Latest news

11:472018 йилдаги Чемпионлар лигаси финали Украинада бўлади0 11:41Олий лига-2016. Энг қари жамоа "Қизилқум", энг ёши "Пахтакор"2 11:41Моуриньо: "Жадвалга қараб бошқа жамоалар МЮдан яхши деб ўйлаш мумкин, аммо бундай эмас"5 11:41Моуринью: по таблице можно подумать, что другие команды лучше «МЮ», а это не так0 11:15EPL Manager: 15-турда майдонга тушмайдиган футболчилар2 11:11«Краснодар» БАА ва Туркияда йиғин ўтказади1 11:11«Краснодар» проведет сборы в ОАЭ и Турции0 10:45Пепе инглиз ва Хитой клубларидан таклиф олди5 10:45Пепе получил очень выгодные предложения от английских и китайских клубов0 10:25Янги стадион қураётган "Атлетико" клуб логотипини ҳам ўзгартиради (фото)7 10:11Киберспорт. Артур Бабаев жамоаси ярим финалда!3 10:00Срна «Шахтер»дан «Барселона»га қўйиб юборишини сўради6 10:00Срна попросил «Шахтер» отпустить его в «Барселону» в январе0 09:40Стерлинг «Лестер»га қарши ўйнай олади4 09:40Стерлинг готов сыграть с «Лестером»0

02 dec 12:33
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 3-боб (1-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 3-бобнинг дастлабки қисмини мухлисларимизга тақдим этилади.
“Мен беш дақиқа мизғиб олмоқчи эдим, аммо охир-оқибат 11 йил ишлаб қўйганимни билмай қолдим”.

УЧИНЧИ БЎЛИМ

ИСТЕЪФОГА ЧИҚИШ. ТУБ БУРИЛИШ.


2001 йилнинг рождество кечасида диванда телевизор томоша қилгунча ухлаб қолдим. Ошхонада эса ўша пайтда ғалаён бошланаётган эди. Оила аъзоларимизнинг ҳар бири ўз ҳаётидаги масалани ҳал қилиш ёки биргаликда келишиб бир қарорга келиш учун ошхонада кичкина мажлис ўтказарди. Мен ухлаб ётган меҳмонхонага ғалаёнчиларнинг сардори келиб, мени уйғотиш учун оёғи билан тепди. Кўзимни секин очсам, эшик олдида турган уч нафар ўғилларим туришарди: улар менга қараб бир қатор бўлиб тизилиб туришарди.



- Биз ҳаммасини маслаҳат қилиб шундай қарорга келдик, - деди Кэти. – Сен нафақага чиқмайсан.

- Мен ундан эшитган гапни секин-аста ҳазм қилдим-у, унга қаршилик қилишни истамадим.

- Биринчидан сен соғломсан, иккинчидан менинг уйдаги ишларимга аралашмайсан, учинчидан эса нафақага чиқишга ҳали ёшлик қиласан, - Кэти менга гапираётганда болаларимиз унинг ортида туришарди. Шунда улар ҳам онаси томонида эканлигини тушундим:

- Ота, ахмоқлик қилманг, - дейишди улар. – Сиз ҳали уларга кўп маслаҳат бера оласиз ва “Юнайтед”да янги жамоа шакллантира оласиз.

Мен беш дақиқа мизғиб олмоқчи эдим, аммо охир-оқибат яна 11 йил ишлаб қўйганимни билмай ҳам қолдим.

1999 йилги Чемпионлар лигаси финалидан сўнг Мартин Эдвардснинг менга айтган гапи нафақага чиқишга қарор қилишимга сабаб бўлди. Мартиндан мен мураббийликдан кетганимдан сўнг, клубда мен учун бирорта ўрин топиладими деб сўрашганда, у шундай жавоб берди:



-  Нима ҳам қилардик, лекин биз Мэтт Басбининг воқеасини такрорлашни истамаймиз.

Бундай жавоб менга ёқмади. Ушбу икки даврни ҳеч ҳам таққослаб бўлмасди ахир. Менинг давримда қийинчиликлар кўпроқ, чунки ҳар томондан ОАВ қуршаб олган, бундан ташқари, футболчиларнинг агенти ва шартномалари билан боғлиқ муаммолар ҳам бор эди. Фақатгина битта инсон мана шу ғалвага бошини тиқишни истамай, менежерликдан кетишга қарор қилди. Шунинг учун кейинги ўйинларда иштирок этишим ва футбол савдосига аралашишдан ҳеч қандай маъно йўқ эди.

Яна нималар мени бўшаш қарорига келишимга сабаб бўлган? Уша куни Барселонада ўтказган ажойиб тундан сўнг гўёки ўзимни мураббийлик фаолиятимнинг чўққисига етиб келгандек ҳис этдим. Авваллари жамоам Европа чемпионлари Кубогини ҳеч ҳам қўлга киритмаган эди ва шу сабабли бунинг таъми қандай бўлишини кутиб яшадим. Мана шундай юксак натижани қўлга киритгач, ҳаётда яна бир бор шундай натижага эриша олармиканман деб ўйланиб қоласан. Мартин Басби синдроми ҳақида гапирганида хаёлимга: “Бу нима ахмоқлик!”, “Олтмиш – кетиш учун яхши ёш” деган фикр келди.

Шундай қилиб миямда кетиш учун учта сабаб айланиб юрарди: Эдвардснинг гапидан хафа бўлганим, Чемпионлар лигасида кейинчалик ғалаба қозона оламанми деган хаёл ва бахт қушини тутишга халақит бераётган 60 ёш.



Мен ўттиз икки ёшимдан бери мураббийман. Гапимга қўшилмайдиганлар билан гаров боғлашга тайёрман, олтмиш ёш - ишлаш қобилиятингизга қаттиқ таъсир қиларкан. Эллик ёшда ҳаёт китобингизнинг кейинги саҳифасини оча оласиз, аммо орадан яна ўн йил ўтганида эса:

-  Эй Худо, мен олтмиш ёшдаман ва ўзимни худди олтмишга киргандек ҳис этяпман. – дейсиз.

Лекин яна ўн йилни босиб ўтишингизга тўғри келади. Мана шу оралиқни босиб ўтаётган пайтда эса 60 бу фақат рақам эканлигини тушуниб етасиз. Ҳозирда ўзимни аъло даражада ҳис этяпман, лекин ўшанда 60 ёшга тўлганимда руҳий босим менга қаттиқ таъсир қилди. Ушбу сон ўзимни ёш ҳис қилишимга тўсқинлик қиларди, соғлигим ҳам аста-секин йўқолиб бораётганини ҳис этардим. Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганимиз эса ўз мажбуриятимни бажардим ва энди бошимни баланд кўтариб кетсам ҳам бўлаверади деган тушунчани берарди. Буларнинг бари кетиш учун хаёлимда сузиб юрган сабаблар эди. Бироқ Мартиннинг янги бош мураббий ортида туриб мени ҳақорат қилганини эшитиб:

-  Бу қанақа ҳазил...

Албатта қароримни тезда ўзгартирсам, ўзим ҳам анча енгил тортардим. Лекин хотиним ва болаларим билан кичкина сабабларни деб тортишишда давом этавердим:



- Мен қарорим ҳақида клубга хабар бериб бўлганман ва буни ўзгартира оламан деб ўйламайман.

- Улар сени ҳурмат қилган ҳолда қарорингни ўзгартиришни сўрашлари керак, дея жавоб берди Кэти.

- Лекин улар ўрнимга бошқа бировни топиб бўлган бўлишлари ҳам мумкин.

- Жамоа учун шунча қилган меҳнатинг ҳаққи-ҳурмати, улар сенга яна бир имкон берсалар бўларди, - дея ўз фикрида қолди у.

Кейинги куни мен Морис Уоткинсга қўнғироқ қилдим, у менинг янги қароримни эшитиб кулди: “хэдхантерлар” янги бош мураббий билан кейинги ҳафта кўришишлари керак эди. Фикримча, “Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи этиб Свен-Йоран Эрикссонни танлашса керак, аммо бу Морис тасдиқлашни истамагантахминларим эди холос.

- Нега Эрикссон? – деб сўрадим ундан.

- Балки ҳақдирсан, балки йўқ, - иккиланиб жавоб берди у.

Унинг Пол Скоулздан сўраган гапи эсимда:

- Скоулзи, Эрикссоннинг сенга қайси жиҳатлари ёқади? – бироқ у ҳам менга бу жумбоқни ечиб бера олмади.

Мориснинг кейинги ҳаракати акционерлик жамиятининг раиси бўлган Роланд Смит билан шартнома тузишдан иборат бўлди. Бир куни Смит билан суҳбатлашганимда у менга шундай деганди:



- Аҳмоқлик қилаётганингни олдин ҳам айтмаганмидим? Яна бир маротаба суҳбатлашиб бу ҳақда гаплашиб олишимиз мумкин.

Роланд мана шундай қари доношманд кишилардан бири эди. У жуда бой ва ҳаётидан мамнун яшарди. Роланд ҳаёти давомида қўп нарсани бошидан ўтказган ва шу сабабли қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб бера оларди. Бир куни у Маргарет Тэтчерни Қиролича билан овқатлангани хусусида гапириб берган эди. Ўшанда Ҳазрати Олиялари у кишининг самолётларини таъмирлаб беришни сўраган. Роланд уларнинг олдидан ўтиб кета ётиб, бир-бирига орқасини қилган ҳолда қарама-қарши ўтирганининг гувоҳи бўлган.

- Роланд, - деб чақирган Қиролича, - сиз бу аёлга менинг самолётим таъмир талаб аҳволда эканлигини айта оласизми?

- Хоним, мен сизга ёрдам беришга тайёрман, - деб жавоб берган у.

Худди шундай жавобни ундан, менинг қарорим билан боғлиқ масала бўйича ҳам эшитишни хоҳлардим. Мен унинг ёрдамига муҳтож эдим. Биринчи навбатда Роланддан янги шартнома талаб этиларди. Менинг шартномам ёзда тугарди ва унинг муддатини янгилаш учун шошилиш керак эди. Истеъфога чиқиш санасини айтганимда, катта хатога йўл қўйганимни англаб етдим. Бошқалар ҳам буни тушунишди. Ўшанда Бобби Робсон менга шундай деди:

-  Нафақага чиқишни хаёлингга ҳам келтирма.

Бобби ғаройиб инсон эди. Бир куни оилам билан уйда ўтирганимда телефон чиринглаб қолди:

- Алекс, мен Боббиман. Банд эмасмисан?

- Қаердасан? – деб сўрадим ундан.

-Уилмслоуда.

- Яхши, уйимга кириб ўт.

- Хўп, мен аллақачон эшигинг тагида турибман, - деб жавоб берди.



Бобби ғайратли ва тетик инсон эди. 2004-2005 мавсум бошида “Ньюкасл”дан ҳайдалишига қарамай, у клубга қайтиб бориб ўз ишини давом эттириш орзусида юрарди. Ишсиз юриш Боббининг характерига умуман тўғри келмасди, аммо у “Ньюкасл”га қайтиб бора олмади. Бўйсунмаслик хусусияти у билан умрининг охирига бирга бўлди ва у футболни қаттиқ севишини намойиш этди.

Спортдан кетишга қарор қилганимда, дарров режалар тузишни тўхтатиб қўйдим. Ўз қароримни ўзгартирганимда эса бошимда яна ўйин схемалари ва тактикалар пайдо бўла бошлади. Мен ўзимга “Бизга янги жамоа керак” деганимда, ишга бўлган меҳр, куч-ғайрат ва шижоат қайтиб келди. Мен скаутларга шундай эълон бердим:

-  Йигитлар яна бир бор ҳаракат қилиб кўрайлик-чи.



Биз ишга руҳланиб киришиб кетдик.

Жисмоний жиҳатдан ҳеч қандай чарчоқни ҳис этмай қўйдим ва янги режаларимни амалга оширишга тўғаноқ бўладиган муаммоларни ҳам йўлимда учратмадим. Бошлиқ инсон баъзан жуда заиф кишига айланиб қоларкан. Баъзида эса “қилаётган ишларинг, сени ҳурмат қилишларига сабаб бўлармикан” каби саволларга кўмилиб кетасан. Дўстим Хью МакИлван “Арена-ТВ” учун Стейн, Шенкл ва Басби ҳақида трилогия суратга олди. Ушбу фильмларнинг маъноси шундан иборат эдики: бу инсонлар клублари учун жуда катта ишни амалга оширган бўлсалар ҳам, охир-оқибат улар билан ёмон муомалада бўлишади ва қилган ишларига яраша тақдирланишмайди ҳам. Баҳайбат Жок менга клубнинг хўжайинлари ва директорлари тўғрисида қуйидагиларни гапириб берган эди:

-  Ҳар доим эсингда тут Алекс, биз уларга ўхшаган эмасмиз. Бу уларнинг клуби, биз эса фақатгина ёлланма ишчилармиз, холос.



Жок қисман бўлса-да буни ҳис этиб турарди. Улар билан бизнинг ўртамизда ер хўжайинлари ва қуллар каби фарқ бор эди.

Уларнинг “Селтик”да Жок Стейн билан қўпол муомалада бўлгани ёқимсиз эканлиги билан яна кулгили ҳам эди. Улар Жокдан клубдаги бассейнларни бошқаришни сўрашган. “Селтик” билан 25та совринни қўлга киритиб, охирида бассейнларни бошқариш, - ақлга сиғмайди. Мураббий Билл Шенклини эса “Ливерпуль”нинг бошқарув мажлисига ҳеч ҳам таклиф этишмасди, бунинг оқибатида эса унда клубдан хафалик туйғуси ортиб борарди. Билл ҳаттоки “Манчестер Юнайтед”ва“Транмир Роверс”нинг ўйинларига кела бошлади. У баъзида бизнинг “Клифф”даги эски базамизда бўлиб ўтадиган машғулотларга ҳам келиб турарди, бундан ташқари, “Эвертон” ҳам машғулотларига ора-сира бориб турарди.

Атрофингдагиларни қўллашига қарамай, баъзида шундай вақтлар келадики, ўзингни беихтиёр кучсиз ва ҳимоясиз ҳис эта бошлайсан. Ўшанда Дэвид Гилл билан ишлаган давримда ишдаги шароит ажойиб эди. Муносабатларимиз ҳам аъло даражада эди. Бироқ мураббийда ҳар доим омадсизликка нисбатан қўрқув туйғуси юради ва кўп вазиятларда яккаланиб қолгандек бўлади. Баъзида кечқурунлари билан ўз кабинетимга қамалиб олардим, ўшанда сэр Алекс банд деб ўйлашиб эшикни бирор маротаба ҳам тақиллатишмасди. Баъзан бирор киши тақиллатишини истаб, Худога илтижо қилардим. Шунга ўхшаш вазиятларда хонамга Майк Фелан ёки Рене Мёленстен кириб, қаҳва ичишни таклиф этишларини хоҳлардим. Мен бўлса кимнидир қидирганча ундан биргаликда қаҳва ичишни сўрардим.

Эрталабдан тушлик вақти соат биргача ҳар доим кабинетим эшиги олдида мени кўришни истаган инсонлар йиғилиб туришарди: ёшлар академиясидан келган йигитлар, котибим - Кен Рамсден ва асосий таркиб ўйинчилари.  Бундай ҳолат эса уларнинг баъзида ўз оиласи сирини ҳам менга ишониб гапиришидан дарак берарди. Менга ўз юрагини очган инсонларга, ҳаттоки чарчаб ҳолдан тойганча шартнома билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун ёнимга келган ўз ўйинчиларимга ҳам, ҳар доим яхши маслаҳат берганман.



Агар жамоанинг бирор бир ўйинчиси таътил беришларини сўраб илтимос қилса, унга бунинг учун каттароқ сабаб бўлиши керак эди, чунки у “Юнайтед”нинг машғулотини ўтказиб юборарди-да. Мен ҳар доим ўйинчиларга рухсат бериб, уларга бўлган ишончимни кўрсатардим. Чунки агар сен “Йўқ, сенга таътил нега керак?” деб сўраганингда “Чунки бувим оламдан ўтиб қолди” деб жавоб қайтаришса, ўзингга ноқулай бўларди-да. Агар қандайдир муаммо чиқиб қоладиган бўлса, мен ҳар доим уларни ижобий ҳал этишга ҳаракат қилардим.


Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (2-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (3-қисм)

Сер Алекс Фергюсон (Автобиографи). 2-боб (охири)

 

3-боб якуни яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.

Муродов Миразиз таржимаси.

Rating: +1   

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook