Latest news

15:26France Football 12 декабрь куни "Олтин тўп" эгаси номини эълон қилади6 15:25Olamsport: Таэквондочиларимиздан 34 та медаль, Францияга Ф-1 қайтди ва бошқа хабарлар0 15:21France Football 12 декабря назовёт обладателя «Золотого мяча»0 14:47Ибрагимович ва Рохо дисквалификациядан қутилиб қолишди2 14:47Златан Ибрагимович и Маркос Рохо избежали дисквалификации0 14:32Олий лига-2016. Энг ёш гол урган футболчи - Ислом Рашидхонов 2 14:16Пасторе, Рабио ва Верратти "Лудогорец"га қарши баҳсда ПСЖга ёрдам бермайди1 14:16Пасторе, Рабио и Верратти не помогут «ПСЖ» в матче с «Лудогорцем»0 14:07Алишер Азизов: “Обод" хорижда йиғин ўтазади”4 14:05Английские топ-клубы интересуются Андре Силвой0 13:53Бундеслига. 13-турнинг энг яхши футболчиси - Марко Ройс5 13:48Хуммельс "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлганини тан олди1 13:41Олий лига-2016. Майдонга тушган энг ёш футболчи - Георгий Аҳмедов 9 13:35Хуммельс признался, что мог перейти в «Манчестер Юнайтед»0 13:14Пеллегрини: "Браво жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири"9

03 jan 11:57
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 7-боб (1-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 7-бобнинг биринчи қисми мухлисларимизга тақдим этилади.
“Ди Канио “Юнайтед”да ўйнаши керак бўлган ўйинчи эди”.

ЕТТИНЧИ БОБ

ОҒИР ДАМЛАР

Клубда эндигина ўзгаришлар даври ҳукум сура бошлаётган эди. 2003 йилнинг ёзидан 2006 йилнинг май ойигача, фаолиятим даврида совринлар учун кураш олиб борган энг оғир дамлар бўлди. Биз 2004 йилда фақатгина Англия Кубогини, икки йилдан сўнг эса Лига Кубогини қўлга кирита олдик холос. Ўша давр Премьер-лигада баллар бўйича “Арсенал” ва “Челси” ҳукумронлик қилишаётган эди.

Криштиану Роналду ва Уэйн Руни жамоанинг асосига айланиб, 2007-2008 йилдаги Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишгунча, биз узоқ ва тиканли йўлни босиб ўтишимизга тўғри келди. Биз жамоани кучайтириш учун тажрибали футболчиларни таркибга жалб эта бошладик, афсуски улардан ҳеч бири жамоа умидини оқлай олмади. Дэвид Бекхэм “Реал”га ўтиб кетди, Верон эса “Челси”га ўтди. Бартезнинг ўрнига Тим Ховард келди ва яна Клеберсон, Эрик Жемба-Жемба ва Давид Белльон каби футболчилар таркибга қўшилишди. Роналдиньо ҳам шулар қаторига кириши мумкин эди, аммо ўнинг жамоага ўтиши амалга ошмай қолди.



Биз бошқача йўл тутишга қарор қилдик. Жамоага дарров киришиб ўйнаб кета оладиган ва синалган футболчиларни сотиб олишга қарор қилдик. Мисол учун 24 ёшли Клеберсон олайлик. У Бразилия терма жамоасида чемпион бўлган эди. Верон эса жаҳон футбол таниган, катта обрўга эга бўлган ўйинчи эди. Жемба-Жемба Францияда муносиб ўйин кўрсатаётган эди. Бу ўйинчиларни енгил қўлга киритишимиз мени хавотирга солаётган эди. Мен бундай харидларни ёқтирмайман – мен футболчи учун кураршишни истайман. Ўйинчи учун курашсанг, уни юксак қадр-қимматга эга эканлигини тушуниб етасан. Клубнинг жамоани тарк этаётган футболчисини жон-жаҳти билан ўзида олиб қолишга ҳаракат қилиши менга ёқади. Бироқ биз қўлга киритаётган футболчилар ҳеч қандай қийинчиликсиз жамоага келиб қўшилишди.

Бу трансферлар менга, гўёки мамлакатдаги ҳар бир дарвозабонни ўз сафимизга қўшиб олаётгандек туюлди. Биринчи мисол - Марк Боснич. Босничнинг сотиб олиниши, кузда Петер Шмейхелнинг мавсум якунлангач жамоани тарк этиши ниятини билдиргани билан боғлиқ эди. Бундай қарор бизни танг аҳволга солиб қўйди, шу сабабли тезда унинг ўрнига бошқа дарвозабон сотиб олишга тўғри келганди.

Унинг майдондан ташқари қилаётган ишлари ҳақида маълумотга эга бўлишимизга қарамай, январь ойида Боснич билан кўришдик. Мен дарвозабонни машғулотлар давомида текширишлари учун мутахассисларни жўнатдим. Тўғрисини айтсам, у мени ҳайратда қолдирадиган ҳеч нарса қила олмади: Марко Боснич – МЮ учун тўғри танлов. Шунинг учун фикримни ўзгартириб,  Эдвин ван дер Сарни  жамоага олиб келишга қаррор қилдим. Унинг агенти билан музокара олиб боргач, Мартин Эдвардс томон йўл олдим ва ундан қуйидаги гапларни эшитдим:



-Алекс мени тўғри тушун, бироқ мен Боснич билан келишиб олганман.

Бу менга қаттиқ зарба бўлди. Мартин Боснич билан шартнома шартларини келишиб бўлган экан. Уни чуқур ҳурмат қилганим сабабли қаршилик қилгим келмади. Бу биз учун омадсиз трансфер бўлди. Боснич катта муаммога айланди. Унинг машғулотлардаги ишлари ва жисмоний жиҳати клубимиз даражасига умуман тўғри келмас эди. Шунга қарамай биз унга ишлов бериб, озми-кўпми унинг ўйинини яхшилашга эришдик. Натижада Боснич, “Палмейрас”га қарши Қитъалараро кубокда ажойиб ўйин кўрсатди ва биз ғалабага эришдик. Ўша ўйинда Гиггзни эмас Боснични “ўйининг энг яхши футболчиси” деб топишлари керак эди.

Февралда бизни “Уимблдон”га қарши ўйин кутиб турган эди. Ўйин олдидан Боснич қорин ғамида сэндвич, стейк ва бошқа шунга ўхшаш таомларни паққос тушириб, овқатланиш тартибига амал қилмади. У олдидаги овқатларни отдек ямламай ютарди.



Шунда мен ўзимни тўхтатиб тура олмай:
-Худо ҳаққи Марк, сен бизга бугун кераксан ахир, нега ҳамма нарсани кетма-кет ейсан?
-Жуда оч қолдим, патрон! – деб жавоб берди.

Манчестерга эндигина келгандик, Марк бўлса хитой ресторанидан таом буюртиришни бошлаб юборди.

-Навсингни тия оласанми? – жаҳл билан сўрадим. Ишларингни ўйлаб қил!
Аммо унга айтган гапларим беҳуда кетди.

Петер Шмейхелни ёқотишимиз, ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. У дунёдаги энг зўр дарвозабон эди. Биз уни ван дер Сарга ўзгартиришимиз керак эди. Унинг агенти менга шундай деди: “Тезроқ ҳаракатингларни қилмасаларинг, у “Ювентус”га ўтиши мумкин. Чунки Эдвин туринликлар билан музокара олиб бораяпти”. Аммо энди кеч бўлган эди. Мен ван дер Сарнинг агентига, бошқа дарвозабон билан келишиб бўлганимизни ва унга юборган таклифимизни рад этишимизни айтдим.

Мен уни ҳам, Боснични ҳам сотиб олишим керак эди. Биз тезда Маркдан совиб қолдик. Эдвин, Шмейхелнинг ўрнини билинтирмас ва фаолиятимнинг охиригача биз билан бирга қолган бўларди. Ўшанда балки Массимо Таиби ёки Бартез учун пул сарфлашимизга тўғри ҳам келмасди. Фабьен ажойиб дарвозабон эди, бироқ Франциядаги муаммолари уни чалғитиб турарди.



Кейинчалик ван дер Сарнинг Шмейхель каби буюк дарвозабон эканлигига гувоҳ бўлдик, аммо улар ўртасида маълум бир фарқлар бор эди. Шмейхель фантастик сэйвларни амалга ошириб турарди. Ақлбовар қилмас ҳаракатлар! Ё Худо, у қандай қилиб бу тўпни қайтара олди?” – ҳайратланардим. У жисмонан эластик ва баландроқ сакрай оларди. Ван дер Сарга келадиган бўлсак, - босиқ, ўзини бошқара оладиган ва тўп билан эркин ҳаракатлана оладиган дарвозабон эди. Деярли бир-бирига ўхшаш икки хилдаги дарвозабонлар. Эдвин атрофидагиларга ижобий таъсир кўрсатарди.

Шмейхелда Стив Брюс ва Гари Паллистер каби бир иккита футболчилар билан қарама қаршилик бор эди. У ора-сира ўз ўрнини ташлаб жарима майдончасидан чиқиб кетарди ва бор овози билан Брюсга бақирарди. Брюс эса ўз навбатида унга шундай деб жавоб қайтарарди:
-Ўрнингга қайт немис.

Бундан ғазабланган Шмейхель шундай дерди:
-Ҳа мен немисман!

Шунга қарамай улар майдондан ташқарида яхши келишишарди. Унинг овози жуда қаттиқ эди. “Иммилламай тезроқ ҳаракат қилмайсизларми?!” – деб бақирарди жамоадошларига. Шмейхель ҳам жамоадошларига шу руҳдаги танбеҳларни бериб турарди. Фаолиятим даврида дунёдаги иккита энг зўр дарвозабонлар билан ишлашимга тўғри келган. Питер Шилтон ва Жанлуижи Буффон таҳсинга лойиқ дарвозабонлар, лекин мен учун 1990 йилдан 2010 йилгача энг зўр дарвозабон Шмейхель ва ван дер Сар бўлишган.



Дарвозабон сейвларни амалга оширишдан ташқари, ўз хатоларини тўғри қабул қилиши ва улар устида ишлаши керак. “Манчестер Юнайтед”нинг даврозабони, қилган хатоларини қайтиб такрорламаслиги учун метин иродага эга бўлиши керак. Шмейхелни клубга олишдан олдин, уни кўп маротаба текширдим. Дарвозбонлар мураббийи Алан Хожкинсон ўшанда менга шундай деган эди:
-У ўз кучига ишонади. Уни тезроқ қўлга кирит.

Шмейхелни биринчи ўйинлардан бири “Уимблдон”га қарши бўлган эди. “Бир гуруҳ руҳий касаллар” уни доимий прессинг қилиб, унга қарши тирсак ва тиззаларини ишлатишарди. Шмейхелнинг жаҳли чиқиб ўйин расмийларидан ёрдам сўрай бошлади. “Ҳакам, ҳакам!”.
Бу ҳолатни кузата туриб, Шмейхель бу ерда кўникиб кета олмаса керак деган хаёлга бордим. Ҳакам майдондаги битта можарони бости-бости қилишга улгурмай, иккинчиси бошланарди. Бундан ҳам олдинроқ бўлиб ўтган ўйинда, Петер узоқ бурчакка етказиб берилаётган тўпни ушлаб олиш учун жуда кеч унга чиқиб борди. Ли Чапман ҳаводан етказиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Шмейхель кўникиш жараёнида хатоларга йўл қўярди. Одамлар эса: “Дарвоза олдида нималар содир бўлаяпти?” деб сўрашарди. Бироқ унинг руҳий тетиклиги, ҳар қанақа босимга қарамай ўз ишига эътиборлик билан ёндашишига халақит бермас эди. Петер тўпни ўзгача тарзда ўйинга киритарди. Ушбу хусусиятларнинг бари уни оғир кунлардан эсон омон ўтиб олишига ёрдам берди.



Ван дер Сар ҳимоямизда кўп ўзгаришларни кўрди. Шмейхель эса Паркер, Брюс, Паллистер, Ирвиндан иборат тўрт ҳимоячи билан узоқ йил давомида дарвозамизни ҳимоя қилиб келди. Уларнинг ҳеч бир ўйинни ўтказиб юборишмасди. Ван дер Сарга эса қисқа муддат ичида янги янги ярим ҳимоячилар ва қанот ҳимоячилари билан ишлашга тўғри келган. Улар тез-тез ўзгариб туришарди. Шу каби ҳолатларда голландиялик футболчи жамоамиз ҳимоясини тартибга келтирарди ва ташкилий ишларга катта ёрдам берарди.

Ўша йиллари трансфер учун жавобгар ижроия директоримиз - Питер Кеньон эди.  “Арсенал”нинг таянч нуқтасида ўйновчи франциялик Патрик Виейра асосий трансфер мақсадимиз бўлган. Мен Питердан “Арсенал”га қўнғироқ қилиб, Патрикни сотиб олиш имкониятлари ҳақида билишни сўрадим. У қўнғироқ қилганини айтди. Бир кун ўтиб, “Арсенал”нинг бошқарув раиси ўрин босари Дэвид Дэйн билан суҳбатлашаётганда, унга бу ҳақда эслатдим. Бироқ Дэвид Дэйн гўёки бошимга шох ўсиб чиқандек менга ҳайратланиб тикилди. Дэвид ўзини гап нима ҳақида бораётганини тушунмаганга олди. Улардан бири менга ёлғон гапирган эди ва мен ҳозиргача ким рост ва ким ёлғон гапирганини билмайман.

Агентлар тинмай қўнғироқ қилишарди. “Мижозим “Юнайтед”да ўйнашни орзу қилади”, - гўшакнинг нариги томонидан эшитиларди. Мен бунга ҳеч ҳам шубҳа қилмас эдим. Чунки кўплаб ўйинчилар “Юнайтед”, “Арсенал”, “Реал”, “Бавария” ва бошқа топ-клубларда ўйнашни исташарди. Футболчилар топ-клублар билан шартнома имзолашганда эса, уларнинг агентлари манашу катта трансфердан мўмайгина даромадга эга бўлишарди. Биз айнан ўша пайтда Веронга эътибор қарата бошлагандик.



Жамоа ўзгара бошлади. Клубдаги ўзгаришлар эса мураббийга таъсир кўрсатмай қолмасди. Биринчи бўлиб бизнинг ҳимоячилардан иборат ўзгармас тўртлигимиз тарқалиб кетди. Ўзгаришлар пайтида тузган режангизнинг Б қисми бўлмаса, кейинчалик нима қилишни билмай бошингиз қотиб қоларкан. Кейинчалик кутилмаган ўзгаришларнинг олдини олиш мақсадида олдиндан режа туза бошладим.

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)
 
4-боб (1-қисм), (2-қисм)

5-боб (1-қисм), (2-қисм)

6-боб (1-қисм), (2-қисм)


7-бобнинг иккинчи қисми яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook