UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Расман: Маҳмуд Дауд ёзда "Боруссия"га ўтади  0 15:13Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 15:00Ёшлар лигаси. 4-тур. LIVE Ҳисоблар  3 14:55Омар Моманидан янги карикатура: Роналдунинг ҳайкали  4 14:42Таҳлил. Газзаев рус футболининг инкироз сабабларини санаб берди  9 14:38Биринчи лига 1-тур. "Ғаллакор-Барса" - "Андижон" ўйинига ҳакамлар тайинланди!  2 14:30Испаниялик “Рэмбо” – Серхио Рамос!  33 14:18“Андижон” футбол мактаби тарбияланувчилари Бекободдаги турнирда кумуш медалларни қўлга киритди  1 14:06Қаршида “Баркамол авлод-2017″ футбол мусобақалари давом этмоқда  2 14:02"Обод": Мухлислар учун хушхабар  6 13:59"Спорт ТВ" Тошкент дербисини жонли намойиш этади  9 13:54Наврўз кубоги. "Ўрикзор" "Пахтакор Б"ни мағлуб этмоқда  3 13:44Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига қуръа ташланди  2 13:16Бутсаларини михга илганлар  8 13:06Olamsport: Надаль ва Федерер 1/4 финалда, Файзиев кортга чиқишдан бош тортди ва бошқа хабарлар  1

27 ноя 17:00
Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (3-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 2-бобнинг учинчи қисми мухлисларимизга тақдим этилади.
Биз Робсон билан Португалияда Эйсебионинг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилган ўртоқлик учрашувида тўқнаш келганмиз. Ўшанда Бобби “Порту” ва Лиссабонинг “Спортинг” клубларида мураббийлик қиларди. Ушбу ўйин Эрик Кантона учун дебют учрашув эди. Бобби бизнинг меҳмонхонага келиб, Стив Брюсни қидирганча унга қарата: Стив мен сен ҳақингда хато ўйлаган эканман. Мен сени терма жамоага олишим керак экан. Сени термага олиб кирмаганим учун кечир”, - деган гапини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман.

Бу ҳолат барча ўйинчилар кўз ўнгида содир бўлди!



Мураббийлик сир-синоатларини ўрганиш бўйича тамал тошини, мураббийик қила бошлаганимнинг биринчи йилларидаёқ қўйиб бўлгандим. Ўшанда баъзи нарсаларга унчалик ақлим етмаса ҳам, фаолиятимнинг дастлабки йилларида мураббийлик тўғрисида кўп маълумотга эга бўлганман. Одамнинг ички дунёсига кириб бориш ва унга ўз фикрларингни етказа билишни, жанубга “Манчестер Юнайтед”га боришдан олдин ўрганиб олгандим.

Баъзи одамлар дунёга бошқача назар билан қарашади, шу сабабли бундай инсонларга мослашишингга тўғри келади. “Сент-Миррен”да Дэви Кэмпбелл деган ўйинчим бўларди. У кийикдек тез югура олса-да, аммо қўённи ҳам тута олмасди. Танаффус вақтида унинг отаси эшикни очиб бизга қараганида, мен у билан суҳбатлашиб тургандим.



-   Дэви ўйининг яхши чиқяпти, кейинчалик ҳам шундай бўлсин! – дея эшикни орқасидан ёпиб қўйди.

Кунларнинг бирида Коуденбит шаҳарчасида “Ист Стирлингшир” ўйнаши сабабли биз у ердаги об-ҳаво билан қизиқдик. Майдон жуда ҳам қаттиқ эди, шунинг учун шаҳарга бориб 12 жуфт бейсбол бутсаларини сотиб олишга тўғри келди. Ўшанда ҳеч кимда резина тишли бутсалар йўқ эди. Биринчи бўлимда 0:3 ҳисобида ортда бораётгандик. Иккинчи бўлим бошида, аввал мен билан бир жамоада тўп сурган Билли Рентон елкамдан дўстона туртиб қўйди.

- Алекс, сени ўғлим билан таништирмоқчи эдим.
- Худо ҳаққи Билли ахир биз мағлубиятга учраб турибмиз! – дедим.
Бир неча дақиқа ўтгач, жаҳлдор ўйиндаги мураббий Фрэнк Коннор унга чиқарилган қарордан норози бўлиб, ўриндиқни синдирганча майдонга улоқтирди.



-  Фрэнк нималар қиляпсан, ҳисоб 3:0 ахир – дедим мен.
- Бу шармандалик, - жаҳл қилиб жавоб қайтарди менга.

Атрофимда ғазабга тўла одамларни учратиш қийин эмасди.

Шу каби ҳолатларга дуч келсам, Жок Стейннинг Жимми Жонстоун билан доимий курашларини ёдга оламан. Бир куни Жимми сафарда Европада ўйнашдан бош тортганлиги сабаб жазо сифатида Жокка алмаштирилди. Жимми майдондан чиқиб, - “Бир оёқли ахмоқ!” дея оёғи билан захира ўриндиғини тепа кетди. Буни эшитган Жок Жиммини қува кетди. Жимми эса ечиниш хонасига кириб қулфланиб олди.



- Эшикни оч!
- Йўқ, сен мени урасан ахир, – деб жавоб берди Жимми.
- Эшикни тезда оч дедим сенга! – дея гапини такрорлади Жок. – Сўнгги маротаба огоҳлантираяпман.
Жим эшикни очиб, иссиқ сувга тўлдирилган ваннага кириб олди.
- Чиқ у ердан! – Жок бақира кетди.
- Йўқ, ҳеч қачон! – деб жавоб берди Жимми. Майдонда эса айни пайтда ўйин давом этарди.

Мураббий бўлиш, доимий бўлиб турадиган синовлардан яхши ўтиб олиш дегани. Ҳаётимда шундай воқеалар ҳам содир бўлган. Бир куни шотландиялик бир нечта футболчилар ичиб олиб тунда кичкина эшкакли қайиқда ухлаб қолишган, эшкакни эса сувга улоқтиришган. Қайиқдаги Жимми Жонстоун ашула айтиб уйқуга кетгунча тўлқин уларни секин-аста денгизга олиб кетаверган. Бу хабар “Селтик Парк”гача етиб борганида ва кичкина Жинки қутқарувчилар томонидан қутқарилгани ҳақида Жок Стейнга маълумот берилганида у ҳазиллашиб:
- Чўкиб кетса бўлмасмиди. Биз уни эслаб хотира ўйини ўтказардик, унинг хотини ҳақида ғамхўрлик қилардик, бундан ташқари бошимда озгина бўлса-да сочим қоларди.



Жок хушчақчақ йигит эди. Биз у билан Шотландия терма жамоасида бирга ишлаб юрган пайтларимизда, 1985 йилнинг май ойида “Уэмбли”да Англия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимизни яхши эслайман. Шундан сўнг биз Исландия терма жамоасига қарши ўйнаш учун Рейкьявикка жўнаб кетдик. У ерга кечга яқин етиб келдик ва биз учун алоҳида дастурхон тайёрлашди. Баҳайбат Жок ҳеч қачон ичмасди, аммо мен уни инглизлар устидан қозонилган ғалаба шарафига бир бокал вино кўтаришга кўндирдим.

Исландияликларга қарши ўйинда эса биз қийинчилик билан бўлса-да ғалабага эришдик. Бизнинг ўша ўйинимизни ҳақиқий ҳалокатга қиёсласа бўларди. Шундан сўнг Жок ёнимга келиб:
-   Сен буни кўрдингми? Шундай бўлишига сен ва кечаги вино айбдор.



Йиллар давомида тўплаб борган тажрибамга қарамай, “Юнайтед”да ишлаган дастлабки йилларим жуда эҳтиёткор эдим. Иш юритишда менга турли вазиятлардан чиқиб кета олиш қобилиятим асқотарди. Райан Гиггз ҳам шундай характерга эга, аммо у жуда секин ўйлайди. Мен ушбу қобилиятим билан клубда обрў-эътибор қозондим, ўйинчилар ва ходимлар билан яқинроқ алоқа қила бошладим. Аммо мен уларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашишни ва уларга аллақандай нарсаларни тушунтиришни истамасдим.

Лекин ҳар доим сенга қарши чиқадиган ва гапларингга бўйсунмайдиган одамлар чиқиб қолади. “Ист Стерлингшир”даги фаолиятимнинг биринчи кунларида, жамоанинг марказий ҳужумчиси Жим Микин билан зиддият пайдо бўла бошлади. Бундан ташқари, клуб директорларидан бири Боб Шоу билан ҳам чиқишолмай қолдик.



Бир куни Жим менга, унинг оила аъзолари сентябрда дам олишга бораётгани ҳақида хабар берди. Улар учун саёҳатга чиқиш анъанага айланиб қолганди.

- Хўп кейин-чи? – деб сўрадим.
- Мен шанба куни ўйнашни истамайман, - дея жавоб қайтарди Жим.
-Майли, шунба куни ўйнашни истамас экансан, унда келмай қўяқол.

У ўйинга келди, аммо ўйиндан сўнг дарров оиласи билан Блэкпулга жўнаб кетди.
Душанба куни эса у менга қўнғироқ чилиб:
-Босс, йўлда машинам бузилиб қолди, - адашмасам у менга воқеа Карлайлда бўлганини айтди. Ўшанда у мени ахмоқ деб ўйлади шекилли.

- Сени ёмон эшитяпман, менга рақамингни бер қайтиб қўнғироқ қиламан.
Жимлик.
-Қайтиб келмасанг ҳам бўлаверади.
Шоу мендан қониқмаётган эди. Унинг норозилиги ҳафталаб чўзилиб кетарди, раис эса менга:
- Алекс, шундай қилгинки, Боб менинг ортимдан Жимни майдонга тушир деб юрмасин, - деди.
- Йўқ, Уилли у билан барчасини тугатамиз. Сен мени ўзи учун қарор чиқарадиган болалар билан ишлашимни истаяпсанми?
- Мен сени тушунаман, бироқ уч ҳафта ўтди!



Кейинги кун у ортимдан ҳожатхонагача келди ва рўпарамда туриб олиб:
- Илтимос, Алекс, озгина бўлса ҳам христиан меҳр-оқибатидан тушунчанг бордир...
- Майли, - деб жавоб бердим.
У менга миннатдорчилик билдирганча ўпа кетди.
-   Қариб миянг айниб қопти шекилли? – дедим ғазабланиб. – Сен мени ҳожатхона олдида ўпаяпсан!

1974 йилнинг октябрь ойида фаолиятимнинг янги даври бошланди – мен “Сент-Миррен”га ўтдим. Биринчи кундаёқ “Пэйсли экспресс” учун интервью бердик. Суратларнинг бирида, жамоа сардорининг ортимда туриб қўли билан имо-ишора қилаётганига кўзим тушди ва кейинги кун уни ёнимга чақириб шундай дедим:
- Сен эркин агент ҳисобланасан, шу сабабли хоҳлаган жамоангда ўйнашинг мумкин. Сен учун бу клубда бошқа ўрин йўқ. Сен бошқа ўйнамайсан.
- Нега? – деб сўради у мендан.
- Мураббийнинг ортида туриб уни камситадиган футболчи етарлича тажрибага эга бўлмаган ёш ўйинчига ўхшайди. Жамоа сардори эса эс-ҳушини йиғиб олган, жамоа ҳақида қайғурадиган бўлиши керак. Сен қилаётган ишлар ёш боланинг қилиқларига ўхшайди. Кетишингга тўғри келади. Гапларимни яхшилаб ўйлаб кўр-да, сўнгги қарорни ўзинг чиқар.



Баҳайбат Жок шундай деганди:
-   Ҳеч қачон ўз ўйинчиларингга меҳр қўйма, улар бир кун эмас бир кун сени албатта алдашади.

“Абердин”да ўйинчиларнинг турли хилдаги ҳатти-ҳаракатларига кўникишимга тўғри келарди. Ўшанда бузғунчиларни бир неча маротаба ушлаб олганман ва улар қилган ишни ҳазилга олиб биргаликда кулишганмиз.

- Менми? – деб гуёки ҳеч нима билмагандек тутишарди ўзларини.
- Ҳа, сен.

- Мен дўстимни кўришга борган эдим.
- Наҳотки? Уч соатми? Устига устак маст ҳолатда қайтдингми? – одатда мени Марк МакГи ва Жо Харперлар алдашга уринишарди.


Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (2-қисм)
 

2-бобнинг сўнгги қисми эртага сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.

Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  568
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  195
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  194
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: