Latest news

21 dec 22:47
News

“Шалке” "Нюрнберг" га қарши учрашувни бош мураббийсиз ўтказади

Бир неча дақиқалардан сўнг Германия бундеслигаси 17 тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нюрнберг” - “Шалке” учрашуви бошланади.
 Ушбу беллашувда мехмонлар бош мураббийи Йенс Келлер иштирок эта олмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда Гелзенкирхен жамоаси расмий твиттери.

“Шалке” устози ошқозонида вирус топилгани туфайли учрашувга шогирдларини тайёрлай олмади. Унинг ўрнига гелзенкирхенлик футболчиларни ушбу матчга жамоа ёрдамчи мураббийи Петер Херман тайёрлади. Жамоа твиттерининг хабар беришича, “Нюрнберг” га қарши кечадиган баҳсда ҳам “Шалке” ни, айнан, Херман майдонга олиб тушади.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook