UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  0 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Сергей Ковшов: “Тайёргарлик кўнгилдагидек кечмоқда” Янгиликлар

Сергей Ковшов: “Тайёргарлик кўнгилдагидек кечмоқда”

“Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари кичик таътилни якунлаб, яна тайёргарликка киришишди.
Кеча Сергей Ковшов футболчиларни клуб қароргоҳида тўплади. Фурсатдан фойдаланиб,  билан қисқача суҳбатлашдик.

- Иккинчи даврага тайёргарлик кўнгилдагидек давом этмоқда. Хабарингиз бор тайёргарликнинг биринчи қисмини Водилдаги қароргоҳимизда ўтказгандик. Бу йиғин давомида назорат учрашувлари ташкил этилди. Жумладан, биринчи лига вакилли “Қўқон – 1912” жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Кейин 22 июль куни футболчилар Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди ва у ерда “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Мазкур баҳсда шогирдларимиз 4:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. 23 июлдан футболчиларга қисқа таътил берилди. Бугундан (26 июль) тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришдик.

- Кейинги режалар қандай?


- 28 июль куни “Андижон” билан меҳмонда ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 31 июль куни эса “Нефтчи-3” жамоасига қарши назорат ўйини бўлиб ўтади.

- Ўринбосарлар сафига янги ўйинчилар келиб қўйишлдими? Хусусан, йиғинларда иштирок этган футболчилар тақдири нима бўлди?


- Янги ўйинчилардан биргина Музаффар Музаффаровни айтиш мумкин. Бу футболчи илгари “Пахтакор”да ўйнарди. Давлатбек Ёрбековнинг трансфери борасида келишувга эриша олмадик. Оятилло Муҳиддинов борасида ҳам шундай дейиш мумкин.

- Ўринбосарлар олдига қандай вазифа қўйилган?


- “Нефтчи” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоа. Шундай экан биз  совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламиз.

А. Деҳқонов суҳбатлашди
“Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика