UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  7 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10

Сергеев гол урди, фақат Кубокда Янгиликлар

Сергеев гол урди, фақат Кубокда

Ниҳоят гап-сўзлар ўз таъсирини ўтказиб, “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев гол урди, лекин ҳозирча Кубок ўйинида.
18 апрель куни “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтган биринчи лига вакили “Хоразм” билан кечган баҳсда Сергеев 52-дақиқада Тимур Ҳакимов ўрнига тушиб, 63-дақиқада тўп киритди. Шу тариқа у жорий мавсумдаги голлари ҳисобини очиб олди.

Аммо “Пахтакор”нинг умидли футболчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган Сергеев бу йил ҳисобидан олий лигада бирортаям тўп киритгани йўқ. Ваҳоланки, ортда қолган бешта турнинг ҳаммасида майдонга тушди.

1-тур. “Андижон” - “Пахтакор” - 0:1
Сергеев асосий таркибда тушиб 87 дақиқа тўп сурди.

2-тур. “Нефтчи” - “Пахтакор” - 1:2

Сергеев асосий таркибда тушиб 90 дақиқа ҳаракат қилди.

3-тур. “Пахтакор” - “Қизилқум” - 1:0
Сергеев асосий таркибда тушиб 90 дақиқа ўйнади.

4-тур. “Машъал” - “Пахтакор” - 0:1
Сергеев асосий таркибда тушиб 85 дақиқа тўп тепди.

5-тур. “Пахтакор” - “Олмалиқ” - 1:0
Сергеев захирадан тушиб 45 дақиқа тўп тепди.

Эътибор берган бўлсангиз, Игорь Сергеев бешта ўйиндан тўрттасида асосий таркибда тушган ва 80 дақиқадан кўп тўп тепган. Кейин эса Самвел Бабаяннинг ҳужумчи гол ура олмаётганидан жаҳли чиқиб, “Олмалиқ” билан кечган беллашувда уни захирада қолдирган бўлиши мумкин. Катта эҳтимол билан шундай бўлган. Чунки Сергеев “Хоразм” билан кечган ўйинда ҳам захирада қолдирилди ва иккинчи бўлимда майдонга туширилди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, у тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Лекин мухлислар Сергеевдан аввало олий лигада гол уришини кутишади. Шундай қилсагина ҳужумчи келаси ой бўлиб ўтадиган иккита ўртоқлик учрашуви учун миллий терма жамоамиздан таклиф олиши мумкин. (Эслатиб ўтамиз, Игорь Сергеев МТЖ сафида шу пайтгача 5та ўйинда иштирок этиб, учта гол урган: Вьетнам, Гонконг ва БААга биттадан. Олий лигада эса ўтган йил 20та беллашувда атиги 5та тўп киритган).

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика