UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  3 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  10 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Сэр Алекс «Олд Траффорд»га қайтмайдими? Янгиликлар

Сэр Алекс «Олд Траффорд»га қайтмайдими?

The Mirror нинг хабар беришича сэр Алекс Давид Мойесга халақит қилмаслик учун ўзининг ишчи хонасини “Олд Траффорд” ташқарисида ёки “Каррингтон” базасига жойлаштиришни режалаштирмоқда экан.
Фергюссон “Манчестер Юнайтед”даги ишига тахминан бир ойдан кейин қайтади. Бу пайтда у сонини операция қилдиради ва тикланиш курсларини ўтайди. У жамоада директорлик вазифасини эгаллайди ва жамоанинг элчиси ҳам бўлади. Бироқ сэр Алекс ўз хонасини “Юнайтед”дан ташқарига жойлаштиришни режалаштирмоқчи, бу билан у жамоани янги мураббийини босимдан халос этмоқчи.

Нашриётнинг хабар беришича сэр Алекс бу билан сэр Мет Басби кетган вақтдаги вазият такрорланмаслигини хоҳламоқда. Ўшанда сэр Мет Басби ҳам истеъфодан кейин директорлик вазифасини эгаллаганди, бироқ ўз иштироки билан янги мураббий Уилф МакГиннеснинг ҳаётини жиддий аҳволга солиб қўйганди ва охири яна ўзи мураббийликка қайтганди.

Фергюссон Мойес билан ўртадаги масофани ушлаб туришни режалаштирмоқда ва ўз хонасини Чеширдаги ўғли Жейсоннинг офисига жойлаштирмоқчи. Сэр Алекс янги мураббийга ёрдам керак бўлиб қолса қўлидан келганча ёрдам бермоқчи фақат Мойеснинг ўзи ундан ёрдам сўраса.

Жавлонбек Юсупов
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика