Latest news

17:57Olamsport.com: Спортчилар ижтимоий тармоқларда0 17:43Хави: "Реал"нинг голи ноҳақликдек кўриниши мумкин, аммо улар ҳам ҳаракат қилишди"3 17:12Хави: гол «Реала» может казаться несправедливым, но они также старались0 17:12Киберспорт. Фаолияти давомида деярли 900 000 доллар ишлаб топган 20 ёшли ўзбекистонлик4 17:08"Шерлар"ни ким яралади?11 16:46Чемпионатларимизнинг 25 йиллик умумий жадвали ҳақида15 16:45Харт "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин3 16:19ФОТО. Дмитрий Сычев и Павел Смоляченко на просмотре в Малайзии0 16:16Верратти: "Реал" ёки "Барса" Францияда 5-6 тадан гол кирита олмайди"9 16:10Расмга изоҳ беринг №437 15:51Футзал. Олий лига. 2-тур ўйинлари 9-15 декабрда ўтказилади1 15:45Лингард МЮда кўпроқ пул ишлаб топишни истамоқда5 15:45Лингард хочет получать по новому контракту больше, чем ему предлагают в МЮ0 15:36ФОТО. Смоляченко ва Сичев Малайзия клубида кўрикдан ўтмоқда11 15:28Знаете ли вы?! Огнен Красич покинет "Насаф"0

09 apr 19:42
News

Шаҳбоз Беғамов: "Катта-катта жамоаларнинг кичикроқ хатолари ҳам кечирилмаслиги мумкин"

Бугунги ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳслари олдидан "СА" ходимлари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

"Атлетико" - "Барселона"

Бу ўйин жуда асабий тарзда кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳар иккала жамоа бир-бирини жуда яхши билади. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ушбу мавсумда бир неча бор  ўзаро тўқнаш келишди. Лекин ҳозиргача бу икки жамоа ўртасидаги баҳсларда ғолиб номи аниқланмай келмоқда. Бу ҳар иккала жамоа бир-бирига мос рақиблигидан дарак беради. Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бирозгина устунлик "Атлетико" тарафида. Улар меҳмондан қониқарли натижани қайд этиб қайтишган ва ўз майдонларида бор куч-ғайратларини ишга солишлари аниқ. "Атлетико" айни пайтда "Барселона"га нисбатан жиччагина руҳий устунликка ҳам эга бўлиб турибди. Диего Симеоне жамоасини мағлуб этиш ҳозирча Херардо Мартино жамоасига насиб этмаяпти. Балки бугунги ўйинда улар бу ишни амалга оширишар. Буни вақт кўрсатади. Бу ўйинда фаворит йўқ. Бу Чемпионлар лигаси. "Барселона"нинг энг катта устунлиги бу футболчиларнинг тажрибасида. Улар индивидуал жиҳатдан рақиб футболчиларидан устунроқ саналишади. Айнан шу жиҳат мадрикликларни мағлуб этишда катта ўрин тутиши мумкин. Лекин Диего Симеоне жамоасини катта иштиёқ ва шижоати кучлилик қилса, унда каталонияликларга қийин бўлиши муқаррар. Бу ўйинда яна ғолиб номи аниқланмаслиги мумкин. Балки "лоторея" орқали омадли жамоа ярим финалга йўл олар? Буни ўйиндан сўнг билиб оламиз.

"Бавария" - "Манчестер Юнайтед"

Бу ўйин борасида бир гап айтиш қийин. Сабаби бу Чемпионлар лигаси. Агарда ўзимни фикримни билдирадиган бўлсам, бугун Мюнхен жамоаси етарлича қаршиликка дуч келиши мумкин. Лекин ҳозирги "Манчестер Юнайтед" "Альянц Арена"да "сюрприз" кўрсатиши анчагина қийин масала. Ҳозирги "Бавария" ҳақида ортиқча гапириш шарт бўлмаса керак. Футболда фаворит ёки аутсайдер сўзини ишлатишни ёмон кўраман. Бу эса Чемпионлар лигаси. Бу жуда катта мусобоқа. Бу ерда катта-катта жамоаларнинг кичикроқ хатолари ҳам кечирилмаслиги мумкин. Ўйин яхши ўтиши аниқ. Меҳмондаги дуранг натижаси Пеп Гвардиола учун огоҳлик қўнғироғи бўлди. Энди нимчорак финалда бўлгани каби ҳисобни ушлаб қолиш учун ўз майдонида зерикарли футбол намойиш этишга ҳаққи йўқ бу жамоани. Ўйлашимча, бу ўйинда жуда кўплаб голлар киритилади. Натижа мезбон жамоани ранжитмаслиги мумкин. Бу шахсий фикрим. Ўйин эса ҳаммасини кўрсатиб беради.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook