Latest news

02:23Фергюсон: “Рунининг рекордини такрорлаш қийин”0 02:23Фергюсон: «Не думаю, что кто-то сможет побить рекорд Руни»0 01:21Каталония нашри “Реал”нинг ортиқча очколарини ҳисоблади10 01:21Каталонское издание насчитало у «Реала» 8 лишних очков из-за ошибок судей0 01:00Ватцке: “Боруссия” ажойиб жамоа, аммо...”1 01:00Ханс-Йоахим Ватцке: «Когда у «Боруссии» есть классная команда, «Бавария» или другие забирают игроков и все рушится»0 00:10Рамос “Гранада” шарафини ҳимоя қилади5 00:10Адриан Рамос перешел из дортмундской «Боруссии» в «Гранаду»0 23:21“Ал-Ҳидд” 28 январда Тошкентга келади11 23:06 Жорж Лекенс Жазоир термасини тарк этди10 23:06 Жорж Лекенс покинул пост главного тренера сборной Алжира после вылета с Кубка Африки0 22:47Бушманов Россия ёшлар термасини бошқаради0 22:47Бушманов возглавил молодежную сборную России0 22:38“Сўғдиёна”: “Обод” ва “Навбаҳор” билан куч синашади.6 22:36Харри Кейин: “Ҳозир “Тоттенхэм”дан кетиш вақти эмас”3

03 may 13:15
News

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?"

Ҳозиргина Жанубий Корея К-лигасининг 11-тури доирасидаги бир нечта учрашув якунланди.
Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп тепаётган “Сеонгнам” клуби ўз майдонида чемпионат пешқадами “Поханг Стилерс”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қувонарлиси, ўйиндаги ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди. Сервер 17-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини голга айлантирди. Жепаров бугунги учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Аввалги бош мураббий Парк Жонг Хван клубдан ҳайдалганидан сўнг терма жамоамиз сардорининг бағрига шамол теккан кўринади.

11-турдан кейин “Сеонгнам” 12 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Сеонгнамликлар 12-тур учрашувини 11 май куни сафарда “Сеул”га қарши ўтказишади. Демак, Жепаров ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Дарвоқе, 11-турнинг ҳозиргина якунига етган икки учрашувида кучли учликда бораётган жамоалар қимматли очколардан маҳрум бўлишди. Иккинчи поғонани эгаллаб турган “Чонбук Моторс” меҳмонда “Сувон Блуингз” клубига 0:1 хисобида имкониятни бой берди. Учинчи ўринни эгаллаб турган “Жеджу Юнайтед” эса “Улсан Хюндай” майдонидан дуранг (1:1) билан қайтди.

Ўйин якунланганидан сўнг Сервер сайтимизга блиц интервью берди:


“Бугунги учрашувда гол киритганим яхши бўлди. Бу кейинги ўйинларда ўзимга бўлган ишончни янада оширади. Шунингдек, бош мураббийга ҳам бугунги ўйинда менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисми мен ва жамоам учун муваффақиятли давом этади.

Кейинги турда “Сеул” меҳмони бўламиз. Шахсан мен бу учрашувни орзиқиб кутяпман. Чунки, айнан шу жамоа таркибида Корея чемпиони бўлганман. Қизиқ, пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?”, - деди Жепаров.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 299
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 172
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Самвел Бабаян: Йиғиндаги асосий эътибор Грузия билан ўйинга қаратилган эди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи... 105
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook