Latest news

07:00Футзал. Олий лига. Бугун 2-тур ўйинлари старт олади0 00:05Франк Рибери: "Бавария" Европадаги энг сўнгги жамоам бўлади"10 00:05Франк Рибери: "Бавария" точно будет моим последним клубом в Европе"0 23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"5 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар14 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди21 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"17 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"52

27 jul 15:31
News

Шерзод Ҳакимов: Пахтакордан таклиф тушгани рост

Трансфер ойнасида катта ҳаридларни амалга ошираётган "Нефтчи" ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олмоқда.
Лекин ушбу жамоанинг айрим ўйинчиларига ҳам ўзга клублардан таклифлар келиб тушмоқда. Масалан, Шерзод Ҳакимовга Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан чорлов бўлган. Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай деди:

"Ҳа, чиндан ҳам "Пахтакор"дан таклиф бўлди. Кўпчиликка яхши маълумки, ушбу жамоада ўйнашни мамлакатмиздаги барча футболчилар орзу қилади. Сабаби "Пахтакор" юртимизда ўз ўрнига эга ва байроқдор жамоалардан биридир. Бу клубнинг таклифи мени ҳам ўз навбатида қувонтиргани рост. Лекин биласизми бугунги кунда "Нефтчи" билан амалда шартномам мавжуд. Қолаверса раҳбарият билан бу хусусда гаплашганимда, жамоага керак эканлигимни айтди ва шундан сўнг бор эътиборимни "Нефтчи"га қаратдим.

Тўғри, ҳозир мураббийлар таркибга маҳоратли ҳужумчиларни таклиф этиб, олдинги чизиқдаги рақобатни оширишга ҳаракат қилишмоқда. Рақобат? Йўқ, бундан сира чўчимайман. Ҳар қандай рақобатга тайёрман!

Мураббийимиз билан гаплашдим, унинг мендан умиди катта. Ўз навбатида мен ҳам қайси чизиқда ўйнашимдан қатъий назар, ишончни оқлашга ва жамоам муваффақиятларига улушимни қўшиш учун бор кучимни ишга соламан" - дейди Ҳакимов.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook