Latest news

09:05ВИДЕО. "Саутгемптон" - "Хапоэль Бер Шева" 1:10 08:50Испаниянинг барча клуби 7 ҳам еврокубокларда плей-оффга чиқди3 08:50Все 7 испанских клубов вышли в плей-офф еврокубков0 08:41"Қўқон-1912": Ишончни оқлаган легионерларимиз0 08:35ВИДЕО. "Фейеноорд" - "Фенербахче" 0:10 08:21Жозе Моуриньо: «Гол Мхитарянни бироз бахтли қилади»4 08:21Жозе Моуринью: «Гол сделает Мхитаряна чуть счастливее»0 08:08ВИДЕО. "Интер" - "Спарта" 2:10 08:05ВИДЕО. "Заря" - "Манчестер Юнайтед" 0:20 08:00"Сассуоло" – "Генк" учрашуви туман туфайли бир кунга қолдирилди0 08:00Матч "Сассуоло" – "Генк" перенесён на завтра из-за тумана0 07:27Европа лигаси. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди6 07:27Определились все участники плей-офф Лиги Европы0 07:17Европа лигаси. «Интер» «Спарта»ни, «Манчестер Юнайтед» «Заря»ни мағлуб этди ва бошқа натижалар8 07:17Лига Европы. «Интер» победил «Спарту», «Заря» проиграла «Манчестер Юнайтед» и другие результаты0

17 dec 14:42
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 5-боб (1-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 5-бобнинг дастлабки қисмини мухлисларимизга тақдим этилади.
“Девид ўзини Алекс Фергюсондан устун қўйди”
БЕШИНЧИ БОБ
БЕКХЭМ

Дэвид Бекхэм бутсаларини кийиб тўпни тепа бошланидан бери, майдонда бор кучидан фойдаланишга қарор қилган эди. Биз у билан биргаликда ёзда фаолиятимизни якунладик. Аммо Дэвид фаолитини тугатишига қарамай, уни европанинг кўплаб клублари ўз сафида кўришни истаётган эди, шу билан биргаликда Бекхэмда ҳам ўз қобилиятини кўрсатиш учун ҳали имконият бор эди. Мен “Манчестер Юнайтед”дан кетганим сингари, у ҳам “ПСЖ”дан кетди: ўз хоҳишидан келиб чиққан ҳолда албатта.

Баъзан инсонни бирор нарсани қаттиқ севишини тушиниши учун, ундан ўша нарсани тортиб олиш керак. Фикримча Бекхэм “Лос-Анджелес Гэлакси”га кетганидан сўнг, Европада фаолиятини давом эттира олмаслигини тушунган эди. Бекс аввалги спорт формасига қайтиш учун ўз устида жуда кўп ишлади ва ҳаттоки сўнгги пайтлар “Юнайтед”да олиб борган машғулотидан ҳам кўпроқ шуғулланди.



Дэвид 2007 йилда мадриднинг “Реал” клубидан МЛСга ўтаётганида, унда унчалик ҳам кўп имконият йўқ эди. Ўйлашимча, у Голливудга яқинроқ бўлиб, кейинчалик ўз фаолитини Голливуд билан боғлашга урунди. Америка ўтиш учун унда футбол билан боғлиқ ҳеч қандай сабаб йўқ эди. У топ-клублар ва терма жамоада тўп суришдан бош тортди, бироқ унда термага кириш учун катта имконият бор эди. Бекс эса фаолиятининг бундай бораётганидан хафа эканлигини кўрсатиб қўйди. Дэвид ўзининг футбол элитасидаги ўрнига қайтиб келиш учун кўп ҳаракат қилди.

Дэвид, Гиггз ва Скоулз кўз ўнгимда улғайганлари туфайли уларни ўз ўғилларимдек кўрардим. У 1991 йилнинг июлида ҳали ёшгина бола бўлган пайтиди “Юнайтед”га келиб қўшилган эди. Дэвид бир йилнинг ичида Ники Батт, Гари Невилл ва Райан Гиггз қаторида Анлия ёшлар Кубогини қўлга киритиб, “Класс-92”дан жой олишга эришди. Дэвид “Юнайтед”нинг футболкасида 394 та ўйинда иштирок этиб, 85 та гол киритган. У ушбу голларидан бирини “Уимблдон”га қарши ўйинда, майдоннинг ярмидан киритган эди. Айнан манашу гол уни бутун жаҳонга танилиши ёрдам берди.



2013 йилнинг майида “Манчестер”дан кетганимда, Гиггз ва Скоулз клубда ўйнаб юришарди, аммо Дэвиднинг Испанияга ўтганига 10 йил бўлганди. 2003 йилнинг 18 июнида чоршанба куни фонд биржасига, Дэвидни мадриднинг “Реал” клубига 24.5 миллион фунт эвазига ўтганини эълон қилдик. Ўшанда Дэвид 28 ёшда эди. Бу хабар тезда бутун дунёга тарқалиб кетди. Унинг “Реал”га ўтиши клубимиз учун энг муҳим хабар бўлди.
Мен Дэвиддан хафа эмасман. У менга ёқади. Фикримча у ажойиб йигит.

Мен тарбияланган футболчилар орасида фақатгина Дэвид, футболдан кўра машҳурликни афзал кўрди. Майдондан ташқарида машҳурликка эришиш, – унинг асосий мақсади шундан иборат эди. Худди шу ҳолатга Уэйн Рунининг ҳам тушишига салгина қолди. Бекхэмга шундай таклифлар бўлардики, у танлашга келганда қаттиқ икккаланиб қоларди. Дэвид футболдан оладиган маошидан кўра, футболдан ташқарида кўпроқ пул топар эди. Гиггз ҳам шоу-бизнесс билан фаол тарзда шуғулланса бўларди, аммо бу унинг услубига ҳеч ҳам тўғри келмас эди.

Дэвиднинг “Манчестер Юнайтед”даги сўнгги мавсуми давомида, унинг ўйин даражаси пасайганини сездик. Бундан ташқари биз, Дэвиднинг агенти “Реал” билан музокара олиб бораётганини эшитиб қолдик.



Барчага шоу-шув бўлган можаро 2003 йилнинг февралида “Олд Траффорд”да “Арсенал”га қарши ўйинда юз берди. Бу ўйин Англия Кубогининг бешинчи босқичи доирасида бўлиб ўтган эди ва биз ушбу ўйинда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрадик.

Дэвиднинг бу ўйиндаги хатоси шундан иборат эдики, у ҳимояда кераклича яхши ўйин кўрсата олмади. Дэвиднинг лоқайдлиги эса Сильвен Вильтор томнидан “Арсенал”нинг иккинчи голини киритилишига олиб келди. Сильвен ундан анчагина узоқда бўлган пайтда, Дэвид аста-секин ўз дарвозаси томон бораётган эди. Дэвид ҳар доимгидек маслаҳатларимга бефарқлик билан қаради. Ўша пайтда Дэвид, рақиб ортидан югуриб тўпни қайтириш, унинг вазифасига кирмаслигини англагандир. Бироқ айнан тўпни рақибдан олиб қўйиш - уни шуҳратга етаклаган хусусиятлардан бири саналади. Орамизда 9 метрча масофа бор эди. Дэвид жанжаллашаётган пайтда, мен унинг олдига бориб ерда ётган бутсани тепиб юбордим. Биттаси унинг ўнг кўзидан салгина тепароққа тегди. Албатта бундай ҳолатда Дэвид менга ташланди, аммо бошқа футболчилар уни ушлаб қолишди.



-Ўтир, - дедим. Қанча хоҳласанг баҳслашишинг мумкин, аммо жамоа бугун сен туфайли мағлубиятга учради.

Кейинги куни менга унга ўйиннинг видео тасмасини қўйиб бердим, аммо у ўз хатосини тан олмади. Унга айтган ҳар бир гапимни эшитди, бироқ ўзи ҳеч нарса демади. Ҳаттоки битта сўз ҳам гапирмади.

-Нима ҳақида гапираётганимни тушунаяпсанми? Нега сенга танбеҳ бераяпман? – деб сўрадим. Лекин Дэвид бир оғиз ҳам гапирмади.

Кейинги куни бу воқеа ҳақида барча газеталарда ўқиш мумкин эди. Дэвиднинг бошига таққан матоғи, унинг бошидаги жароҳатини янада кўзга кўринарли қилиб кўрсатарди. Ўша кунларда мен раҳбариятга Дэвиднинг жамоадан кетиши кераклигини айтдим. Улар бундай гапни мендан биринчи маротаба эшитмаётган эди. Ўзини “Манчестер Юнайтед”нинг мураббийидан устун қўйган клубнинг ҳар бир ўйинчиси, бу жамоада ўйнамаслиги керак. Мен ҳар доим: “Мураббий ўйинчилар орасида обрўйини йўқотдими, клубни йўқ деб ҳисоблайверинг. Ўша кундан бошлаб жамоани ўйинчилар бошқаришади ва клубни жар ёқасига бошлаб боришади” деганман.



Девид ўзини Алекс Фергюсондан устун қўйди. Буни аниқ тушуниб етдим. Фергюсонми ёки оддий сантехникми, мураббийнинг исми ҳеч қандай аҳамияти касб этмайди, - асосийси ўша инсоннинг одамлар орасида обрўйи бўлиши керак. Ўйинчилар мураббийни бошқармасликлари лозим. “Юнайтед”да ҳар доим мураббий биринчи ўринда турган ва кейинчалик ҳам шундай бўлади. Умуман олиб айтадиган бўлсак, Дэвид бундай ҳаракати билан ўзини жар ёқасига олиб келди.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан биринчи ўрин билан чиқиб, қуръада “Реал”га дуч келиб қолдик. Фикримча Испанияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда, Дэвид фақатгина “Реал” ҳимоячиси Роберто Карлос билан кўришишини истади холос, шу сабабли майдонда уни пайқаш қийин бўлиб қолди. “Бернабеу”даги 1:3 ҳисобига мағлубиятдан сўнг эса “Ньюкасл”га қарши майдонга тушдик. Аммо Дэвид яхши спорт формаси эмаслигини баҳона қилиб, ўйинда иштирок этишни хоҳламади. Унинг ўрнига Сульшерни туширдим. 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинимизда Сульшер ажойиб ўйин кўрсатди, Дэвид эса унинг ўйинини четдан туриб кузатди холос.

“Реал”га қарши жавоб учрашувида Бекхэмнинг ўрнига Сульшерни туширишга қарор қилдим. Машғулотлар давомида ўйинчилар бош билан уриш машқини бажараётганларида, мен Дэвидни ёнимга чақириб, унинг ўрнига Олени туширишимни айтдим. У бўлса энсасини қотирганча ҳеч нарса демай кетиб қолди.



Ўша куни майдонда даҳшатли ўйин бўлиб ўтди. Дэвид 63-дақиқада Вероннинг ўрнига захирадан майдонга тушди ва гўёки “Олд Траффорд” мухлислари билан хайрлашаётгандек ўйин намойиш этди. Ўйиннинг 85-дақиқасида у жаримадан ғалаба келтирувчи голни киритди. Биз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсакда, Роналдонинг ажойиб хет-трики ва Испаниядаги мағлубият бизни мусобақадан чиқиб кетишимизга сабаб бўлди.

Дэвид ўз режасига асосан омма эътиборига сазовор бўлишни истади. Буларнинг бари менга қарши қилинаётган психологик хуружларга ўхшаб туйиларди. Унинг “Реал”га ўтиши ҳам яқинлашиб келаётган эди. Бизнинг маълумотларга қараганда, Девиднинг агенти “Мадридликлар” билан учрашиб бўлганди. “Реал” клуби вакиллари биз билан биринчи маротаба май ойининг ўрталарида Премьер-лигада мавсум тугаганида боғланишди. Бизнинг ижроия директоримиз Питер Кеньон, “Реал”дан қўнғироқ қилишганини хабар берди.

-Кутилганидек шундай бўлди, - деб жавоб бердим унга.
Биз Дэвидни 25 миллион фунтга сотишни мўлжжалаб турган эдик. Питер қўл телефонимга қўнғироқ қилганида мен Франциядаги ресторанларнинг бирида Жим Шеридан билан овқатланаётган эдим. Бу ҳақда ҳеч ким хабар топмаслиги учун, ресторан тўғрисида жойлашган Жимнинг уйига бориб, уй телефонидан гаплашишни маъқул топдик.
-Юқорига чиқиб, меникидан фойдалансанг бўлади, - деди Жим.
Шундай ҳам қилдим.

-25 миллион фунт олмагунимизча уни қўйиб юбормаймиз, - дедим Питерга.

Кейинчалик турли хил бонуслар билан биргаликда 18 миллионга сотишга келишдик.

Умуман олиб айтганда Дэвид жамоасини қўруқ ташлаб кетмади. 2003 йилнинг 3 майида биз “Чарльтон” устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришиб, чемпионликни қўлга киритдик. У ушбу ўйинда гол киритишга эришди. Бундан ташқари у 11 май куни бўлиб ўтган “Эвертон”га қарши ўйинда ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Биз мавсумни 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан тугатдик. 18 метрлардан берилган зарба билан жаримани зарбасини ажойиб тарзда голга айлантириш, Дэвиднинг хайрлашув сўзига айланди. Ўша ўйинда ҳимоямиз “Эвертон”нинг ёш истеъдодли ўйинчиси Уэйн Руни томонидан оғир аҳволга солинган эди. Дэвид Премьер-лигада ғалаба қозонишимизга катта ёрдам берди, шу сабабли уни “Гудисон Парк”га қарши ўйинда майдонга туширишдан ҳеч қандай маъно йўқ эди.

Фикримча Бекхэм ўша даврда юз бераётган вазиятни баҳолаш бўйича, етарлича улғайиб улгурмаган эди. У бўлиб ўтган воқеаларни эндигина тушиниб етаяпти. Ҳозирда у ўзини қўлга олган ҳаётда аниқ мақсад эга бўлган инсонга айланган. Аммо ўшанда унинг машҳурлик касалига чалингани менга ёқмаган эди.
Мана масалан бир куни соат 3 лар атрофида Каррингтондаги машғулотлар базасига келаётиб, тўпланиб турган бир нечта мухбирга кўзим тушди. Мухбирлардан ташқари чамаси яна 20 та фотосуратчилар ҳам бор эди.

-Нима бўлаяпти ўзи бу ерда? – қизиқиб сўрадим.
-Бекхэм янги соч турмагини намойиш этаяпти, - деб жавоб берди кимдир.

Дэвид бош кийимда келди. Кечки овқатгача у бош кийимини ечмади ҳам.

-Дэвид бош кийимингни ечиб қўй, биз ахир ресторандамиз, - дедим. У рад этди.

-Ахмоқ бўлма, деб фикримда маҳкам турдим. – Ечиб қўй!
Аммо у барибир ўз билганидан қолмади.

Ундан жуда хафа эдим ва лекин унга жарима солиш қўлимдан келмас эди. Ўйинларга бораётган вақтимизда қолган футболчилар ҳам бош кийим кийишарди, бироқ жамоа билан кечки овқат пайтида бундай қилиш ҳеч қандай қоидамизга тўғри келмас эди.



Кейинги куни ўйиндан олдин бўладиган машғулотда, Дэвид ҳали ҳам ўша бош кийимида юрган эди.
-Дэвид, - дедим, - Бош кийимингни ечиб қўймасанг майдонга тушмайсан. Сен бугун ўйнамайсан ва умуман жамоани тарк этасан.

Бекхэм ғазабланди. У бош кийимини ечганда, сочини калта қилиб кесганини кўрдим.
-Шу холосми? Калта қилиб сочингни кесганинг учун шунча ғалвани бошладингми? – дедим.

Кейин билишимча, у бош кийимини майдонга тушаётган пайтида ечмоқчи бўлган экан.

Унга бўлган ишончим қолмади. У тўлиқ ОАВ ва реклама агентларининг таъсири остига тушиб қолганини тушуниб етдим.

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)
 
4-боб (1-қисм), (2-қисм)

5-бобнинг якуни яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook