Latest news

12:45"Бухоро" хорижда йиғин ўтказадими? 0 12:38"Кашима Антлерс" - "Окленд Сити". Учрашувни африкалик ҳакамлар бошқариб боришади2 12:25Норхоновга кўплаб клублар қизиқишмоқда11 12:18Карим Бензема ЧЛ тарихидаги бешинчи рақамли тўпурарга айланди2 12:10Жавоҳир Сидиқовни табриклаймиз1 12:05Бобур Акбаров Малайзия ёки Эронга кетиши мумкин5 12:02"Крестовский" стадиони 1 рубль эвазига "Зенит"га топширилади2 11:58Стадион «Крестовский» будет передан в управление «Зениту» за один рубль0 11:51Виталий Ни: "Фозил Мусаев Японияда ўйнаши мумкинлигини инкор этмайман"9 11:44"Реал"нинг кейинги босқичдаги рақиби қайси жамоа бўлади (тахминлар)29 11:40Азиз Ғаниев: "Зенит"да ўйнашни ким ҳам истамайди дейсиз"14 11:28ЧЛда қатнашаётган испан клубларининг барчаси кейинги босқичга чиқди10 10:50Карвахаль: "Ҳеч ким 1/8 финалда "Реал" билан ўйнашни истамайди"13 10:50Карвахаль: никто не хочет играть с «Реалом» в 1/8 финала0 10:30Расмга изоҳ беринг73

09 aug 20:57
News

"Шердор" иккинчи босқичга тайёр

Самарқанднинг Биринчи лигадаги вакили "Шердор" иккинчи босқич учрашувларига тайёр.
Биринчи босқични тўртинчи поғонада якунлаган "кўхна шахар" жамоаси кейинги мавсум учун ҳам жамоани жиддий тарзда кучайтирди. 

Давралар оралиғидаги танаффусдан 15 июлда қайтган жамоа уч босқичли тайёргаpликни олиб борди. Биринчи босқич асосан янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш ва жисмоний ҳолатга қаратилди. 18 июлда "Динамо"га қарши майдонга тушиб 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Таркиб қуйидагича бўлди:
"Шердор": Шуҳрат Муродов, Озод Турсунов, Лазиз Абдуллаев, Элёр Элмуродов, Саддам Боймаматов, Нурбек Сафаров, Искандар Холмирзаев, Турғун Қобилов, Суюн Сафаралиев, Саънатилло Зиёев, Убайдулла Набиев

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов (Жамшид Раҳмонов 70), Ислом Сафаров, Сайҳан Наимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Умид Ҳотамов, Миржалол Лакаев, Шерзод Камолов, Амиржон Аминжонов, Ёкуб Майза, Ловренс Катто

Тайёргарликнинг кейинги босиқчида жамоа асосан Самарқанд вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан бўлиб ўтган "Мустақиллик кубоги" да иштироки билан олиб борилди. "Шердор" ушбу турнирда 6 кун давомида учрашувлар ўтказиб жамоани айнан мана шу турнирда шакллантиpиб олди.

Сўнгги босқич техник тайёргарликка қаратилиб унда жамоа машғулотларда ишлади.

Жамоа таркибига назар ташласак жамоани Аъзам Абдурафиқов, Фаёз Ҳамидов "Динамо" га ўтган бўлса, Жамшид Раҳмонов, Фаёз Баратов, Мунтазери Ҳусаиновлар жамоанинг иккинчи лигасида иштирок этади.

Жамоага Шуҳрат Муродов, Шерзод Камолов, Ислом Сапаров ("Янгиер"), Бобур Насимов, Юнус Суюнов, Жамол Норалиев, Шаҳзод Ашуров ("Динамо"), Исрофил Маматқулов, Жўрақул Муродов ("Шердор 2") лар жамоага келиб қўшилди. 

Тиббий кўрикдан ўтган жамоадан Юнус Суюнов ва Маматқулов Исрофиллар ижобий ўта олмади ва даволаниб сўнгра қайтадан ўтади.

"Шердор" 11 август куни Наманганга жўнаб кетади ва 12 августда биринчи учрашувини "Чуст-Пахтакор" га қарши ўтказади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook