UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  0 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм) Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 2-бобнинг дастлабки икки қисми мухлисларимизга тақдим этилади.
Клуб мухлисларининг душанба куни ишга бориб, дам олиш куни бўлиб ўтган ўйин ҳақида жўшқинланиб гапиришлари одатий тусга кирди. 2010 йилнинг январь ойида бир йигит менга шундай деб ёзди: “Сизга чипта учун тўлаган 41 фунтимни қайтара оласизми? Менга ажойиб ўйин бўлади деб ваъда берилганди, бироқ мен бунга гувоҳ бўлмадим. Балки пулимни қайтарарсиз?”. Мен унга шундай деб жавоб қайтардим: “41 фунтни менинг йигирма йил мобайнида ишлаб олган фойдамдан оласиз!”

Сен “Ювентус” ва “Реал”га қарши бўлиб ўтган ўйинлар сингари барча катта-катта ўйинларда ғалаба қозонишинг мумкин, аммо албатта ушбу ўйиндан қониқиш ҳосил қилмаган мухлисни учратасан. Дунёда яна шу каби, ўз ўйини билан руҳлантира оладиган жамоа бормикан?

Фикримча, келтириб ўтадиган гапим билан барча рози бўлса керак: “Олд Траффорд”да ҳеч ким алданмайди. Бу ерда ҳеч кимга зерикарли бўлмайди. “Баъзан жанжаллашиб турган икки футболчини ажратиш пайтида ўз жағимдан мушт ейишимга тўғри келарди”. Фергюсон автобиографиясининг иккинчи бўлими.

ИККИНЧИ БЎЛИМ
ГЛАЗГОДАГИ ҚОН-ҚАРИНДОШЧИЛИК РИШТАЛАРИ

Фергюсонларнинг шотландча шиори шундай янграйди: “Dulcius ex asperis”, - “Ҳаёт бошдан ўтказилган синовлар билан ширин” деган маънони билдиради”. Ушбу шиор футболдаги фаолиятим давомида мени руҳлантириб келган. 1974 йили “Ист Стерлингшир”да ишлаган тўрт ойдан бошлаб, 2013 йил “Манчестер Юнайтед”да тугатилган фаолиятимгача ҳақиқий ҳаёт йўлини босиб ўтдим. Жамоани бошқаришда давом этарканман, йилдан-йилга кучайиб рақибларимизга имкон қолдирмаётганимизни ҳис этиб борардим.



Бундан бир неча йил олдин газетада шундай мақола ўқидим: “Алекс Фергюсон - Гованалик бўлишига қарамай, ҳаётида катта натижаларга эришди”. Бунчалик ҳақоратомуз гапни бирин маротаба ўқишим эди. Биласизми, менинг спортда эришган барча натижаларим айнан Глазгода туғилганим сабабли қўлга киритилган. Инсоннинг келиб чиқиш жойи - унинг эришаётган натижаларига ҳеч қачон тўсиқ бўла олмайди. Агар сиз бир инсоннинг қандай қилиб катта ютуқларга эришаётганини билишни истасангиз, унинг ота-онаси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлсангиз ҳамда у инсоннинг қаерда таҳсил олганини аниқлаштирсангиз бўлгани. Уларнинг қаердан келиб чиқишига қарамай бир неча буюк футболчиларни тарбиялаганман. Ўша футболчиларнинг келиб чиқиш жойи, уларни юқори натижаларни қўлга киритишига туртки берган.

Фаолиятим давомида мен ҳафтасига 6 фунт учун футбол ўйнайдиган “Ист Стерлингшир” жамоасидан тортиб, Криштиану Роналдуни 80 миллион фунтга сотишгача бўлган йўлни босиб ўтганман. “Сент-Миррен”да йигитлар ҳафтасига 15 фунтдан маош олишарди ва устига-устак уларнинг клуб билан тузган шартномасида тўлиқ бандлик белгилаб қўйилган эди. “Абердин”да ишлаган 8 йилим мобайнида максимал маош ҳафтасига 200 фунт бўлган. Ўшанда иқтисодий сарф харажатлар билан менинг ижроия директорим Дик Дональд шуғулланарди. Шундай қилиб бутун фаолиятим давомида ўйинчиларимнинг маоши секин-аста ҳафтасига 6 фунтдан йилига 6 миллион фунтгача кўтарилди.

Ёшлигимда спиртли ичимликлар сотиладиган пабларга кўп кирардим. Ҳаётимдаги илк тадбиркорлик фаолиятини, ўз келажагимни молиявий жиҳатдан бехавотир қилиш мақсадида кичик даромадимдан савдо лицензияларини сотиб олишдан бошлаганман. Мана шундай паблардан бири Гован-роуд ва Пэйсли-роуд-уэст бўлган. Бу ерда мен турли хил одамларнинг нималар билан шуғулланиб келаётгани, қайси йўл билан даромад кўраётгани ва уларнинг бу борадаги ютуқлари тўғрисида билиб олганман. Ушбу маълумотлар эса мени ўзим билмаган ҳолда футболдаги тадбиркорлик ишимни бошлашга сабаб бўлган.

Мисол учун мен ишлайдиган пабларнинг бирида “Уэмбли Клуби” ташкил этилган. Клуб аъзолари “Уэмбли”да Англия ва Шотландия терма жамоалари ўйинини томоша қилиш учун икин йил давомида пул йиғиб келишган. Уларни тўрт-беш кунга бориб келишлари учун мен йиғилган маблағни икки баробарга оширишим керак эди. Чунки мен ўйин куни уларга қўшилган эдим-да. Энг яқин дўстим Билли ўйинга пайшанба куни бориб, бир ҳафтадан сўнг қайтарди. Тўғрисини айтсам, унинг бундай кўпга қолиб кетиши, оиласининг норозилигига сабаб бўлар эди.

Дам олиш кулари “Уэмбли”да бўлиб ўтган ўйиндан сўнг пайшанба куни уйимга Биллининг хотини Анна қўнғироқ қилди.
-   Кэти, Алексдан Биллининг қаерда эканлигини сўраб бера оласанми, - деб сўради хотинимдан.

 

Мен унга Билли ҳақида ҳеч нима билмаслигимни айтдим. Пабимдаги қириқ нафар мижоз Эгизак-миноралардаги ўйинни томоша қилиш учун кетган экан, бироқ мен бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Бундан ташқари Биллининг мен билан хайрлашмасдан кетганига ажабландим ҳам. Аммо бир нарсани таъкидлаб ўтмасдан иложим йўқ. Мен билан тенгдош ўрта ҳолдаги аҳолининг ишчи қатлами, ўзига хос гуруҳ тузиб мириқиб футбол ўйинларини томоша қилишни хуш кўрарди.

Мэйн-стритдаги паб Глазгонинг протестантлар яшайдиган энг катта туманларидан бирида жойлашган эди. Шанба куни хат ташувчи Тэм менга шундай деди:
-Алекс, болалар кейинги шанба куни соат нечада очилишинг ҳақида сўрашмоқда. Биз Ардроссанда (бу ғарбий қирғоқда жойлашган жой) тўпланишга қарор қилдик. Автобуслар эрталаб соат 10 да жўнаб кетишади, аммо ўшангача барча паблар ишлайди. Ўша куни сен ҳам ишласанг чакки бўлмасди.

Тўғрисини айтсам, бу гап мени уялтириб қўйди.

-Хўп, унда нечада очай? – деб сўрадим.

-Еттида, - деб жавоб берди Тэм.

Мен 6:15да отам, акам Мартин ва қўлимизда ишлайдиган кичкина бармен олдига етиб келдим. Биз уларнинг келишига катта тайёргарлик кўрдик, чунки ўшандан бир кун олдин Тэм менга:
- Кўп одам келади шу сабабли ичимликлардан кўпроқ олиб қўй, - деганди.

Шундай қилиб роппа-роса 7:00 да паб очилди. Бир неча дақиқадан сўнг бу ерда одам гавжум бўлиб қолди. Тартибни сақлаш учун келган полиция ходимлари бир чеккада жим туришарди.

Соат миллари 8:30га етганида мен кўп ичимлик ичиб маст аҳволга келгандимки, бир ярим соат ичида бир нечта шишани бўшатиб қўйибман. Отам эса бар олдида бошини чайқатиб турарди. Орадан бир соат ўтгач, биз пабни бу ерда қолган бошқа мижозлар учун тайёрлай бошладик. Гапнинг очиғини айтсам, улар ичиб, бутун пабни остин-устун қилиб юборишган эди. Бироқ шунча вақт ўтса ҳам, улар ҳалигача маст ҳолда эдилар.

Пабда ишлаш қийин эди, шу сабабли мен 1978 йили бу ишни тугатишга қарор қилдим. Бунга сабаб эса “Абердин”ни бошқариш менга катта вақт қодирмаётган эди. Аммо ўша даврда бошимдан ўтказган саргузаштларим шунчалик кўп эдики, уларни битта нашрга жойлаб алоҳида китоб чиқарса ҳам бўлади. Одатда пабга келган мижозлар шанба куни эрталаб ўз хотинлари билан бу ерда асраб қўйиш учун қолдириб кетилган маошларини олиб кетишга келишарди. Жума куни кечқурун эса мен ҳар доимгидек ўзимни миллионер каби ҳис этардим. Баъзан сейфдаги бунча катта пулни кўриб,бу пулар кимники – бизникими ёки ҳақиқатдан ҳам бошқа биров қолдириб кетганми деган саволга борардик. Шу сабабли биз кечки сейфимизнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилардик. Бошида Кэти ҳар доим пулларни гилам устига қўйиб бирма-бир санаб чиқарди ва ўзимизнинг кирим-чиқим иш дафтарчаси билан солиштириб бошқаларникини ажратиб қўярди. Шанба куни эрталаб эса одамлар келиб ўз пулларини олиб кетишарди.



Нан исмли бир аёл эрининг маошини синчковлик билан текшириб турарди. Унинг тилидан ҳар бир оддий ишчи каби фақатгина лаънат сўзларини эшитардингиз холос.

- Сен бизларни ахмоқ деб ўйлаяпсанми? – сўради у мендан.

- Нима? – деб ҳайратдан ёқа ушлаганча, вақт ютишга ҳаракат қилдим.

- Сен бизларни ҳеч нима билмайдиган ахмоқ деб ўйлаяпсанми? Мен сенинг иш дафтарчангни кўрмоқчиман.

- Ҳм, сизга мумкин эмас, у ҳеч кимга берилмайди. Солиқ ҳизмати ходимлари уни ҳар ҳафта олиб текшириб туришади, шу сабабли уни сизга бера олишмаса керак. Бундан ташқари, сизга уни кўриш таъқиқланади.

Нан салгина тинчланган ҳолда ўз эрига қараб шундай деди:
- Шу гап ростми?
- Аниқ айта олмайман, - деб жавоб берди у.
Бироқ бир неча дақиқадан сўнг икки томон ҳам тинчланди.
-   Агар эримнинг фамилиясини дафтарчангдан топиб олсам, сизлар мени бошқа кўрмайсиз, - деди Нан.

Ёшлигимда шундай иродали ва ажойиб характерга эга инсонлар орасида бўлганим хотирамда абадий қолади. Албатта, уларнинг баъзилари қаҳр-ғазабга ҳам тўла эдилар. Бу ичкилик ҳаётидан бир лаҳза эди. Баъзан муассаса ичида жанжал чиқиб қолса, уни дарров босди-босди қилишга уринардик. Баъзан эса жанжаллашиб турган икки мижоз ажратиш пайтида, ўз жағимдан мушт ейишимга ҳам тўғри келарди. Ортга назар ташлаб, ўша даврнинг нақадар қимматли бўлганини тушуниб етаман. Ҳаёт театридаги бу каби ажойиб персонажлар ва ҳаётнинг қизиқарли ва кулгига бой тарзда ўтганини ёдга оламан.

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)
 

2-бобнинг 2-қисми бугун тақдим этилади.

Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика