Latest news

18:33Мирча Луческу: "Жамоанинг барча чизиқларини кучайтириш лозим"0 18:07Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси рамзий терма жамоада3 17:43Фёдор Смолов Бундеслигада ўйнаши мумкин10 17:29Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Когон" - "Дўстлик-AIN" 1:41 17:10Ренату Саншеш Германиянинг об-ҳавосига ҳали кўникмаган1 16:53Смоляченко забил гол в составе малайзийского клуба2 16:49Цорк: "Боруссия Дортмунд"ни ҳозирги кунда ЕЧЛ қизиқтирмайди"1 16:49«Реал» и ПСЖ намерены приобрести Уго Льориса0 16:49"Реал" ва ПСЖ Уго Льорисга даъвогарлик қилмоқда3 16:37«Краснодар» спорт директори Владимир Хашиг: Одил Аҳмедовни сотамиз деган гап йўқ21 16:37«Краснодар» может продать Ахмедова в Китай и ищет игрока, похожего на Сусо0 16:31Ян Вертонген: «Футболга Моуриньо керак»2 16:31Ян Вертонген: «Футбол нуждается в Моуринью»0 16:15Бенхаккер: "Агар Зидан "Реал"даги рекордимни янгиласа хурсанд бўламан"9 16:13«Ливерпуль» ҳимоячиси энди Камерун терма жамоасида ўйнамоқчи эмас2

28 nov 16:00
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (охири)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 2-бобнинг охирги қисми мухлисларимизга тақдим этилади.

...Бундан ташқари, “Сент-Миррен”да Фрэнк МакГарви ҳам бор эди. Дам олиш кунларининг бирида “Фир Парк” кубок ўйинидан ортимиздан 15000 мухлисни етаклаб бордик, бироқ 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Ҳакамни ношуд, қўрқоқ деганим учун “Мотеруэлл” бизни ўз майдонидан ҳайдади.

Ўша тунда менга дўстим Жон Донаши қўнғироқ қилиб:
-Томинг кетиб қолмаслиги учун сенга ўйин олдидан бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим-у, аммо жума куни барда МакГарвини маст ҳолатда кўрдим.



- Мен шу заҳоти унга қўнғироқ қилдим. Онаси гўшакни кўтарди.
- Фрэнк уйдами?
- Йўқ, - деди у. – У шаҳарга чиққанди, бирор хабарингиз бўлса айтаверинг, етказаман.
- Қайтиб келганида менга қўнғироқ қилишини айтинг. Мен ухламай унинг қўнғироғини кутаман.

Соат миллари 11:45 кўрсатиб турган бир пайтда қўғироқ бўлди. Телефон гўшагини кўтарганимда пулли хизмат телефонларидан келадиган товуш эшитилаётган эди.

- Мен уйда, -деди Фрэнк.
- Бироқ мен пулли хизмат телефонларидан келадиган товушни эшитаяпман.
- Ҳа, бизнинг уйда пулли хизмат алоқаси мавжуд, - деб жавоб берди у. У рост гапирган бўлса ҳам сўзларига ишонгим келмади.
- Жума куни кечқурун қаерда эдинг?
- Эсимда йўқ.
- Мен эса яхши эслайман – сен Ватерлоодаги барда бўлгансан. Сен бутун умрга дисквалификация қилиндинг. Машғулотга келмасанг ҳам бўлаверади. Сен эндиликда U-21 термаси аъзоси эмассан. Бугундан бошлаб умуман копток тепмайсан, - дея гўшакни қўйдим.



Кейинги кун эрталаб Фрэнкнинг онаси қўнғироқ қилиб:
- Ўғлим ҳеч қачон ичмайди. Сиз уни биров билан адаштираяпсиз!

- Мен бундай деб ўйламайман. Ҳар бир она ўз боласи ёнини олишини яхши биламан, аммо сиз ундан яна бир бор яхшилаб сўраб кўринг-чи.

Мен уни уч ҳафтага жазоладим, жамоадаги ўйинчилар бу ҳақда бир-бирлари билан шивирлаб гапиришарди.

Олдинда бизни лига доирасида “Клайдбанк”га қарши ҳал қилувчи ўйин кутиб турганди ва мен ёрдамчим Дэн Прованга бу ўйин учун бизга Фрэнк керак бўлишини айтдим. Биз ўйиндан олдин Пейслидаги муниципал бинога келиб жойлашдик. Кэти билан сайр қилиб юрган пайтимда бирданига олдимда Фэнк чиқиб қолди.



-   Менга сўнгги маротаба имкон беринг, - деди у.
Бу мен кутган вазият бўлди. Мен Фрэнкни ҳайдаганимдан сўнг клуб олдида обрўйимни сақлаган ҳолда уни жамоага қандай олиб келиш ҳақида бош қотириб юргандим, - у эса шундоқ олдимда туриб, жамоага қайтиб олишимни ёлвориб сўрарди. Кэтига озгина менсиз сайр қилишини илтимос қилдим, ўзим эса Фрэнкка қаттиқ овозда:
- Сенга неча маротаба бошқа ўйнамайсан деб айтишим керак. Чеккада туриб кузатиб турган Тони Фитцпатрик унинг ёнини олиб:
- Босс, унга яна бир имкон беринг, мен унинг тарбияси билан шуғулланишга ваъда бераман.

Менинг яна бир яхши хусусиятларимдан бири, тўғри қарор чиқара олишимда эди. Мен мактаб пайтида ўз жамоамга бола танлаб олишдан ҳам қўрқмасдим. Ўша пайтда ҳам болаларга майдонда – “Сен у ерда ўйнайсан, сен эса бу ерда” дея позиция танлаб берардим. Менинг биринчи мураббийларимда бўлган Уилли Каннингэм шундай деганди:
- Биласанми, сен одамнинг жиғига тегасан.
- Бунга ишончингиз комилми? – тактикани муҳокама қилаётган пайт сўрадим ундан.
- Жонимга тегиб кетдинг, - дея жавоб қайтарди у.



Бошқа ўйинчилар мураббий билан ўртамизда содир бўлаётган қарма-қаршиликка қараб, қачон уни бўйсунмаслиги учун ўлдиришаркан дея кузатиб туришарди. Лекин бу зиддиятларнинг барчаси менинг аниқ қарор чиқаришимдан содир бўларди. Менга бу қобилият қачон пайдо бўлганлигини билмайман-у, аммо ёшлигимда жамоадаги ўйинчиларни жойлаштиришда бош ташкилотчи инструктор эдим. Отам оддий ишчи эди. Ақилли бўлишига қарамай, унда лидерлик қобилияти йўқ эди. Шу сабабли бундай хусусият менга ота-онамдан ўтмаган.

Яна бир хислатларимдан бири яккаликка бўлган интилиш эди. 15 ёшимда Глазгодаги мактаб жамоасида тўп сурардим. Эдинбургдаги жамоа устидан ғалаб қозонган кунимиз,-менинг энг яхши кунларимдан бирида, отам менга каттароқ клуб қизиқиш билдираётганини айтди. Унга берган жавобим эса иккаламизни ҳам ҳайратлантирди:
- Мен сайр қилмоқчиман ва кинога бормоқчиман.
- Сенга нима бўлаяпти ўзи? – деб сўради отам.

Нега эканлигини ўзим ҳам билмасам-да, лекин бу ҳақда эшитишни истамасдим. Ҳалигача ўшанда менга нима бўлганини тушуна олмайман. Отам мен билан фахрланарди, ойим эса “Ахир бу хушхабар-ку ўғлим” дея ашула айтиб рақсга тушарди. Бувим эса хурсандлигидан сал бўлмаса жинни бўлаёзди. Эдинбурглик йигитларга гол уриш яхши натижа эди, аммо мен ўз ички дунёимга қамалиб олишни истадим.



“Ўтган” давр билан “ҳозирги” давр орасида жуда катта вақт оралиғи мавжуд. Мен 1986 йили “Юнайтед”да ишлай бошлаганимда, Уилли МакФол “Ньюкасл”да мураббий бўлиб ишларди. “Сити”ни Жимми Фриззел бошқарарди, “Арсенал”ни эса Жорж Грэм. Менга Жоржнинг инсонийлик хислати ёқади, у ажойиб дўст. Мартин Эдвардс билан шартномам борасида муаммо пайдо бўлган йили директорлар кенгаши раиси сэр Ролан Смит эди. Баъзан акционерлик жамиятлари қийинчилик туғдириб турарди ва ушбу масалани ечими жуда катта вақт талаб этарди. Сэр Ролан менга Мартин ҳамда клуб ҳуқуқшуноси Морис Уоткинс билан Мэн оролига бориб, янги шартномам билан боғлиқ муаммони ҳал этиб келишимни айтди.
Жоржнинг “Арсенал”даги маоши меникидан икки баробар кўп эди.

- Агар истасанг, мен сенга ўз шартномамни беришим мумкин, - деганди у ўшанда.
- Ҳазиллашмаяпсанми?

Мэн оролига Жоржнинг шартномаси билан бордим. Фикримча, Мартин яхши раис эди. У кучли инсон эди. Унинг бирдан бир муаммоси ҳар бир “пенни”ни ўзиники деб ҳисоблар ва сенга ўзи хоҳлаганча маош берарди. Нафақат менга, балки ҳаммага шундай қиларди.



Мен унга Жоржнинг шартномасини кўрсатганимда, Мартин менга ишонмади.

-   Дэвид Дейнга қўнғироқ қил, - деб таклиф бердим.
У шундай ҳам қилди ва тезда “Арсенал” раиси Дэвид Дейнга қўнғироқ қилди. Дэвид эса Жоржнинг шартномада кўрсатилган маблағдан анча кам маош олишини айтди. Бу қандайдир қаллоблик эди, чунки ҳужжат Дэвиднинг қўли бор эди-да! Агар Морис ва Ролан Смит бўлмаганида, ўша куниёқ бўшаб кетардим. Бироқ шундай бўлса-да, мен барибир кетишга жуда яқин тургандим.

Бу ерда ҳам фаолиятим давомида ўтказган 39 йил каби, катта маъно ётибди. Сен ўзингни ҳар қандай вазиятда ҳам ҳимоя қила олишинг керак. Акс ҳолда бунинг оқибати жуда ёмон бўлиши мумкин.


Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (2-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (3-қисм)
 

3-боб яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.

Муродов Миразиз таржимаси.
Rating: +1   

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook