UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  1 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  13 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

Шерзод Абдураимов: “Муҳими – вазифани бажардик” Янгиликлар

Шерзод Абдураимов: “Муҳими – вазифани бажардик”

Ёшлар ўртасида Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг “А” гуруҳида 2-ўринни банд этган U-19 ёшлар терма жамоамиз энди 2014 йилнинг 5-22 октябрь кунлари Мьянма давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.
U-19 ёшлар терма жамоамизнинг асосий посбони Шерзод Абдураимов яқин йиллар давомида олий лигада бўй кўрсатса ажаб эмас. Фарғона вилояти Қува шаҳрида таваллуд топган ушбу истеъдодли дарвозабон “Машъал” академияси тарбияланувчиси саналади.

- Қатардан яхши таассурот билан қайтдик. Гарчи охирги ўйинда асосий рақибимизга имкониятни бой берган бўлсакда, муҳими ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик - дейди Абдураимов.

- Бундан жуда хурсандмиз. Доҳада ташкилотчилик ва шароитлар ҳам жуда зўр бўлди.

- Қатардаги об-ҳавонинг иссиқлиги бошида бизга жуда қийинчилик туғдирди. Шунинг учун ҳам дастлабки ўйин осон бўлмади. Туркманистон ёшлар терма жамоаси шу куни у қадар жиддий хавф туғдира олмади. Шахсан мен қўриқлаётган дарвоза томон улар атига икки бор аниқ зарба йўллай олди. Қолган вақтлар давомида асосан биз ҳужум уюштирдик деб ўйлайман. Кўпроқ гол уришимиз учун омад етишмади. Бундан ташқари дастлабки расмий ўйин эканлиги учун ҳам йигитларда озгина хаяжон сезилди. Лекин биринчи ўйиндаги ғалаба кайфиятимизни кўтариб юборди ва бу кейинги учрашувлар олдидан яхшигина руҳий кўтарилишни берди.

- Гуруҳдаги иккинчи ўйин, Непал ёшлар терма жамоасига қарши кечди. Бу учрашувга қадар барча хаяжонларни енгиб, ўзимизни тўлиқ тиклаб олдик. Шунинг учун иккинчи ўйинда ҳотиржам ҳаракат қилиб йирик ғалабага эришдик. Бу билан Непални кучсиз деб бўлмайди. Умуман олганда у ерда оддий рақибларнинг ўзи бўлмади. Непал ҳам ҳар қандай жамоага қаршилик кўрсата оладиган жамоа эканлигини намойиш этди.

- Ҳиндистон билан ўйиндан олдин мураббийларимиз бизга бугун ғалаба қозонишимиз жуда муҳим аҳамият касб этишини, агарда уч очкони қўлга кирита олсак, ОЧ йўлланмасини 60 фоиз қўлга киритишимиз мумкинлигини айтганди. Шу сабабли барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, Ҳиндистонни мағлуб этиш учун бор кучни ишга солдик. Ушбу ўйиннинг охирларида ўз ўрнимни Дилшод Ҳамроевга бўшатиб берганим бу, мураббийнинг қарори бўлди. Ўзимга қолса ҳар бир ўйинни алмаштиришларсиз ўтказган бўлардим.

- Сўнгги ўйинимиз Қатар билан ўтди. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик ҳам қовушмади. Лекин иккинчи таймда йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда қатарликларнинг пенальтидан киритган тезкор голи, бизга руҳан ўз таъсирини ўтказди. Лекин шунга қарамай, иккинчи таймда муносиб қаршилик кўрсатишга эришдик. Баҳс поёнига етиб бораётганида ҳсиобни биттага қисқартиришга ҳам улгурдик. Аммо бу пайтга келиб, яна гол уриш учун вақт етмай қолди. Бу жамоани ютса бўлади. Ўйиндаги дастлабки голда айбни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Чунки дарвозабон учун яқин бурчакдан тўп ўтказиб юбориш бу – унинг энг катта хатоси ҳисобланади. Буни мураббийларимиз ҳам ҳар доим, таъкидлаб келишади.      

- Гарчи мезбонларга имкониятни бой берган бўлсакда, вазифани бажардик. Ўйиндан сўнг Алексей Евстафеев ютса бўладиган рақибга имкониятни бой бериб қўйганимизни айтиб, озгина қойиди. Кейин муҳими ОЧ йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклади. Тўғриси, ўз гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаб чиқишни ўйлагандик. Аммо бу режамиз амалга ошмади. Осиё чемпионатига қадар ҳозирча анчагина вақт бор. Унга қадар янада жиддий тайёргарлик кўрилади ва бу мусобақада ҳам қониқарли натижа қайд эта оламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика