

Ўтган мавсумда “қалдирғочлар” ўта кучли рақиблар билан муросасиз баҳслар якунида олий лигада биринчи ўринни эгаллаб, чемпионлик унвонини қайтариб олишгани, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишганини миллионлаб мухлислар катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Улар қаторида “Ўзбекнефтегаз” жамоаси ҳам қўлга киритилган ютуқлардан мамнун. Шу билан бирга “Бунёдкор” футболчилари ёшлар лигаси ҳамда тайёрлов гуруҳлари баҳсларида рақибларни ортда қолдиришгани бизни қувонтирди. Ушбу ғалабалар клуб инфратузилмаси замон талабларига мос равишда ишлаётганидан далолат бермоқда.

Осиё Чемпионлар Лигасида Япония, Корея ва Хитой чемпионатларининг етакчилари билан мусобақалашиб, гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган “Бунёдкор” қитъамиз футболида ўзига хос ҳурмат-эътиборга эгалигини яна бир бор исботлади.

Сизларни 2013 йил мавсумида қўлга киритилган улкан ғалабалар билан самимий муборакбод этишдан беҳад бахтиёрмиз!

Келгуси мавсумда эришилган марралардан чекинмай, Осиё Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишга, шу орқали, клублар ўртасида жаҳон чемпионатида қатнашишга интилиш вақти етди деб ишонамиз.

“Бунёдкор” футболчилари ва мураббийлари янги 2014 йилда мафтункор ўйин намойиш қилиб, ажойиб ғалабаларни қўлга киритишларига тилакдошмиз.

Янги ғалабалар сари олға!

Шокир Файзуллаев,
“Ўзбекнефтегаз” МХК раиси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика