UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

"ШАЛЬКЕ" - "РЕАЛ" 1:6 Янгиликлар

"ШАЛЬКЕ" - "РЕАЛ" 1:6

Ушбу саҳифа орқали "Шальке" - "Реал" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб бориш мумкин.
                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ


-Хизматинггизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Ажойиб футбол ўйинларида ғойибони кўришгунча соғ-саломат бўлинг! Омад Сизларни асло тарк этмасин! 

- "Реал" мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз! Карло Анчелотти жамоаси чорак финал йўлланмасини деярли нақд қилди ва меҳмондан ажойиб ғалаба билан Мадридга қайтмоқда. 

90+3 дақиқа. Учрашув тугади. "Шальке" - "Реал" 1:6. 

90+1 дақиқа. Ниҳоят мезбонлар ўз ниятларига эришишди. Класс-Ян Хунтелар Касильяс дарвозасига  жуда чиройли гол киритди.

90-дақиқа. Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90-дақиқа. Голл! Хунтелар! 1:6! Чиройли гол!

90-дақиқа. Роналдо ҳимоячи ва дарвозабонни ортда қолдириб, ўйиндаги олтинчи ва ўзининг иккинчи голини киритмоқда.

89-дақиқа. Гол! Роналдо! 0:6!

88-дақиқа. "Шальке" иккинчи бўлимни ҳам  ҳимояланиб ўтказишга мажбур бўлмоқда.

86-дақиқа. "Реал"да яна имконият бўлган эди. Лекин бу вазиятда ён ҳакам Бенземани ўйиндан ташқари ҳолатда деб ҳисоблади ва байроқчасини кўтарди.

84-дақиқа. "Шальке" мухлислари ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. Улар ўз суюклиларини оғир вазиятда ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Қойил!

83-дақиқа. Ўйин тақдири ҳал бўлган. Жамоалар тезроқ ўйин тугашини истаб майдонда тўп тепишмоқда.

82-дақиқа. Бугунги ўйинда "дубль" қайд этган Гарет Бэйл майдонни тарк этмоқда. Карло Анчелотти унинг ўрнига бугун ўзининг туғилган кунини нишонлаётган ёш иқтидор соҳиби Хесени майдонга туширди.

80-дақиқа. "Шальке" ҳеч бўлмаса бир донагина гол киритиш илинжида ҳужумга отланмоқда. Лекин бу кам сонли ҳужумлар самарасиз якунланмоқда.

78-дақиқа. Жамоалар бош мураббийи навбат билан таркибда бир қатор ўзгаришлар қилишди. 

76-дақиқа. Колашинац жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлмоқда. Фукс қолган дақиқаларда унинг ўрнида ҳаракат қилади.

74-дақиқа. Алонсо майдондаги ўрнини Ильярамендига бўшатиб бермоқда.

73-дақиқа. Мезбонлар таркибида бугун кўп меҳнат қилган Фарфан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Обаси майдонга тушди.

72-дақиқа. Хунтелар ҳакам томонидан сариқ билан сийланди.

70-дақиқа. Серхио Рамоснинг ажойиб пасидан сўнг, Гарет Бэйл ўйиндаги ўзининг иккинчи голини йўллади ва ҳисобни қўрқинчли 0:5 га келтирди. 

69-дақиқа. Гооол! Бэйл! 0:5!

67-дақиқа. "Реал" таркибида ўзгариш руй бермоқда. Иско қолган дақиқаларда Ди Марияни ўрнида ҳаракат қилади.

65-дақиқа. Фарфан қарши ҳужумда "Реал"ни жазолаши мумкин эди. Лекин Алонсо ушбу вазиятда хавфни бартараф этди.

63-дақиқа. "Реал" бурчак тўпи тепди. Бу вазиятда "Шальке" ҳимоячилари тўпни жарима майдончалари ичидан узоқлаштира олишди.

62-дақиқа. Хеведес ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

61-дақиқа. Бугун "Шальке" жуда секин футбол ўйнамоқда. 

59-дақиқа. Мезбонлар таркибида илк ўзгариш: Боатенг ўрнига Горецка майдонга тушди.

58-дақиқа. "Реал" чорак финал масаласини ҳал этмоқда.

57-дақиқа. Гол! Бензема ва ҳисоб 0:4!

55-дақиқа. Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Лекин тезлик етишмаяпти.

54-дақиқа. "Шальке" ҳимояси бугун ҳимояланишни унутиб қўйган чоғи? "Реал" ортиқча қийинчиликсиз рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирмоқда.

53-дақиқа. Роналдо ўз мақсадига эришди. Жарима майдончаси ичидан чап ойоғи билан кучли зарба йўллади ва ҳисобни йириклаштирди.

52-дақиқа. Гол! Роналдо! Ҳисоб 0:3.

50-дақиқа. "Шальке" ушбу стандарт вазиятдан самарали тарзда фойдалана олмади. 

49-дақиқа. Фарфан яна фаоллик кўрсатмоқда. "Реал" ҳимоячиси Рамос Фарфанни тўхтатиб қолди. Ховард Уэбб эса бу вазиятда қоида бузилди деб топди.

47-дақиқа. "Шальке" ҳужумларни бошлади. Боатенгнинг кучли зарбасини Икер Касильяс қайтариб қолди. Зарба хавфли чиқди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

-Биринчи бўлимдаги вазият. Тўп билан муомалада бўлиш: "Шальке" 41% - 59% "Реал".

-Аниқлик киритиб ўтаман, биринчи бўлимда фақатгина "Реал" ярим ҳимоячиси Ди Мария ҳакам томонидан огоҳлантирилди. "Шальке" аъзоси Нойштедтер активида сариқ карточка йўқ.

- Биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан жамоалар фойдаланишганида, ҳисоб 2:5 кўринишга келиши мумкин эди. Роналдо бугун фаол. Аммо унинг зарбаларига баъзида аниқлик етишмаётган бўлса, баъзан Фэрманн ишончли ҳаракат қилмоқда. 

45+1 дақиқа. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:2 "Реал" олдинда. Танаффус!

45+1 дақиқа. Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.

45-дақиқа. Бенземада имконият бўлганди. Франциялик ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади.

44-дақиқа. "Шальке" тўпни ўз назоратига олишга эришди. Ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишмоқчи бўлишди, аммо бу вазиятда мадридликлар ҳимояси ишончли ҳаракат қилди. 

42-дақиқа. "Шальке" ҳужум қилишга интилмоқда. Лекин бугун уларга тезкорлик етишмаяпти. 

40-дақиқа. Роналдони тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

39-дақиқа. Роналдога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи. Тўп олдида Роналдо.

37-дақиқа. Роналдо рақиб дарвозасига хавф солишда давом этмоқда. Лекин португалиялик ушбу футболчи ҳозирча гол ура олмаяпти.

36-дақиқа. Фарфан! Ушбу футболчи бугун "Шальке" таркибида энг фаол ҳаракат қилаётганлардан бири. Фарфаннинг зарбаси ҳозир ноаниқ кетди. 

35-дақиқа. "Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди. Бу эса мезбонлар ишқибозларига ёқмаяпти.

33-дақиқа. Дракслерга  майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

32-дақиқа. Роналдони зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. "Реал" ҳисобни йириклаштириши мумкин эди.

30-дақиқа. Ди Марияни ҳам Ховард Уэбб огоҳлантирганини  трансляция режиссёрлари кўрсатиб ўтишди. 

29-дақиқа. "Реал" бурчак тўпидан самарали фойдалана олмади.

26-дақиқа. Ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг мезбонлар бироз ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди. Оддий вазиятларда тўп йўқотишлар давом этмоқда.

25-дақиқа. "Шальке" ярим ҳимоячиси Нойштедтер ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

23-дақиқа. "Шальке" ҳужумда яхши ўйнамоқда. Лекин ҳимояда жуда кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқа. Карло Анчелотти жамоаси осонлик билан иккала голни киритгани ҳам бунга мисол бўла олади.

21-дақиқа. Гарет Бэйл барибир ўз ниятига эришди. Рақиб футболчиларини бирин-кетин алдаб ўтиб, ажойиб зарба билан "Шальке" дарвозасига иккинчи голни йўллади.

20-дақиқа. Гооол! Бэйл!

19-дақиқа. Карвахаль "Реал"нинг ўнг қанотдан уюштираётган ҳужумини ўзининг ноаниқ паси билан барбод қилди. 

18-дақиқа. Бэйл қанотдан бўйлаб "рейд" уюштирмоқчи бўлди. Аммо бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси аниқ ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.

17-дақиқа. "Шальке" ўтказиб юборилган голдан кейин бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда.

15-дақиқа. Хавфли вазият! "Шальке" "Реал"га жавоб қайтармоқчи бўлди. Хунтеларнинг кучли зарбасини Икер Касильяс қайтариб қолди. Ҳисоб тезда тенглашиши мумкин эди.

14-дақиқа. Модрич бошлаган ҳужумни Карим Бензема ўзининг аниқ зарбаси билан мезбонлар дарвозасини ишғол этди. 

13-дақиқа. Гоол! Бензема 0:1!

11-дақиқа. "Шальке"нинг ҳужуми. Фарфан ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатиб берди. Лекин "Реал" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этишди.

9-дақиқа. Марсело чап қанотдан тўпни Роналдога етказиб берган эди. Аммо Криштиано бу вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

8-дақиқа. "Реал"нинг чап қанотдан уюштираётган ҳужуми узилиб қолди. Роналдо бу вазиятда тўпни рақибига олдириб қўйди. 

7-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назорати остига олишга уринмоқда.

6-дақиқа. Бир мезбонлар, бир меҳмонлар олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. 

5-дақиқа. Бу сафар Карим Бензема дарвозабон билан бирга-бир чиқаётган бир пайтда ён ҳакам байроқчасини кўтариб қолди. 

4-дақиқа. Криштиано Роналдо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

3-дақиқа. "Шальке" вакиллари ўйинни фаоллик билан бошлашди.

2-дақиқа. Мезбонлар илк дақиқаданооқ бурчак тўпи тепишди. Бу жуда хавфли кўриниш олди. "Шальке" ҳимоячисининг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тусини олдидан ўтиб кетди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

00:44. Учрашув бошланишига барча нарса шай. Бир неча сониялардан сўнг ўйинга старт берилади.

00:43. "Шальке" ва "Реал" футболчилари яшил майдон сари чиқиб келишмоқда.

00:42. Жамоалар майдонга чиқишга тайёр. 

00:05. Бугунги учрашувни Сиз азиз футбол мухлисларига Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради. 

00:00. "Шальке" - "Реал" ўйинини англиялик ҳакам Ховард Уэбб бошқариб боради. Унга қанотларда Майкл Малларки ва Даррен Кэнн кўмаклашишади. 


"Шальке" - "Реал" 1:6 (0:2) 
Гол: Бензема (13, 57), Бэйл (20, 69), Роналдо (52,89) Хунтелар (90).

Ҳакамлар: Ховард Уэбб, Майкл Малларки, Даррен Кэнн.
“Шальке”: Фэрманн, Хеведес, Матип, Сантана, Колашинац (Фукс 76), Боатенг (Горецка 59), Нойштедтер, Фарфан (Обаси 72), Майер, Дракслер, Хунтелар. 

"Реал": Касильяс, Рамос, Пепе, Марсело, Карвахаль, Алонсо (Ильяраменди 73), Ди Мария (Иско 67), Бэйл (Хесе 81), Роналдо, Модрич, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (29), Хеведес (62), Хунтелар (72).


- Жамоалар таркиби маълум!

- Ўйин бошланишига 1 соат қолганида жамоалар таркиблари маълум бўлади.

- "Шальке" - "Реал" учрашуви соат 00:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика