Latest news

23:46Брозович "Интер" билан шартномасини узайтириши мумкин0 23:46Брозович может продлить контракт с «Интером» до 2021 года0 23:16Хамес дам олиш куни "Реал" машғулот базасида бир ўзи шуғулланди11 23:16Хамес в одиночку тренировался в выходной день, на тренировочной базе «Реала»0 23:14Расмий хабар: «Шапекоэнсе» Судамерикан кубоги соҳиби деб эълон қилинди11 23:14«Шапекоэнсе» признан победителем Кубка Судамерикана0 23:08Россия. «Краснодар»да дуранг, «Оренбург»да мағлубият5 23:08Чемпионат России. «Краснодар» сыграл вничью с «Крыльями Советов»0 23:00Сўнгги қаҳрамонлар. ЕЧЛ финалида "Милан"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ҳозир қаерда?11 22:46Пьянич: "Игуаин ўзи вазият яратиб, ўзи гол уриши мумкин - унга ассистент керак эмас"2 22:46Миралем Пьянич: «Игуаин может сам создавать моменты и забивать — ему не нужен ассистент»0 22:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда12 22:15"Лацио" ярим ҳимоячиси 10 та учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин1 22:15Полузащитник «Лацио» Лулич может быть дисквалифицирован на 10 матчей0 21:44Левандовски Янги йилгача "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин0

25 nov 18:30
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (2-қисм)

Пабимдаги Жимми деган ишчимни ҳеч қачон унутмасам керак.
У ҳар доим бу ерни тоза тутарди ва бир куни ҳаттоки ишга капалакли бўйинбоғда келган. Пабдагилар унинг бу дидига кулгили назар билан қараб:
-   Гаванада капалак? Ҳазиллашаяпсанми!

Жума кунларининг бирида бар ўриндиғида бир кишининг кичкина идишда қушлар учун хўрак сотаётганини кўрдим. Чунки Глазгода аҳолининг иккидан бири уйида кабутар боқарди-да.
- Нима бу? – деб қизиқиб сўрадим.
- Қушлар учун хўрак, - деб жавоб берди у менга.

Мартин Корриган деган бир ирландиялик, ҳамма нарсага қўли етиши билан мақтаниб юрарди. Идиш-товоқ дейсизми, стол анжомларими ёки музлатгич, хоҳлаган нарсангизни топиб бера оларди. Яна бир йигит менга янги ажойиб дурбин сотиб олишни таклиф қилди.

- Сенга дурбин керак эмасми? Менга пул керак эди. Атиги 5 фунтга бераман.
- Фақат бир шартим бор, - деб жавоб бердим. Агар сен “Бакстерс”га бошқа бормасликка ва шу ерда вақтичоғлик қилишга ваъда берсанг сенга беш беришга тайёрман.

Мен ундан дурбинни сотиб олдим. У бўлса, ўша туннинг ўзида уч фунтни пабда сарфлаб улгурди.



Кэти уйда мана шундай харидлар пайдо бўлганида ҳар доим жаҳл қиларди. Бир куни уйга италияда ишланган чиройли идиш (ваза) олиб келдим. Кейинчалик Кэти мана шундай идишни дўконда 10 фунтга кўрганини айтди. Гап шундаки, мен бу идишни атиги тўрт фунтга сотиб олгандим.

Кунларнинг бирида бир мижоз замшли пиджак кўтариб келди. Бу пиджак эгнимда худди мен учун тикилгандек чиройли турарди.

- Қанча? – қизиқиб сўради Кэти.
- Етти фунт, - деб жавоб бердим кулимсираб.

Икки ҳафтадан сўнг биз Брижет уюштирган кичик базмга бордик. Мен сотиб олган кийимимдан хурсанд бўлиб, ойна олдида ўзимга тикилиб турардим. Қўл қисмининг тўғрироқ туриши учун уларни оҳиста тўғрилай бошладим ва икки маротаба қўлимни силкитганимда, пиджакнинг қўллари узилиб тушди. Мен ўзимни ойна олдида қўлсиз пиджакда кўриб қотиб қолдим.

Кэти кулгисини тўхтата олмай: “Мен уни ўлдираман!” Бу пиджакнинг ҳеч бир жойи ҳақиқий эмас.

Ҳозир бильярд ўйнайдиган хонамнинг деворида энг яқин дўстим бўлган Биллининг сурати турибди. У ажойиб такрорланмас йигит эди. Билли ҳаттоки ўзи учун кофе ҳам қайната олмасди. Бир куни унинг уйида тушлик қилаётганимизда, ундан бир чойнак чой қайнатишини сўрадим. У кетганича 15 дақиқа йўқолиб қолди. Уни қидириб борганимда телефонда хотини Анна билан гаплашиб турганини кўрдим:
-   Чойни қандай тайёрлайди?

Бир куни Анна пирог пишираётиб Биллидан бир неча дақиқадан сўнг плитанинг тагини ўчиришни айтиб кетган. Билли эса ўша пайтда “Самодаги дўзах” фильмини томоша қилаётиб, оловни ўчириш эсидан чиқиб қолган экан. Анна қайтганида ошхонадан қоп-қора тутун чиқаётганини кўрган.

-Ё худо, нега оловни ўчирмадинг? Сен ҳаттоки тутунни ҳам кўрмадингми?
-Мен тутун телевизордан чиқяпти деб ўйладим! – Билли бунга эътибор ҳам бермаган эди.
Барчамиз митти капалаклар ёруғликка қараб интилгани каби, Биллининг уйида тўпланишни хуш кўрардик. Тўғрисини айтсам, уни кўпчилик МакКечни номи билан яхши танирди. Унинг икки ўғли Стивен ва Даррен ҳалигача менинг ўғилларим билан дўст. Билли эса энди орамизда йўқ. Аммо иккимиз ўтказган ҳар бир сония қизиқарли, кулгили ўтганини доим эслайман.

Менинг ўша пайтлар орттирган кўплаб ажойиб дўстларим бор. Дункан Петерсен, Томми Хендри ва Жим МакМиллан билан тўрт ёшимда мактабгача таълим муассасасидан  бери дўст бўлиб келганмиз. Дункан Гранджемутда сув қувурлари билан ишларди, аммо негадир жуда эрта нафақага чиқди. Ҳозирда у Флорида штатининг Клируотер шаҳарчасида яшайди. Дункан саёҳат қлишни жуда ёқтиради. Томмида айни пайтда юрак билан боғлиқ муаммолар бор. У Жим каби муҳандис бўлиб ишларди. Тўртинчиси Ангус Шоу деган дўстим касал хотинига қараш билан овора. Ёшликдан таниш бўлган яна бир дўстим Жон Грант 1960 йилларда Жанубий Африкага кўчиб кетган. Унинг хотини ва қизи улгуржи савдо билан шуғулланишади.



“Хармони Роу”дан кетишим Гованадаги дўстларимдан айрилишимга сабаб бўлди. Улар мени жамоани тарк этиб, “Драмчапэл”га ўтганимни катта хато деб билишарди. “Хармони Роу” хўжайини Мик МакГован эса кетганимдан сўнг мен билан умуман гаплашмай қўйди. У жуда тез хафа бўладиган инсонлар сирасига кирарди. Бир кўзли МакГован бутун қалби билан “Роу”га мухлислик қиларди. Жамоадан кетгач эса МакГован учун йўқ кишига айланиб қолдим. Аммо гованалик йигитлар билан йигирма ёшгача биргаликда рақс тушишга борардик. Ушанда улар эндигина қизлар билан танишишни бошлаганди.

Шундан сўнг улар билан йўлимиз ажралиб кета бошлади. Мен Кэтига уйланиб Симсхиллга кўчиб келдим. Бошқалар ҳам оилали бўлишди. Дўстлигимиз йил сайин парчаланиб борарди ва биз жуда кам кўришадиган бўлиб қолдик.

Жон ва Дункан 1958-1960 йиллари мен билан бир жамоада “Куинз Парк”да тўп суришарди. Мурббий бўлганимда эса ишдан ташқари бўш вақтим деярли бўлмасди. “Сент-Миррен”да мен ҳеч ким билан кўришмасам-да, лекин дўстларим билан баъзида гаплашиб турардим. 1986 йили “Абердин”ни тарк этишимдан икки ой олдин менга Дункан қўнғироқ чалиб, октябрда турмуш қурганининг 20 йиллигини нишонланишини айтди. “Кэти билан бирга келасизларми?” Мен унга мамнуният билан боришимни айтдим. Барча дўстларимиз ушбу базмга ташриф буюришди ва ҳамма бир-бири билан кўришганидан бахтиёр эди. Ҳар биримизнинг ўз турмушимиз ва бахтли ҳаётимиз бор эди. Бир ойдан сўнг мен “Юнайтед”га кетдим. Аммо ўша кундан бери дўстлар билан алоқаларимиз янада мустаҳкамланди.

Йигирма ёшга тўлганингизда дўстлик ришталари тақдир тақозоси билан узилиши мумкин. Дўстларим ҳеч нарсага қарамай, бир-бирлари билан яхши алоқада бўлишади. Улар орасида фақтгина мен бундан ҳеч қачон қочмаган бўлсам-да, улар билан борди-келди қила олмадим. Чунки тақдир мени бошқа юртларга етаклаб борди. 1978 йили мен “Абердин”га ўтдим ва бу дўстона муносабат ҳаттоки “Манчестер Юнайтед”га ўтганимда ҳам давом этаверди. Улар бизнинг Чеширдаги уйимизга келишарди ва биз дўстлар учун базм ташкил этиб, эски ашулада рақс тушардик.

Барча дўстларим яхши куйлашарди. Тўлдириб қуйилган вино бўлса, менинг куйлаш қобилиятимга янада кўпроқ ишонч берарди. Ўшанда биз Фрэнк Синатранинг қўшиғидан бошқа қўшиқни эшитмасдик ҳам. У биз учун энг зўри эди-да. Уларни маълум бир дақиқага бўлса-да “Ой шуъласи”дек ажойиб кўшиқ билан баҳраманд қилгим келарди. Қўшиқнинг бир неча сўзини куйлаб улгурмай кўзимни очсам, хонада ҳеч ким қолманига гувоҳ бўлардим.

- Сизлар менинг уйимга келиб, ҳамма овқатни еб, қўшни хонага бориб сурбетларча телевизор томоша қилишга ботина оласизларми? – ғазабланиб сўрадим мен.
- Сен жуда хунук куйлайсан. Шу сабабли бизларни қўшиғингни эшитишга мажбурлама! – деб жавоб беришди улар.

Дўстларим яхши ва ишонса бўладиган одамлар. Уларнинг деярли ҳаммаси қирқ йилдан ортиқ турмушда. Дўстарим мени қўллаб турганлари учун Худодан бағоят миннатдорман ва уларнинг менга қилган барча ёмонликларини кечираман. Улар билан қонимиз бир, бир жойда туғилиб улғайганмиз ва ҳар доим оғир дақиқаларда бир-биримизни қўллаб турамиз. Клубим мағлубиятга учраганда улар менга “жуда ёмон ўйин бўлди” деб айтишмайди, балки “сиз яхши ўйнадингиз йигитлар” дея далда беришади.

Абердинда ҳам бир қанча дўстлар орттирдим. Шотландияда эса мен бир нарсани билиб олдим – шимол томонда яшовчи одамлар оғир характерга эга бўлшаркан. Улар билан дўстлашиш узоқ муддат талаб этади, аммо уларнинг дўстлиги бошқаларникига қараганда самимий ва яқинроқ бўларкан. Биз билан ҳар доим дам олишга чиқадиган Гордон Кэмпбелл, менинг адвокатим Лес Дальгарно, Алан МакРэй, Джордж Рэмзи, Гордон Хатчондек дўстларим ҳам бор.



“Юнайтед”да ваколатим ошиб борган сари одамлар билан камроқ алоқа қилиб борардим. Шанба куни кечқурунлари дам олишга бошқа шаҳарга боришни ҳам бас қилгандим, чунки футбол бор кучимни тортиб олаётганди. Агар ўйин учда бошланса, унда уйга аниқ кечқурун тўққизларда етиб борардим. Омаднинг келиши учун шунча кўп ҳаракат қилишга тўғри келарди-да. Бундан ташқари яна 76000 инсон шу пайтда уйга қайтади. Бирор жойга дам олгани бориш нияти ҳам аста-секин сўниб борди, лекин мен янги дўстлар орттирдим. Ахмет Курцер – “Олдерли Эдж Хотел” бошқарувчиси, Сотириос, Миммо, Мариус, Тим, Рон Вуд, Питер Дан, Пэт Мерфи, Пит Морган, Гед Мэйсон, ажойиб Харольд Райли ва албатта мени қўллаб турадиган барча ишчи гуруҳ ходимлари. Мен билан бир шаҳарда туғилган Жеймс Мортимер ва Вилли Хои, Мартин О’Коннор, Нью-Йорклик Чарли Стиллитано ва Германиялик Экхард Крауцун. Улар билан бир жойда дам олишга борганимизда кунимиз жуда мароқли ўтарди.

Манчестерда ўтказган биринчи йилларда мен “Сити”нинг бош мураббийи Мэл Мачин билан дўстлашиб олгандим. У биз билан бўлган ўйинда 5:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг клубдан ҳайдалган эди. Фикримча, унинг ҳайдалишига сабаб кам кулганида бўлса керак. Агар “Юнайтед”да ҳам шундай принциплар амал қилинганида эди, мени аллақачон бўшатиб юборишган бўлишарди. “Вест Хэм” мураббийи Жон Лайаллнинг ёрдами ҳам менга кўп тегарди. Мен Англиядаги ўйинчиларни унчалик яхши билмасдим ва “Юнайтед”нинг селекцион бўлимига у қадар ишонмасдим. Шу сабабли Жонга қўнғироқ қилиб, клубни қайси бир футболчи кучайтира олиши ҳақида маълумот олардим. Мен унга тўлиқ ишонардим. “Манчестер” ёмон ўйнаяпти деган гаплар пайдо бўлганида Жон менга:
-   Мен бу жамоада Алекс Фергюсонни кўрмаяпман, - дея жавоб берарди.

“Рейнжерс” клубининг собиқ бош мураббийи Жок Уоллес ҳам бир куни меҳмонхонада менга шундай деди:
-   Мен бу жамоада Фергюсоннинг йўқлигини ҳис этяпман. Сендан бир иложини топиб уни майдонга қайтаришингни сўрайман.

Бу инсонлар менга керакли вақтда ўз маслаҳатларини аямас эдилар. Бу орада Англия терма жамоаси бош мураббийи Бобби Робсон билан ҳам танишиб олишга улгурдим. Ўша пайтдаги яна бир дўстларимдан бири Ленни Лоуренс ҳалигача менга энг яқин инсонлардан бири.



Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм)
 

2-бобнинг давоми яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.

Муродов Миразиз таржимаси.
Rating: +1   

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook