UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  21 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  11 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  24 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  15

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 5-боб (2-қисм) Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 5-боб (2-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 5-бобнинг иккинчи қисми мухлисларимизга тақдим этилади.
Дэвид буюк клубда ўйнар эди. У фаолиятининг энг юқори чўққисида юрарди ва бор кучини ишга солиб, мавсум давомида 12 тадан 15 тагача гол урарди. Бироқ шунча куч, шижоат ва ўйинга бўлган иштиёқ каби яна бир қанча ажойиб хусусиятларнинг барчаси бир лаҳза ичида сўниб қолди. Ўз нуқтаи назаримдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, Бекхэм кейинчалик ўша вақтлардаги ажойиб ўйинига умуман қайта олмади. Ўша пайтларда эса Бекхэмни “Ҳақиқатдан ҳам буюк ўйинчи” деб бемалол айта олардик.

Ҳаммаси у эндигина 22-23 ёшга етганда бошланган эди. Дэвид ўзи, уни буюк ўйинчи дейишларига қарши бўлган қарорлар қабул қила бошлади. Бу ҳатти-ҳаракатлар эса менга умуман ёқмас эди. Орамизда ҳеч қандай адоват ва хафачилик йўқ эди. Мен унга қараганча хаёлимда: “Нималар қилаяпсан эй бола?” деб айтар эдим.



Дэвид бизга келиб қўшилганида, юрагида ҳеч қандай ғараз нияти йўқ, соф дилли кўзлари чақнаб турадиган ёшгина бола эди. Унинг фикру-хаёли фақатгина футбол билан боғлиқ эди ва уни машғулотлар залидан чиқариб бўлмас эди. Дэвид келажакда машҳур футболчи бўлиш ниятида ёниб яшарди, аммо бир кун келиб буларнинг барчасини ортга сурдида, машҳур юлдуз бўлгиси келиб қолди.

Бир томондан унинг бундай ҳаракатини хато деб бўлмайди (ўз фикримдан келиб чиқиб айтсам), чунки Дэвид жаҳоннинг машҳур кишиларидан бирига айланди. У машҳурлик касалига чалиниб қолди. Одамлар унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатига эътибор қарата бошлашди ва унга ўхшашни истаб, унинг ҳар бир образини кўчиришга уринишарди. Аммо мен футбол деб яшаганман ва шон-шуҳратни деб футболдан воз кечиш мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмайман. Сизда хобби бўлиши мумкин. Мана масалан менда бир нечта тез югура олдиган зотдор отлар бор. Майкл Оуэн ҳам Пол Скоулз сингари отларга қизиқади. Бир иккита ўйинчиларим суратларга қизиқишарди. Офисим деворида Киран Ричардсон совға қилган ажойиб сурат осилиб турибди. Аммо буларнинг барини деб футболдан кечиш ақлга сиғмайди ахир.

“Юнайтед”дан кетишидан бир йил олдин Чемпионлар лигаси баҳсларида оғир жароҳат олган Бекхэм, 2002 йили Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этди.



Дэвид ҳам Уэйн Руни каби жароҳат олганига қарамай, уларнинг тузалиш жараёнлари ҳар хил муддатда кечди. Бекхэм табиатан ажойиб спорт формага эга бўлгани сабабли, у Рунига нисбатан тезроқ тузалиб майдонга қайтди. Рунининг тузалиши ва яхши спорт формага келиши бирмунча кўпроқ вақт талаб қилди. Ўшанда Дэвид Жаҳон Чемпионатигача тузалиб, сафга қайтиши ҳақида барчага очиқ-ойдин айтган эдим.

Англия терма жамоаси Японияга етиб келганида, унинг ҳаракатларида ҳали жароҳат асоратлари сезилаётган эди. Аммо ҳар бир ўйинчининг Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш ниятида ёниб турганлигини инобат олиб айтадиган бўлсак, Дэвид ҳам жароҳати безовта қилаётганини рад этарди. Аммо мусобақа давомида Дэвидни жароҳати безовта қилаётгани сезилиб турарди. Унинг жароҳатдан тўлиқ тузалмагани эса чорак финалда Сидзуоке шаҳрида Бразилияга қарши ўтказган ўйинимизда яққол кўринди.

Дэвиддек табиатан юқори спорт формага эга бўлган ўйинчининг бундай ўйинидан ҳайратландим. Тўғрисини айтганда Бекхэм Жаҳон Чемпионатига иштирок этиш учун на жисмонан ва на руҳан тайёр эди. Одамлар мени Шотландиялик эканлигим учун Англияни севмасликда кўп маротаба айблашган. Англия термаси Шотландияга қарши ўйнаганида, ушбу ўйинда Англиянинг ғалабасини истамаслигим барчага яққол билинарди. Шогирдларим орасида Англия терма жамоаси таркибида ўйнайдиганлар кўп эди, шу сабабли терма сафида уларнинг яхши ўйнашларини истардим.



Жамоангда Бекхэмдек жароҳат олган ўйинчинг бўлса (кейинчалик Руни ҳам), терманинг тиббий гуруҳи доимий равишда сенинг ишингга аралашавераркан. Уларнинг ҳаттоки Кэррингтондаги машғулотлар базамизга келиш истагини билдиришганини жуда яхши эслайман. Ўшанда уларнинг бундай ҳаракатини ҳурматсизлик деб қабул қилганман. Шу сабабдан кўпинча ўзимга, шотландиялик бўлганим менга нисбатан қиланаётган бу каби ҳурматсизликка таъсир кўрсатганмикан, деган саволлар берардим.

2006 йилги Жаҳон Чемпионати арафасида Руни жамоага келиб қўшилди. Терма жамоа тиббий гуруҳи эса гўёки бизлар ўйинчимизнинг саломатлиги ҳақида қайғурмаётганга ўхшаб, ҳар доим унинг аҳволи ҳақида сўрашарди. Уларда ҳаяжон ҳиси жўш уриб турарди. Тиббий гуруҳнинг бундай ҳаракати эса мени ҳайратга солди. 2006 йилда ҳам 100 фоиз ҳақ бўлиб чиқдим. Уэйн Руни ушбу мусобақада иштирок этмаслиги керак эди. Чунки у бу мусобақага тайёр эмасди.



Ўшанда у Англия терма жамоаси базаси ўрнашган Баден-Баден шаҳрига бормаслиги керак эди. Уэйн ушбу жамоанинг сўнгги умиди бўлсада, аммо унинг жароҳати ўйинига панд бериши аниқ эди. Дэвиднинг эса тезда ўз формасини тиклаб олишига ишончим комил эди, чунки мен унинг статистик натижаларини доимий равишда кузатиб боргандим. У жисмоний жиҳатдан “Олд Траффорд”даги энг эпчил ўйинчилардан бири эди. Мавсум олди йиғинларда ўтказиладиган дастлабки машғулотларда у бошқаларга қараганда бир поғона устун турарди. Шунинг учун биз терма жамоа раҳбариятига, Дэвиднинг белгиланган муддатда тайёр бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Дэвиднинг ушбу мусобақада иштирок этиш мақсадида, тезроқ тузалишни истаётгани аниқ эди. Аммо Дэвиднинг оёқ суяги жароҳатлангани сабабли, унинг тузалишига 6-7 ҳафта талаб этилар эди.

2002 йилги Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси ҳеч ҳам ўзини кўрсата олмади. Бразилияликлар камчилик бўлиб ўйнаганларига қарамай уларни енга олишди. Гуруҳ бочқичининг биринчи ўйинида эса терма жамоа шведларга қарши узоқдан тўп узатиш тактикаси асосида ўйин кўрсатди, аммо шведлар уларнинг инглизча ўйин услубларидан хабардор эдилар.



Англия терма жамоасининг муаммоси, уларнинг энг кичик ёшдаги терма жамоасидан тортиб катта ёшдагисигача, тайёгарликнинг эски тизимига асосан иш олиб боришидан иборат. Улар керагидан ортиқча узоқ тўп узатишлар асосида ўйинашади. Бир куни Том Клеверли иштирокидаги 21 ёшгача бўлган Англия терма жамоасининг Грецияга қарши ўйинини кузатдим. Скаутлар менга, терма жамоа сафида битта ажойиб ҳужумчи ва иккита яхши ярим ҳимоячи ўйнагани ҳақида хабар беришди. Ушбу ярим ҳимоячилар ораси Том ҳам бор эди. Лекин улардан ҳеч бири, бир маротаба бўлса ҳам рақиб дарвозаси томон зарба бера олмади. Крис Смоллинг ҳам ушбу учрашувда иштирок этди, бироқ у жамоадошларига фақатгина бир неча маротаба узоқдан тўпни етказиб берди холос. Англия терма жамосининг энг оғир муаммоси ҳам айнан шунда эди ва шу сабабли бошқа терма жамоалар уларнинг манашу нозиқ нуқтасидан “ушлаб олишарди”. Бундан ташқари ёшлар терма жамоасидаги кўплаб тажрибали ёш футболчилар ҳам мазкур тизим қурбонига айланишарди.

Англиядаги ёш футболчилар жуда бақувват ва жисмонан тетик ўйинчилар. Улар ўйинга жиддий қарашади. Аммо тизим замон талабига жавоб берадиган янги ўйинчиларни тарбияламас экан, Англия терма жамоаси эски услубдаги ўйини билан ҳеч қачон Жаҳон Чемпиони бўла олмайди. Бразилия ёшлари турхи хил вазиятда ва хоҳлаган бурчакдан тўпни ўзларига бўйсундира олишади. Улар енгил ҳаракатланишади. Бразилияликлар – футбол одамлари, чунки улар 5-6 ёшдан бошлаб, ҳар доим футболни ўйлашади ва футбол деб яшашади.



Дэвид жуда хушчақчақ инсон эди. Унинг гаплари бошқалар эътиборини тортарди.
Мэл Мачинни мендан шундай деб сўрагани ёдимда:
-Гиггз ва Бэкхэм – юқори даражадаги футболчилар. Қандай қилиб уларга ажойиб тарзда жарима зарбаларини тепишни ўргата олдинг?
Бу саволга фақатгина, улар табиатан шундай истеъдод соҳиби эканини ва ўз устиларида кўп ишлашларини айта олдим холос. Улар такрорланмас ўзгача йигитлар.

Дэвиднинг ўзи ўзгаришни истади. Унинг фикру-хаёли футболдан йироқлаша борди. Ахир у мен билан биргаликда “Манчестер Юнайтед”да фаолиятини якунлаши мумкин эди. Дэвид “Юнайтед” тарихидаги энг буюк футболчилардан бири бўларди. Уни “Лос-Анджелес Гэлакси”да афсонавий футболчи бўлишига фақатгина битта сабаб бор, бу ҳам бўлса унинг одамлар орасида тутган ўрни. Фикримча, Бекхэм ҳаётининг қайсидир қисмида хато қилганини тушуниб етди.

Аммо унга тан бермай иложим йўқ. Унинг 2013 йилнинг январида “ПСЖ”га ўтиб, ушбу клубда тўп сургани мени ҳайратда қолдирди. Дэвид “Юнайтед”даги юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлган футболчиларидан бири эди. Айнан манашу жисмоний тайёргарлик унга 37 ёшгача ўйнашига ёрдам берди. У ёшлигиданоқ чидамлилиги билан бошқалардан ажралиб турарди.



МЛС бу – Микки Маус лигаси ҳисобланади. МЛС етарлича атлетик лига саналади. МЛС Кубогининг финалида Дэвиднинг ҳаракатларини кузатар эканман, унинг бир неча маротаба орқага қайтиб, ҳимояда ўйин кўрсатгинини гувоҳига айландим. Дэвид “Милан”га қарши ўйинда ҳам ўз даражасида ўйин кўрсатди. У “ПСЖ”да Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида бўлиб ўтган ўйинда, 1 соатлар давомида майдонда ҳаракатланди. Ўша ўйинда Бекхэм унчалик ҳам кўзга ташланмади, аммо ўз вазифаларини аъло даражада бажарди. У жамоа учун ўйнади ва ўйин бошида бир-иккита ажойиб тўп узатишларни ҳам амалга оширди.

Ўшанда ўзимга ўзим: “У буни қандай уддалади?” деб савол бердим.
Унинг чидамлилиги эса - барча саволга жавоб бўла олади. Аммо Дэвид унга қарши айтилган гапларнинг барчасига жавоб қайтариш мақсадида, ўзининг узоқдан аниқ тўп узатишларини ва ажойиб тезликка эга эканлигини намойиш этди. Бунга сабаб эса унинг туғма эпчил йигит эканида. 38 ёшга яқинлашиб бораётгани қарамай Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида иштирок этиш, катта натижа ҳисобланади. Бундай натижа учун уни мақташдан бошқа иложимиз йўқ.



Баъзилар уни “Лос-Анжелес”га кетганидан сўнг клубга қайтиб таклиф этасизми деб сўрашарди. У 37 ёшда бўлгани учун, қайтиб келишнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. Менимча “ПСЖ” билан тузилган ярим йиллик шартнома, ўзига хос рекламадан бошқа нарса эмас эди. Бироқ Бекхэмнинг ўзи буни рад этарди. Бекхэм бор эътиборини ўйинга қаратганда, ҳаракатларидан унинг ажойиб ўйинчи эканлигини пайқаб олиш қийин эмас эди. Бир куни Дэвиднинг ўйинини Гиггз ва Скоулз билан муҳокама қилиб туриб, унда ўзгача истъдод борлигини уларга айтган эдим. Жаҳлим чиққанида уни таёқ билан савашим мумкин эди, у эса ичида: “Мураббий жинни бўлиб қолганми, ахир мен бугун зўр ўйнадим” дея ўз билганидан қолмас эди.

Менимча Дэвид “Гэлакси”дан сўнг кейинги қадам Голливуд бўлади деб ўйларди. Фикримча унинг Америкага боришидан асосий мақсади ҳам шунда эди. Айнан шу вақтда унда одамни хайратда қолдирадиган, катьиятлик пайдо бўлди. У ўз ҳатти-ҳаракатлари билан мени ва “Манчестер Юнайтед”дагиларни ҳайратга солди. Бекхэм ҳаётда қайси иш билан шуғулланмасин, ҳар доим олдинга қараб интилган.  
Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)
 
4-боб (1-қисм), (2-қисм)

5-боб (1-қисм)

6-боб яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика