23 aug 13:00
News

Шоҳруҳ Гадоев икки-уч ҳафта майдонга туша олмайди

Кеча Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб учрашуви доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида майдон эгалари ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев жароҳат олди.
Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Гадоев катта эҳтимол билан Иорданияга қарши кечадиган ўйинларни ўтказиб юборади. Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни Ўзбекистон сафарда Иорданияга қарши биринчи ўйинни ўтказади. 10 сентябрь куни эса Тошкентда жавоб ўйини бўлиб ўтади.

"Унинг ҳолати ҳақида менга хабар беришди. Шоҳруҳнинг оёғининг кичик панжасига жиддий жароҳат олган. Камида икки-уч ҳафта майдонга тушолмаслиги мумкин", - дейди Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши кечган ўйиндан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси асосий дарвозабони Игнатий Нестеров Иорданияга қарши майдонга тушмаслиги аниқ. "Локомотив" ҳужумчиси Фарҳод Тожиев эса жароҳатидан ҳали буткул қутулгани йўқ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook