10 sep 18:14
News

Шаҳзода Али Бин Ҳусайн: "Бунёдкор" стадиони жаҳон талабларига тўла жавоб беради"

Хабар берилганидек, ФИФА вице-президенти ҳамда Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шахзода Али бин Ҳусайн ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашуви - Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари учрашувини томоша қилиш учун Тошкентга етиб келди.
Шахзода Али бин Ҳусайн бугун ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионини бориб кузатади.

Мартабали меҳмон стадион ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бунёдкор" стадиони ажойиб иншоот. Бу ўйингоҳ жаҳон стандатларига тўла жавоб беради. Менга айниқса академия ёқди. Ишончим комилки бу ерда таҳсил олган ёш футболчилар келажакда Ўзбекистонга катта фойда келтиради".

Шахзода Али бин Ҳусайн бугунги ўйиндан олдин қуйидагиларни маълум қилди: "Мен бугун қизиқарли ўйин бўлишини кутаяпман. Иккала жамоага омад". 
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook