UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Сервер Жепаров: "Туркия йиғинига бораётган эканман, демак ҳамон клубдаман" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Туркия йиғинига бораётган эканман, демак ҳамон клубдаман"

Корея матбуотидаги хабарларга кўра, Сервер Жепаров ўз клуби "Сеонгнам" томонидан трансферга қўйилган.
Ҳақиқатан ҳам, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгариш бўлган, аммо ҳали трансферлар ҳақида гап-сўз йўқ экан. Бу ҳақда Сервернинг ўзи "СА"га берган интервьюсида маълум қилди.

- Корея матбуотидаги хабарларни ўқидим. Ҳақиқатан ҳам, клубда ўзгаришлар бўлаётгани рост. Ҳар куни янги бир янгиликка дуч келиш мумкин, - дейди Жепаров.

- Янги мураббий иш бошладими?
- Ҳа, Ан Ик Су истеъфога чиқарилиб, Парк Жонг Хван бош мураббий бўлди. Табиийки, янги мутахассис жамоага янгиликларни тадбиқ этади. Лекин қандай? Бу бизга қоронғу. Қолаверса, клуб раҳбарлари ҳам ўзгарди. Жамоанинг ўтган йилги натижалари қониқарсиз деб топилди.

- Парк Жон билан гаплашдингизми?
- Йўқ, ҳали мураббий билан гаплашмадим. 31 январь куни Туркияга илк хориж йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетамиз. Анталиядаги йиғинга борадиган футболчилар рўйхатига киритилган эканман, демак ҳамон Сеонгнам клуби аъзосиман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика