UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Шквиринми ёки Олег Шацких? Янгиликлар

Шквиринми ёки Олег Шацких?

Ўзбек футболида моҳир ҳужумчилар Биродар Абдураимов, Игорь Шквирин, Олег Шацких, Шуҳрат Мақсудов ва Дилмурод Назаровлар аллақачон фаолиятини якунлаб, тарихга айланишга улгурди.
Бир неча йиллар аввал,  ўзбек футболининг энг кучли томони ҳисобланган ҳужум чизиғи айни кунда оғриқли нуқталардан бири бўлиб қолмоқда.  Энди барча умид ёшлар ва ўсмирларимиздан.  Шу ўринда “Кечаги кун – Тарих, Эртанги кун эса – Жумбоқ”  нақли ҳужумчиларимиз учун жуда ҳам мос  тушадигандек. Зеро, юқорида санаб ўтилган ўткир ҳужумчиларимиз  тарихга мухрланган бўлса, етишиб чиқаётган ёш Игорь Сергеев,  Абдул Азиз Юсупов,  Темур Ҳакимов,  Забиҳилло Ўринбоев,  Акобир Тўраев каби футболчиларимизнинг кейинги фаолияти жумбоқдек.  Жумбоқни ишлатишимга асосий сабаб, бизнинг футболда асосан шу ёшда йўқолиб қолиш яъни, ўзининг устида ишламаслик  ёки заҳирада ўтириб, ўйин амалиётини йўқотиб қўйиш холатлари кўп кузатилади.  Лекин бу иқтидорларда бундай вазият  кузатилмаслиги ва уларнинг етук “форвард” бўлиб камол топиши, европанинг топ клублари сафида “порлашини” чин дилдан истаймиз. Энди ўтмишга назар ташласак:  Биродар Абдураимов  бу алоҳида мавзу. Бу инсонни хеч ким билан таққослашга ўрин йўқ.  Лекин Игорь Шквирин ва Олег Шацких фаолияти ва уларнинг кучли томонларини, қолаверса , икки футболчини таққослаганда  қай бирларининг ҳужум чизиғида кучлироқ ўйин намойиш этгани, уларнинг ўйинига гувоҳ бўлмаган ёш футбол ихлосмандлари учун, қизиқ эканлиги шубхасиз.  Шуни ҳисобга олиб, ҳар икки футболчининг ажойиб ҳаракатларига гувоҳ  бўлган мутахасислар ва елкама-елка тўп сурган футболчиларга  уларнинг қай бири ҳужум чизиғида кучлироқ  бўлган дея савол билан мурожаат қилдик.  

Ахбор Имомхўжаев (Ўзбек спорт журналистикаси отахони)
Шквиринда  ҳужумчида бўлган ҳар қандай хислат етарли эди. Унинг майдонда етакчилик қилиши, жамоани олдинга бошлаш қобилияти ҳам алоҳида тахсинга лойиқ.  Олег Шацких эса, олдинги чизиқда  баъзи вақтлар яккаланиб қоларди. Билмадим бу балки ўзининг айбидир. Ҳар бир мухлиснинг ўзининг фикри бор. Кимгадир Шквирин тоифасидаги ҳужумчилар ёқади.  Баъзиларга эса, Олег Шацких типидаги футболчилар.  Мен эса, Шквиринни кучли деб ҳисоблайман.

Руфат Акрамхўжаев (болалар мураббийи)
Игорь Шквирин билан “Пахтакор” да машғулотлар жараёнида бирга қатнашганман.  Мен ёшлар жамоаси сафида ўйнар эдим. Игорь Анатолевич билан асосий таркибда майдонга тушиш афсус-ки менга насиб қилмаган. Лекин, хатти-ҳаракатларини кузатиб  ҳайрон қолардим.  У нафақат жарима майдони ичида балки,  ҳужумларни ташкил қилишда ҳам фаол эди. Айниқса, иккинчи қаватда жуда яхши ҳаракатланар, ҳужумини бузишда ҳам,  унинг антиқа “подкат” усули  билан тўпни кўп бора рақибдан олиб қўярди. Футболга бефарқ бўлмаган инсонларнинг аксарияти И.Шквиринни жарима майдонидагина яхши ҳаракатланади деб ўйлаши мумкин.  Шахсан мен бундай ўйламайман. Сабаби, машғулотлар жараёнларида  бевосита гувоҳ бўлганлигим туфайли,  Игор Анатольевич  нафақат ҳужум чизиғида балки, майдоннинг исталган жойида фойдали ўйин намойиш этишга қодир эди. Олег Шацкихни яқиндан билмайман. Чунки, У билан жамоаларда бирга фаолият юритмаганмиз.  Олег асосан жарима майдонида хавфли  вазиятлардан оқилона фойдалана оларди.  Умуман олганда иккиси ҳам  жуда кучли футболчилар эди.  Лекин иккаласидан бирини танлаш керак бўлса,  Шквиринни  устун қўйган бўлардим.

Ойбек Юнусов (“Спорт” ва “Ўзбекистон футболи” газетаси бош муҳаррири)
Ҳар иккиси турли хил тоифадаги ҳужумчилар. Игорь Шквирин асосан жамоавий футболга мослашган. У ҳужум чизиғида жисмонан бақувватлиги эвазига ҳимоячилардан устун келарди. Олег Шацких тезлик эвазига қочиб қолиш ва вазиятдан унумли фойдаланиш борасида уста бўлган. 90 дақиқа мобайнида битта вазият юзага келса, уни голга айлантира олар эди. Алоҳида биттасини кучли деб айта олмайман. Ҳар иккисини ўзбек футболи тарихидаги энг кучли ҳужумчилар деб биламан.

Шуҳрат Мақсудов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи)
Игорь Шквирин билан Олегни таққослаш бироз ноўринроқ  деб ўйлайман.  Сабаби, Игорь Анатольевич сўзсиз Олег Шацкихдан кўра, бир калла устунроқ.  Тўғри, Олег ҳам, маҳоратли ва тезкор ҳужумчи бўлган. Лекин,  Шквирин даражасида эмас . Қолаверса, Игор Анатольевич  билан бир жамоада тўп суриш ва машғулотларда бирга иштирок этиш жуда ҳам қизиқарли бўларди.

Дилшод  Нуралиев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи)
Тўғрисини айтганда, Шквиринни ҳаракатлари кўпроқ ёқар эди.  Шацких асосан техникаси юқори ва тезлиги мукаммал бўлган. Лекин,  Шквирин жой танлашда беназир эди. Қолаверса, иккинчи қаватдаги ҳаракатлари ҳам, Шквиринда яхши ривожланганди.  Шуни ҳисобга олганда,  Игорь Шквирин бироз кучлироқ бўлган деб ўйлайман.

Шуҳрат Раҳмонқулов (“Пахтакор” ёшлар мураббийи)
Ҳар иккиси ҳам, жуда юқори савиядаги футболчилар бўлган.  Шквиринда голни хис қилиш қобилияти жуда юқори эди.  У  жарима майдони ичида яхши ҳаракат қиларди .  Олег  эса, тезлик ва техникага таянарди. У  орқароққа қайтиб, бир-иккита рақибни алдаб ўтиб, вазиятларни яратарди. Қолаверса, У  учун,  индивидуал тарзда рақиблардан ўтиб кетиш қийинчилик туғдирмасди. Лекин,  ҳужумчининг вазифаси асосан гол уриш шуни инобатга оладиган бўлсак, бу борада сермахсуллик  И. Шквирин томонида.  Мен ҳам мураббийман.  Агар, шогирдларим ичида шундай ҳужумчилардан бирини танлаш керак бўлганда, Шквирин типидаги ҳужумчини танлаган бўлардим.

Аҳмад Эшматов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика