UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  14 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 3-боб (2-қисм) Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 3-боб (2-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 3-бобнинг иккинчи қисмини мухлисларимизга тақдим этилади.
Алекс Фергюсонга 100 фоиз ўхшайдиган инсонларни учратганман. Мана масалан - Лес Кершоу, Джим Райан ва Дэйв Бушелл. Мен Лесни 1987 йил олиб келганман ва у менинг энг муҳим топилмам бўлган. Уни Бобби Чарльтоннинг маслаҳатига биноан ишга қўйганман. Инглиз футболи ҳақида чуқур маълумотга эга бўлмаганим сабабли Боббининг маслаҳатларидан кўп фойдаланардим. Унинг маслаҳатлари бебаҳо эди. Лес футбол мактабида ишларди, Бобби эса “Кристал Пэласе”да скаут бўлиб ишларди. Бундан ташқари у Жорж Грэм ва Терри Венейблслар билан ҳам ишларди. Боббининг сўзларига кўра, Лес “Юнайтед”да ишлаганидан боши осмонда эди, шу сабабли ҳам мен уни ишга олгандим-да. Лес ҳеч қачон бир жойда ўтирмас ва ҳар доим янги ғоялар қидириш билан овора эди. У ҳаттоки менга ўз скаутлик топилмаси ҳақида хабар бериш учун якшанба куни тонг саҳарда қўнғироқ қилишдан ҳам тап тортмасди. Орадан бир соат ўтиб эса Кэти мендан шундай деб сўрарди:
-   Сен ҳали ҳам гаплашяпсанми?



Лес гапираётганда унинг фикрини бўлишга уринсам, у янада тезроқ гапира бошларди. Қанақа ишчи! У Манчестер Университетида химия профессори эди. Дэйв Бушелл 15 ёшгача бўлган болалар мактаб термасини бошқарарди, Жо Браун нафақага чиққанида терма бошқарувини мен олдим. Жим Райан мен билан 1991 йилгача бирга ишлади. Майк Фелан ўйинчи эди ва кейинчалик менинг ёрдамчимга айланди. У 1995 йилда кетиб, 2000 йил клубга мураббий сифатида келди. Собиқ футболчи Пол МакГиннесс клубга ўтганимдан бери ёнимда бўлган. У “Юнайтед”нинг собиқ мураббийи ва ўйинчиси Уилф МакГиннессининг ўғли эди. Мен уни Академия мураббий этиб тайинладим.

Одатда бош мураббий ёрдамчиларини клубга ўзи билан олиб келади ва улар бир жамоа бўлиб ишлашади. “Юнайтед”да вазият бошқачароқ бўлди, чунки менинг ёрдамчиларим юқори малакага эга бўлганликлари сабабли, бошқа клубларнинг нишонига айланишарди. Мисол учун ёрдамчим Арчи Ноксни 1991 йилда Кубок эгалари кубоги соҳиби финалига икки ҳафта қолганида “Рейнжерс” ўз томонига оғдириб олди. У кетганидан сўнг мен мураббийлар штабини тўлдириш мақсадида Роттердамдаги ўйинга ўзим билан Брайан Уайтхаусни олиб кетдим.

Шундан сўнг ўзимга бош ёрдамчи топишим керак эди. Ўшанда Нобби Стайлз бу ўринга Брайан Киддни олишимни маслаҳат берганди. Брайан клубни яхши биларди ва «Юнайтед”да маҳаллий скаутлар тизимини йўлга қўйган эди. Бу Брайан амалга оширган ишларнинг энг яхшиси эди. Шунинг учун ҳам мен Брайанни ишга олдим. У тез орада барча ўйинчилар билан тил топишиб, машғулотларни ҳам аъло даражада олиб бора бошлади. Кидд Италиянинг А серияси ўйинларига бориб, у ердаги ўйин услуби ва унинг бизга фойдали томонларини ўрганиб келди.



1998 йили у “Блэкберн”га кетишга қарор қилганида ундан шундай деб сўрадим:
-   Фикримча, сен нималар қилаётганингни яхши биласан?

Агар ёрдамчиларим кетишса, улар ҳар доим менинг қарорларимни муҳокама қилишарди:
-   Бу ҳақда нима деб ўйлайсан?

Арчи билан боғлиқ масалада мен унга “Рейнжерс”дан тушаётган таклифни тўхтатиш учун Мартин Эдвардс билан келиша олмадим.  Брайанга келадиган бўлсак, унинг мураббийликни уддалай олишига кўзим етмасди.

Стив МакКларенни эса мураббийликни қойилмақом тарзда бажара олишига ҳеч қандай шубҳам йўқ эди. Шунинг учун мен Стивга яхши бир клуб ва бошқарув раиси топишни маслаҳат бергандим. Уни “Вест Хэм” ва “Саутгемптон” клублари қўлга киритишни ўйлаб юрган бир пайтда “Мидлсбро” раиси Стив Гибсондан таклиф тушиб қолди. Ўшанда менинг унга берган маслаҳатим қўйидагича бўлган: “Рози бўл”. Брайан Робсон клубдан ҳайдалганига қарамай, ҳар доим клубнинг гуллаб яшнаши учун ўз пулларидан кечишга тайёр турган Стив Гибсон ҳақида илиқ фикрлар билдирган. Улар ажойиб машғулот базасига эга эдилар.



-   Бу иш айнан сен учун, - дедим Стивга.
Ташкилотчи, қаттиқ қўл ва ҳар доим янги ғояларни изловчи Стив, муррабийлик учун яратилган инсон эди. У ҳар доим ҳаракатда эди ва ижобий энергия билан зарядланганди.
Яна бир куч-қудрат ва ғайратга бой ишчиларимдан бири Карлуш Кейруш эди. Оддий қилиб айтганда, инсонийлик хислатига эга бўлган ажойиб киши! Биз ёрдамчи излаб жанубий ярим шарга борганимизда ва Шимолий Европалик бўлмаган мураббийни излаганимизда, менга зукко ва зеҳни ўткир Кейрушни олишни Энди Роксбург маслаҳат берганди. Энди ҳақ бўлиб чиқди – Кейруш айнан биз излаётган мураббий эди. У Жанубий Африкада мураббийлик қиларди, шу сабабли мен Квинтон Форчунга қўнғироқ қилиб, унинг бу борадаги фикри билан қизиқдим.

- У жуда яхши мураббий, - деб жавоб берди Квинтон.
- Қанчалик даражада яхши?
- 100% яхши.
“Зўр, - деб ўйладим. – Менга айнан шу керак”.

2002 йили Карлуш Англияга барча масалага ойдинлик киритиш учун келганида, мен уни машғулотлардан сўнг ўзимнинг спорт кийимимда кутиб турардим. Карлушнинг ўзига хос тарзда кийинганини кўриб, унда қандайдир мулойимликни сездим.
Менга унга дарров иш таклиф қилганимдан ҳайратга тушди. Кейруш “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи ёрдамчиси номига бошқалардан кўра кўпроқ лойиқ эди. Кейруш эса ўз вазифасига кирмайдиган яна бир нечта ишларни ҳам ўз зиммасига олди.

-   Сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим, - деб қўнғироқ қилди. Ўшанда 2002 йили мен Франция жанубида дам олаётган эдим.
“Бирор кор-ҳол бўлдими? Нима бўлди ўзи?
-   Мен фақатгина сиз билан гаплашиб олсам бўлгани, -деб такрорлади у.



Карлуш Ниццага учиб келганида мен аэропортгача такси буюртирдим ва биз гаплашиб олиш учун кичик қулайроқ жой топдик.
- Менга мадриднинг “Реал” клубида иш таклиф қилишди, - деди Кейруш.
- Мен сенга фақат иккита гап айтаман. Биринчиси – рад жавобини бериш қўлингдан келмайди, иккинчиси – сен ҳақиқатдан ҳам яхши клубни тарк этяпсан. Сен “Реал“да бир йил ҳам ишлай олмайсан, “Ювентус”да эса бутун умр қолишинг мумкин.

- Мен буни биламан, - деди Кейруш. – Мен буни жиддий таклиф деб ўйладим.
- Карлуш сени йўлингдан қайтаришга ҳеч қандай ҳаққим йўқ. Шундай қилган тақдиримда, кейинги йили Чемпионлар лигасини “Реал” ютгудек бўлса, ўшанда шу клубга ўтсам буларкан деб афсус чекишинг мумкин. Мен сенга фақатгина – бу иш ҳақиқий бош оғриғи эканлигини айтишим мумкин, холос.

Орадан уч ой ўтгач эса Карлуш “Реал”дан кетишни истаб қолди, мен эса унга бундай қилмасликни маслаҳат бердим. Мен у билан гаплашгани Испанияга бордим. Тушлик устида суҳбатлашар эканмиз, унга кетишдан олдин ишини охиригача етказиб, кейинги мавсумдан бизга қайтиб келишини айтдим.
Ўша йили Карлушнинг бизга қайтиб келишига ишончим комил эди. Штабимга икки ажойиб мутахассис Жим Райан ва Майк Феланлар кириб келишди, аммо уларнинг ҳеч бирини бош ёрдамчи қилишга шошилмаётган эдим. Карлуш қўнғироқ қилишидан бир ҳафта олдин мен Мартин Йол билан иш бўйича суҳбатлашдим. Мартин суҳбатдан яхши ўтди ва унга бу ўринни таклиф этаман деб юрганимда Кейруш қўнғироқ қилиб қолди, шундан сўнг Мартиндан узр сўрашимга тўғри келди:



-   Бу ўринга мутахассис тайинлашни кечиктирадиган бўлдим.
Аммо мен Йолга бунинг сабабини тушунтириб бера олмасдим.
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи ёрдамчиси лавозими – бу нуфузли лавозим эди. Бу худди театр авансценасидек гап. Иккинчи маротаба Кейруш 2008 йили бизни тарк этди. Ўшанда унинг қалбида ўз она юрти Португалига бўлган соғинч уни бундай қарорга келишга мажбур этганди. У жуда яхши мутахассис эди. Унда келажакда “Юнайтед”дек клубни бошқариш хусусияти бор эди. Ҳа, у ҳиссиётга берилган инсон эди, бироқ Кейруш мен ишлаган мураббийлар орасида энг яхшиси эди. Кейруш ҳақиқатгўй инсон эди шу сабабли у бирор кишининг ёнига келиб, бемалол – “менга у ёки бу нарса ёқмаяпти” деб айтарди. Кейруш ҳаттоки кабинетимга кириб, “биз мана бундай йўл тутишимиз керак” деб доскага чизмалар чизиб менга тушунтирарди.

-   Яхши Карлуш, биз айнан шундай қиламиз, - деб жавоб бергунча: “Мен ҳозир бандман ахир” деб ўйлардим ичимда.
Нима бўлганда ҳам бу унинг яхши хусусиятларидан бири эди.
Ўша йили мен истеъфога чиқиш қароримдан қайтдим. Петер Шмейхель ва Денис Ирвин бизни тарк этишларига қарамай, жамоанинг таркиби жуда кучли эди. Ирвин ўзи қандай ўйинчи эди! “Тўққизта мураббийдан саккиз нафари Ирвинни танлашарди!” Эпчил ва чаққон Ирвин, вазиятни тезда фаҳмлар ва ҳеч қачон панд бермасди. ОАВнинг ҳеч бири уни ёмонламасди. “Арсенал” билан бўладиган ўйинларнинг бирида, Ирвин Бергкампга ўйин сўнггида гол уришга йўл қўйиб берган ва ўшанда барча газеталар: “Денис кўнгилни қолдирди” деган гаплар чиққанди. Ўшанда мен бунга жавобан Денис деярли тўққиз йилдан бери мен билан бирга ишламоқда ва шу давр мобайнида у ҳеч қандай хатога йўл қўймаган, шу сабабли уни кечирса бўлади деган эдим.

Энг қийин вазият дарвозабон билан боғлиқ эди. 1999 йили Шмейхель «Спортинг”га кетиб қолганида ва “Юнайтед” курашда Ван дер Сарни қўлдан бой берганида, бир кун келиб бизга ҳам яхши дарвозабон тушиб қолар деб умид билан яшадим. Бизда Раймонд Ван дер Гоув каби содиқ  мураббий дарвозабон бор эди, аммо у асосий дарвозабон даражасигача кўтарила олмади. Унинг сўзларига кўра, Марк Боснич профессионал бўлмаган ёмон дарвозабон эди. Массимо Таиби эса шартта турди-да Италияга кетиб қолди ва у ерда янги фаолият бошлади. Фабьен Бартез жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганди, бироқ негадир фарзандли бўлганидан сўнг дарвозани тарк этиш одати орта борди. Фабьен тезкор ва яхши дарвозабон эди, лекин дарвозабон эътиборлиликни йўқота борса, бу унга катта муаммо олиб келиши мумкин.

Жамоа мени яқинда кетади деб ўйлаб бор кучи билан ўйин кўрсата бошлади. Менинг тактикам шундан иборатки, ҳар бир футболчи ўйинга тайёр туриб, бу сўнгги ҳаёт-мамот ўйини каби бор кучи билан ҳаракат қилиши керак эди. Ғалабага бўлган интилиш, ҳар бир ўйинда асосий қўрол бўлиши лозим. Лекин мен ўйинга бўлган эътиборимни пасайтирдим, хаёлларим бошқа нарсалар билан банд эди ва Алекс Фергюсоннинг ўрнига ким мураббий бўларкан деган фикрда юрардим. Бу табиий ҳолат бўлгани сабабли ҳар бир инсонда жисмоний ва ақлий толиқиш бўлади. Шундай вазиятда мен ўзимга шундай дердим: “Барибир мен келаси йил бу ерда бўлмайман”.

“Юнайтед” ҳар доим мен билан маслаҳат қилган ҳолда бир ишни бошларди, шунинг учун кетганимдан сўнг кейинчалик нима бўлишини ҳеч ким билмасди. Мана шу бўшлиқ катта хато эди. Мен 2001 йилнинг октябрида барчасини тушуниб етдим. Ўша кузда мавсум тезроқ тугашини истадим. Мен мавсумдаги ўйинлардан завқ ололмаётгандим ва ўзимни шундай деб уришардим: “Қари ахмоқ, нега сен шу ғалвани бошладинг?”  
Майдонда олдинги “Юнайтед”дан асар қолмаганди. Келажагим ҳақида шубҳалана бошладим, чунки клубдан кетсам, бу ердаги муҳитни ва ишимни соғиниб қолардим-да.



2001-2002 йиллардаги мавсум “қизил иблислар” учун яхши мавсум бўлмади. Биз премьер-лигада учинчи ўринни олдик ва Чемпионлар лигаси ярим финалигача бориб леверкузеннинг “Байер” клубига ютқазиб қўйдик. Қароримни ўзгартирган ўша йили, биз бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмадик. Бундай ҳолат эса чемпионликдан кейин уч йил кетма-кет содир бўлаверди!

Ушбу ёзда биз Рууд ван Нистелройни ва Хуан Себастьян Веронни сотиб олиш учун каттагина маблағ сарфладик. Бундан ташқари, хатога йўл қўйганини кейинчалик тан олган Яап Стам ва Лоран Блан ҳам клубга келиб қўшилишди. Бланни олишимдан мақсад, майдонда ўз тажрибасини ёш футболчиларга беришини истадим. Мавсум боши шуниси билан эсда қоларли бўлдики, “Ньюкасл”дан 3:4 ҳисобида мағлубиятга ураган ўйинимизда, Рой Кин тўпни Алан Ширерга қараб улоқтирди (бу ҳаракати учун четлатилган) ва жуда қийин бўлган ўйинда ажойиб “камбэк”ни амалга оширган ҳолда 2001 йилнинг 29 ноябрь куни Дин Ричардс, Лес Фердинанд ва Кристиан Цигелар ёрдамида “Тоттенхэм” устидан 5:3 ҳисобида зафар қучдик.

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (2-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (3-қисм)

Сер Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (охири)

Сер Алекс Фергюсон (Автобиография). 3-боб (1-қисм)


3-бобнинг сўнгги қисми 6 декабрь куни куни сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика