Latest news

18:00ФАКТ! Ҳикмат Ҳошимов олий лигада 98та учрашувдан буён узлуксиз ўйнаб келмоқда2 17:43Мутконинг сўзларига кўра, Чеченистонда жаҳон чемпионати учрашувлирини ўтказишнинг иложи йўқ1 17:42ОЧЛ-2017. ОФК квоталар сонини расман эълон қилди7 17:20Кавани 20та ўйинда 20та гол урди5 17:00“Арсенал” абонементини 12 йил кутишади! “канонирлар” қай тариқа пул ишлаб топади?5 16:50"Валенсия" Гарайни 3 ҳафтага йўқотди1 16:49Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 саралаш босқичида ишлайди1 16:28Хаби Алонсо: “Зиданнинг ўсишидан ҳайратдаман”10 16:18Луис Энрике: "ЕЧЛ гуруҳ босқичида сюрпризлар мавжуд"4 15:57Раньери: владелец «Лестера» недоволен результатами, но он поддерживает команду0 15:50Раньери: "Лестер" эгаси натижалардан қониқмаяпти, аммо у жамоани қўллаб-қувватламоқда"4 15:32Олий лига-2016. Ҳикмат Ҳошимов - барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи5 15:18Барцальи муддатидан аввал сафга қайтиши мумкин0 15:18Барцальи может вернуться на поле раньше срока0 15:13Футзал. Ўзбекистон кубоги 21 декабрда старт олади1

13 dec 15:30
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 4-боб (2-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 4-бобнинг дастлабки иккинчи қисмини мухлисларимизга тақдим этилади.
Баъзан мураббий ўз ўйинчиларига қарамай, жамоа мухлислар билан самимий бўлиши керак. Қилган хатолари учун мухлислар кўз ўнгида ўйинчига танбеҳ бериб, жамоада тартиб борлиги ҳақида дарак берсанг, жамоат олдида сенда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Қилган хатосини аниқ кўрсатиб, уни яхши томонга йўналтирсанг, жамоат орасида обрўй қозонасан. Аммо ҳар биримиз, менежер бўладими ёки мураббийлар штабими, ўйинчининг хатосини ўзаро тенг бўлашардик.

Мана шундай жавобгарлик босими остида, биз ўйин услубимизни ўзгартирдик. Биз тўпни қўлга киритганимиздаёқ, уни бошқариб турмасдан олдинга етказиб беришга интилдик. Таркибимизда Рой Киндек тўпни узоқ муддат ўзида олиб қолиб, уни бошқара оладиган ўйинчи бор эди. Шунинг учун бу борада жамоамизда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. У жамоада пайдо бўлган кунидаёқ, мен мураббийлар штабига ва ўйинчиларга шундай дедим:



-Бу йигитча ҳеч қачон тўпни рақибга бериб қўймайди.

-Тўпни бошқариб туриш – “Юнайтед”нинг устун томони ҳисобланади. Аммо голсиз тўпни бошқариб туриш, бу вақтни бекорга сарфлашдек гап. Мана шу голлар эса бизга жуда зарур эди. Руд ван Нистелройдек ўйинчига тўпни етказиб бера олсанг бўлгани, иш пишди деявер. Узоқдан тезкор ёки ҳимоячилар орасида тўп узатишлар – бизнинг кескин тарзда тактикамизни ўзгартиришимиз шундан иборат эди.

Биз Диего Форланни қанотга олиб, ярим ҳимояда Верон, Скоулз ва Кин билан ўйнашга ҳаракат қилдик. Верон ва Скоулз жарима майдончасига ёриб киришни жуда қойиллатишарди. Бекхэм ўнг қанотдан, Гиггз эса чап қанотдан. Уларнинг иккаласи ҳам жуда маҳоратли қанот ярим ўйинчилари эди. Ҳужумнинг ҳал қилувчи сўнгги қисмида эса - ван Нистелрой турарди. Бекхэм ҳам Скоулз ҳам мавсумда ўнтача гол киритиб, тўпурарлар жадвалининг юқори ўринларида боришарди.

Фил Невилл ҳам марказда яхши ўйнай оларди. Фил орзуйимдаги ўйинчи эди. У ва Ники Батт менинг энг яқин иттифоқдошим эди. Улар фақатгина - “Юнайтед”да ўйнашни исташарди холос. Улар ҳеч қачон клубдан кетишни хаёлларига келтиришмаган.
Уларни фақатгина доимий захирага михлаб қўйиш билан ёки иккинчи таркибга ўтказиш билан, кўнглига қаттиқ оғриқ бера олиш мумкин эди. Бу каби ўйинчилар, уларга қандай озор беришларига қарамай, ўз фаолиятини клубига содиқ қолган ҳолда, ўша жамоада тугатишни афзал билишади. Буни бошқа биров тушиниши қийин.



Бизга барқарорлик керак бўлган вазиятда Фил асосий ролни ўйнарди. У жуда ҳам тартиб интизомли ўйинчи эди ва мен унга баъзи бир ўйинчилар қатори:

-Фил, сени манашу тоғ чўққисига чиқиб, кейин пастга тушиб, манабу дарахтни қўлатишингни хоҳлайман. – дея олишим мумкин эди.

У бўлса менга сўзсиз:
-Гап йўқ босс, арра қаерда эканлигини кўрсатсангиз бўлгани, - деб жавоб берарди.

Менда унга ухшаган ўйинчилар саноқли эди. Фил жамоа учун қўлидан келган барча ишни қиларди ва ҳар доим жамоа ҳақида ўйларди. Агар Фил ўйинда ғалаба қозониш учун унчалик ҳам катта ролни ўйнамаган бўлса ҳам, у барибир жамоа ғалабаси учун хурсанд бўларди. Фикримча, Гари нега олдимга келиб, укасининг жамоадаги роли пасайиши ҳақида қандай фикрда эканлигимни сўрагани, энди тушунарли бўлди.

-Мен нима қилишни билмаяпман. У ажойиб йигит, - дедим Гарига.

-Муаммо ҳам шундада, - деб жавоб берди Гари. – Унинг ўзи олдингизга келишни хоҳламаяпти.

Филга Гарининг дангаллиги етишмас эди.



Мен кичик Невилл билан гаплашиш учун уни олдимга таклиф этдим. У хотини Жули билан бирга келди, лекин бошида мен уни машинада ўтирганини пайқамадим.

-Кэти, Жулини уйга таклиф қил, - дедим.
Аммо хотиним уни олдига борганида, Жули тинмай кўз ёш тўкаётган эди.
-Биз “Юнайтед”ни тарк этишни хоҳламаймиз, - деди у. – Бизга клубнинг бир қисми бўлиш ёқади.

Кэти уни бир пиёла чойга таклиф этди, бироқ у уйга кирмади. Фикримча, Жули эрини уялтириб қўйишдан қўрқди шекилли.
Мен Филга нима сабабдан бундай йўл тутаётганимни ва унинг жамоага фойда келтираётганига қарамай, нега сўнгги пайтларда унинг хизматларидан кам фойдаланаётганимни тушунтирдим. У фикримга қўшилди ва рози бўлди. У менга бундан буён клуб, у сиз олдинга қараб силжиши кераклигини айтди. Мен унга хотини билан яхшилаб маслаҳат қилиб, келажаги хусусида бир қарорга қилиш учун таътил бердим.

Невиллар кетганида, Кэти менга шундай деди:
-Сен уларнинг кетишига йўл қўймайсанку ахир, тўғрими? Бундай инсонларни ўйин қилиш яхши эмас.

-Кэти, - дедим, - мен уни фойдасини кўзлаб шундай йўл тутаяпман ахир, тушанаяпсанми? Бу ишларнинг бари ундан кўра менга кўпроқ озор бераяпти.



Мен уни жуда арзон нархда, 3.6 миллион фунт эвазига бериб юбордим. У бу нархдан икки маротаба кўп турарди, чунки 5 та позицияда бирдек ўйнай оларди – иккита қанот ҳимоячиси ёки бўлмасам ярим ҳимоянинг хоҳлаган позициясида. “Эвертон”да Фил Жагелка ва Жозеф Йобо жароҳат олган пайтда, у ҳаттоки марказий ҳимояда ҳам ўйнади.

Ники Баттни қўйиб юбориш ҳам қийин бўлди, аммо у ҳар доим ўз ўйинига жавоб бера оларди. Ники тортиниб ўтирмайдиган Гортонлик йигит эди. У ҳақиқий эркак эди ва ҳаттоки ўз сояси билан ҳам уришиб кетишга тайёр эди, шундай эмасми Ники?
У ёнимга келиб тўғридан-тўғри:

-Нега мен ўйнамаяпман? – дейишга ботина оларди.
Ники мана шундай инсон эди. Менга унинг бу хусусияти ёқарди ва шу сабабдан мен ҳам унга:

-Ники ўйнамаётганингни сабаби, Скоулз ва Кин сендан кўра яхшироқ ўйнаётганида, - деб айта олардим.

Баъзан сафардаги ўйинда мен уни Скоулзнинг ўрнига туширардим. Мана масалан Чемпионлар лигаси доирасида “Ювентус”га қарши бўлган ўйинда, мен уни Скоулзнинг ўрнига тушурганман. Ўшанда Пол ҳам Рой ҳам сариқ карточка билан огоҳлантирилган эди ва мен финал баҳсини уларсиз ўтказишни истамадим, лекин охир-оқибат финалгача етиб бора олмадик. Батт жароҳат олганида мен унинг ўрнига Скоулзни тушурдим. Бундан ташқари Пол ҳам огоҳлантирилган эди. Сўнгра Баттни 2 миллион фунт эвазига “Ньюкасл”га сотиб юбордим, ўшанда ажойиб келишувга эришгандик.



2002 йилнинг ноябрь ойи охиридан бошлаб, бизга аста секин омад кулиб боқа бошлади ва биз “Ньюкасл” устидан 5:3 ҳисобида зафар қучдик. Ўзининг дастлабки голини киритиш учун, жамоамизда 27 та ўйин ўтказган Диего Форлан, ўша ягона ҳал қилувчи голини “Маккаби”га қарши ўйинда пенальтидан киритди. Ушбу гол эса бизга кейинги ўйинда “Ливерпуль” устидан 2:1 ғалаба қозонишимиз учун катта ёрдам берди. Жейми Каррагер тўпни боши билан Ежи Дудекка ташлаб берди, польшалик дарвозабон эса уни қўлидан чиқариб юборди, шу вазиятда рақиб дарвозабони олдида турган Форлан эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Кейинги ўйинларда биз “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида ва “Челси”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Форлан “Челси”га ҳал қилувчи голни 93-дақиқада киритди.
Ўша йили қишда доимий тарзда машғулотлар олиб бордик, аммо 2003 йилнинг февралида Англия Кубоги доирасида ўз майдонимизда “Арсенал”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ушбу ўйинда Райан Гиггз бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмаганди. Чунки унга етказиб берилган тўпни, Гиггз ўнг оёғи билан дарвозага йўналтирганида, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетган эди.

-Нима бўлди Гиггз, - дедим. – Сен Англия Кубоги тарихидаги энг чиройли голни ургандинг, энди ўз коллекциянгга энг чиройли хатони ҳам жойлаб қўй.

Унинг ортида ҳеч ким йўқ эди ва у ўша тўп билан тўғри дарвозага кириб борса ҳам бўларди.

Ғазабимни келтирган ушбу ўйин, салбий оқибатларга ҳам олиб келди. Ўша ўйиндан кейин 1992 йилги Англия Кубогини қўлга киритган академия тарбияланувчиларидан бири билан муносабатларимиз бузилди. Ушбу ўйинда майдонда барчамизга дармон бўла оладиган ўйинчи ҳам бор эди, аммо унинг ҳаракатлари бизга фойда бермади. Жаҳлдан бутсани тепганимда у тўғри бориб Дэвид Бекхэмга тегди.

Англия Кубогининг финалида “Ливерпуль”дан мағлубиятга учраганимиздан сўнг, олдинда бизни ўша даврнинг яна бир энг муҳим дерби ўйини кутиб турган эди. Фаолиятим охирида “Лидс Юнайтед” унчалик ҳам кучли рақиб саналмаган бўлсада, бироқ 2003 йилнинг баҳорида у етарлича жиддий рақиб бўлган эди. Нима бўлганида ҳам биз ўша ўйинни 2:1 ҳисобида ютдик. Шу сабабли улар билан бўлган рақобатимиз ҳақида икки оғиз фирк билдириб ўтмасам бўлмайди.



Манчестерда биринчи маротаба келганимда, “Сити” билан бўладиган дерби ва Мерсисайддаги қўшниларимиз “Ливерпуль” ва “Эвертон”га қарши ўйинлар ҳақида кўп эшитган эдим. Бироқ мен “Юнайтед” ва “Лидс”ни бир-бирига қарши бўлган ашаддий рақиблар деб юрардим! Ҳали ёшлик давримизданоқ Арчи Нокс билан Биринчи дивизион вакиллари бўлган “Лидс”нинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйинларини томоша қилишга борардик.

Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди, иккинчи бўлимда эса “Лидс” мағлубиятга учради. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида ҳакам қўполлик учун пенальти белгиламади. Шундан сўнг “Лидс” мухлислари ғазабга келиб, ёнувчи мосламаларни майдонга улоқтира бошлади. Жаҳли чиққан мухлислардан бири эса менга шундай деди:

-Сен! Сен манкунианлик пасткаш!
-Нега бундай қилишаяпти Арчи? – сўрадим ундан.



-Ўзим ҳам тушунмаяпман, - деб жавоб берди.
Мен стюард томонга қарадим. Лидсдаги ВИП-ложа жуда кичкина эди ва мухлислар унга жуда яқин туришганди. “Пэлас” олдинга қараб борди ва гол киритишга эришди. Шундан сўнг эса оламон янада жумбушга келди. Арчи кетишимиз кераклигини айтди, аммо мен қолишни илтимос қилдим. “Пэлас” иккинчи голини киритганида, мухлислардан бири менга қарата “Боврил” стаканини улоқтирди. Сўкинишларга чидаб бўлмас эди.

-Кеттик бу ердан, - дедим Арчига.
Бўлиб ўтган воқеани кейинчалик кит-менеджеремиз Норман Дэвисга ҳам айтиб берганман.

У шундай деди:
-Мен сенга “Лидс” ҳақида олдин ҳам гапириб берган эдим. Жуда қўпол.
-Бу қандай бошланди ўзи?
-Ҳали олтмишинчи йилларида шундай бўлган! – деб жавоб берди Норман.

“Лидс”нинг Жек исмли швейцари бўларди. Биз “Роуд”дан ўтиб бораётганимизда автобусимиз олдига келиб, шаҳар жарчиси каби шундай дерди:

-“Лидс Юнайтед”нинг директорлари, ўйинчилар ва мухлислари номидан “Элланд Роуд”га хуш келибсизлар дейман!
Унга жавобан мен ҳар доим “Бла-бла-бла, салом! – деб жавоб берардим.



1991 йилги Лидсда бўлиб ўтган Лига Кубоги ярим финалида жаҳлдор мухлисларнинг бошларида болаларини кўтариб кирганларини кўрдим. “Оқлар” тинмай дарвозамиз томон зарба беришди, аммо ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида (ўшанда ҳисоб 0:0 эди) Ли Шарп дарвоза томон югуриб, гол уришга эришди. Менга у 10 метрлик оффсайдда қолиб кетгандек туйилди. Мен майдонга чиқдим, Эрик Харрисон захира ўриндиғида ўтирган эди. шуни айтиб ўтишим керакки, кўпчилик мени Эрикка жуда ўхшатарди. Лидс мухлисларидан бири бизни адаштириб, Эрикка муштлари билан ташланди. Ўшанда йигит мени ураяпман деб ўйлади шекилли. Бир томондан мухлислар югуриб келишди ва кичик жанжал бошланди. Нима бўлганида ҳам “Элланд”даги тартибсиз муҳитнинг менга ёқадиган томонлари ҳам бор эди.

“Лидс”ни Питер Ридсдейл бошқараётган пайтда, ва уни клуб президенти оғир аҳволга солишидан аввал, клубнинг “тушлари ўнгга айланиб бораётган эди”. Улар бераётган маошни эшитгач, бошимда қўнғироқ чалина бошланди. Биз уларга Ли Шарпни сотганимизда эса, унга майдондаги 35 минг мухлиснинг маоши берилаётган бўлса керак деб ўйлардим.

Улар Алан Смит, Харри Кьюэлл, Дэвид Бэттилардан иборат яхшигина жамоа шакллантиришган эди. 1992 йили улар ўртаҳол жамоа билан чемпионатда ғалаба қозонишди. Улар бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Жамоанинг Говард Уилкинсондек ажойиб бош мураббийи бўларди! Орадан ўн йил ўтгач, улар “Дерби”дан Сет Жонсон деган болани олишаётганини эшитдик. Ушанда йигит агенти билан бирга ҳафтасига 25 минг фунтлик маош сўраганида, “Лидс” унга кейинчалик 40-45 минг фунтга ошириш келишуви билан, ҳафтасига 35 минг фунт маош таклиф қилган эди.

Клублар мана шу каби хатолари устида ҳеч ишлашмайдида. Ўйиндаги ғалаба ҳиссиёти, сени аста-секинлик билан ўз домига тортиб боради.

Бир куни маҳаллий тадбиркорлардан бири келиб, менга шундай деганди:

-Мен “Бирмингем Сити”ни сотиб олишни ўйлаб тургандим, бу ҳақда қандай фикрдасиз?

-Қўлингда таваккал қилиб берадиган ортиқча 100 миллион фунтинг бўлса, унда олға – деб жавоб бердим унга.
-Йўқ-йўқ, - деб жавоб берди у. – Менда фақатгина 11 миллион фунт бор. Ўшани ҳам кредитга олганман.

-Сен уларнинг майдонини кўрганмисан ўзи? – деб сўрадим. – Сенга янги майдон қуриш учун 60 миллион фунт ва “Сити”ни Премьер-лигага қайтариш учун эса яна 40 миллион фунт керак бўлади.

Одамлар футболга ўзларининг оддий тадбиркорлик принципларини киритишмоқчи бўлишади. Бироқ бу токарлик дасгоҳи ҳам нашриёт ҳам эмас, - бу таъсирчан инсонлар гуруҳи. Фарқи ҳам шунда.



Мавсумда бизни бир жуфт афсонавий ўйин кутиб турганди. Улардан бирида биз “Ливерпуль” устидан 4:0 ҳисобида ғалабага эришдик. Ўйин тугашига беш дақиқа қолганида эса Сами Хююпя, Руд ван Нистелройга нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилган эди. Иккинчи ўйин Чемпионлар лигаси доирасида “Реал”га қарши бўлиб ўтди. Биринчи ўйинда биздан фақатгина Руд гол уришга эришган эди. Ўшанда Луиш Фигу ва Раулнинг киритган иккита голи, бизни “Олд Траффорд”да бўладиган ўйиндан олдин 3:1 ҳисобида ортда қолдираётган эди. Ўша ўйинда Бекхэмни захирада қолдирган эдим. Бу ўйинни Роман Абрамовичнинг шахсан ўзи кузатаётган эди. Бизнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабамиздан ва бразилиялик ҳужумчи Роналдонинг хет-трикидан руҳланган Абрамович, “Челси”ни сотиб олишга қарор қилди.
Ўша мавсумда биз лидер жамоадан икки очкога ортда қолаётган эдик. Шундан сўнг 2003 йилнинг майида чемпионатнинг сўнгги турида “Чарльтон”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик пойгасига қайтдик ва ҳаттоки бошқалардан саккиз очкога ўзиб кетишга ҳам эришдик. Ван Нистелройнинг хет-трики унга мавсумдаги голлари сонини 43 тага кўпайтириб олишга ёрдам берди. Назарий жиҳатдан “Арсенал” биздан ўзиб кетиши учун “Лидс”ни “Хайбери”да мағлубиятга учратиши шарт эди, аммо Марк Видука бизнинг Йоркширлик рақибларимиз учун сўнгги голни киритиб, бизга катта ёрдам қилди. Сўнгги турда биз “Эвертон”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик, Бекс эса биз учун ўзининг сўнгги ўйинида, жаримадан гол урди. Биз 11 йил ичида саккиз маротаба чемпионликни қўлга киритдик. Ўйинчилар қўшиқ айтиб рақсга тушишарди: “Биз совринни ўзимизга қайтариб олдик”.

Биз совринни қайта қўлга киритдик, аммо Бекхэм билан хайрлашдик.

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)
 
4-боб (1-қисм)

5-боб яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook