Latest news

20 nov 14:00
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Бир йигит менга шундай ёзганди: “Сизга чипта учун тўлаган 41 фунтимни қайтара оласизми?”. Фергюсон автобиографиясининг биринчи бўлими.
БИРИНЧИ БЎЛИМ
МУЛОҲАЗА

“Юнайтед”нинг мен учун қанчалик қадрли эканини фақатгина сўнгги 1500-ўйинда англадим. “Вест Бромвич” – “Манчестер Юнайтед” – 5:5. Ақл бовар қилмайди. Ажойиб ва ҳаяжонга бой бўлган ҳақиқий ўйин.

Бизнинг ўйинимизни кузата туриб, сиз ҳар доим чиройли голларни кўришингиз ва тезкор ўйин гувоҳига айланишингиз мумкин. Ушбу ўйинларда юрагингизда ўзгача ҳис туйғу пайдо бўлади. Ўйин тугашига тўққиз дақиқа қолганида ва ҳисоб рақиб фойдасига 5:2 бўлиб турган бир пайтда, бу ўйинни мағлубият билан тугатмаслигимизни сездим. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг йигитларга миннатдорчилик билдиришга бордим, бироқ улар ўйиндан мамнун бўлганимни кўзимдан билиб олишганди. Шунда мен уларга оддийгина:
-   Барчаси учун катта раҳмат, йигитлар! Бу ўйин сизларнинг менга айтган энг таъсирли хайрлашув сўзингиз бўлди, – дедим.

Дэвид Мойеснинг ўрнимга мурабий бўлиши ҳал бўлганди. Ўшанда ечиниш хонасида ўтирганимизда Райан Гиггз ҳазилллашиб - “Мойес ҳозиргина истеъфога чиқди” деди.
Ўша кунги ўйинда ўзимиз хоҳлаган натижани қўлга кирита олмаган бўлсак-да, мен ажойиб ўйинчиларга бой бўлган клубни, ўзимни енгил ҳис этган ҳолда Мойеснинг қўлига топширдим. Вазифа бажарилди. Менинг оилам ҳам ёнимда - “Рэжис Сюит” ложасида ўтиришган эди. Олдимда янги ҳаёт ва янги режалар турганди.

Ўша кунги воқеалар менга гўёки тушдек бўлиб туйилаётган эди. Фикримча, “Вест Бромвич” ажойиб ва мисли кўрилмаган ўйин намойиш эта олди. Кейинчалик улар менга ўша кунги ўйиндан жой олган футболчилар дасхати туширилган рўйхатни бериб юборишди. Оила аъзоларимнинг кўпчилиги: учта ўғлим, саккизта неварам ва бир қатор энг яқин дўстларим ушбу ўйинни томоша қилиш учун майдонга келишган эди. Уларнинг финиш чизиғини кесиб ўтаётган чоғда ёнимда туриб қўллагани ва бу йўлни бирга босиб ўтганимиз менга бир олам қувонч бағш этди.

“Хоторнз”да тўхтаган клуб автобусининг зинасидан тушиб келар эканман, жамоа билан ўтказаётган ҳар бир лаҳзадан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилардим. Фаолиятни тугатиш унчалик ҳам қийин бўлмади, чунки кетиш вақти келганини аллақачон англаб етгандим. Ўйиндан бир кун олдин ўйинчилар менга совғалар туҳфа этишларини маълум қилишди. Совғалар орасида менга ёққани “Ролекс 1941” бўлди. Бу соатда мен туғилган йил (1941) ва 15:03 вақти акс эттирилган эди. Мен айнан 1941 йил 31 декабрда соат миллари 15:03 кўрсатган пайтда Глазгода туғилганман. Бундан ташқари “Юнайтед”даги фаолиятим даврида туширилган фотоальбом ҳам менга жуда ёқди. Буларнинг барини, соатларни коллекция қилишни хуш кўрадиган Рио Фердинандга совға қилди.

Қарсаклар остида ушбу ажойиб совғаларни қўлга олганимдан сўнг баъзи бир ўйинчиларнинг юзида қайғу акс этди. Улар энди нима қилишларини билмай қолгандек туришарди, чунки мен улар билан доим бирга бўлардим-да. Уларнинг баъзилари билан йигирма йил ишлаганман. Ўшанда йигитларим ичидан нималар ўтаётганини яхши тушуниб турардим. Ўйинчиларнинг юзига қарасангиз, худдики “Энди нима булади?” деган саволни илғаб олгандек бўлардингиз. Футболчиларнинг баъзилари фаолияти давомида мендан бошқа мураббийни кўришмаган эди.



Бу охирги ўйин эди шу сабабли барчаси кўнгилдагидек ўтишини истардим. Ўйин бошида биз 3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, бироқ “Вест Бромвич” осонгина таслим бўлмаслигини кўрсатиб қўйди.1986 йилнинг 22 ноябрида Йон Сивебек менинг мураббийлик давримда “Юнайтед”нинг биринчи голни киритди. Фаолитимнинг сўнгида эса охирги голни 2013 йилнинг 19 майида Хавьер Эрнандес киритди. Ҳисоб 5:2 бўлиб турган пайтда, бизлар ўйинни 20:2 ҳисобида ютадигандек туйилди. Экранда 5:5 ҳисоби кўриниб турганда эса гўёки 5:20 ҳисобида ютқизгандек бўлдик. Ҳимоямиз катта очиб қўйилган эшикни эслатарди. “Вест Бромвич” Ромел Лукакунинг хет-трики ёрдамида 5 дақиқа ичида 3 та гол киритишга эришди.
Футболчиларимнинг ўйин сўнггида кўрсатган пала-партиш ҳаракатидан сўнг ҳам ечиниш хонасида ҳамма бу ўйиндан хурсанддек ўйин-кулгу қиларди. Финал ҳуштаги янграганидан сўнг биз майдонда қолиб мухлисларга миннатдорчилик билдирдик. Клубнинг барча мухлиси юзидан табассум аримасди. Ўйиндан сўнг эса улар кун бўйи ашула айтиб хурсандчилик қилишди. Фаолиятимнинг сўнгги ўйинида 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишни истагандим, бироқ ўйин дуранг 5:5 билан тугади. Бу фаолиятим давомидаги ва Англия премьер-лигасидаги 5:5 ҳисобидаги биринчи дуранг эди. Ушбу 90 дақиқа ёдимда бутун умр муҳрланиб қолади.
Манчестерга қайтгач, офисимнинг столи устида бир уюм хатларга кўзим тушди. “Реал” клуби раҳбарияти менга жуда ажойиб совғалар ва табрик хатлари жўнатган экан. Совғалар ва хатлар орасида жамоанинг Сибелис майдонида сўнгги чемпионлигини нишонлаётгани акс эттирилган кумуш гравюрали сурат ҳамда клуб президенти Флорентино Пересдан келган табрик хати ҳам бор эди. Кейинги совға Амстердамнинг “Аякс” клубидан ва яна бири Эдвин ван дер Сардан келган эди. Ўша пайтда менинг котибам мухбирлар билан тинмай ишлаётганди.

Дам олиш кунлари “Суонси”га қарши ўз майдонимизда ўтказилган ўйин менинг “Олд Траффорд”даги сўнгги ўйиним бўлди. Ушбу ўйиндан олдин мен оилам, дўстларим ва мураббийлар штаби билан суҳбатлашиб, уларга янгича ҳаёт бошлашни маълум қилдим.

Фаолиятимни тугатиш қарори 2012 йилнинг қишида келганди. “Рождество” арафасида ушбу қарор мен учун энг маъқул йўл эканлигини англаб етдим:

“Мен фаолиятимни тугатяпман”.
-Нега бундай қарорга келдинг? – деб сўради Кэти.

-Ўтган мавсум биз сўнгги ўйинда мағлубиятга учраб совриндан қуруқ қолдиқ, мен бундай ҳолатни бошқа кўтара олмаслигим мумкин, - деб жавоб бердим унга. Фикримча, ушбу мавсум чемпионатда ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси ва Англия Кубоги финалигача етиб борсак, фаолиятим охиридаги ажойиб натижани қўлга киритган бўлардик.

Кэти бу гапларимни эшитиб аллақандай нарсани йўқотгандек бўлди ва ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди. Бироқ кейинчалик у тақдирга тан берган ҳолда қароримни қўллашдан ўзга чора топа олмади.

Шартномага биноан мавсум тугаши билан кетишга қарор қилган бўлсам, унда 31 мартгача клубни бу ҳақда хабардор қилишим шарт эди. Февраль ойида дам олиш кунларининг бирида менга Дэвид Гилл қўнғироқ қилиб, уйимда гаплашиб олишни илтимос қилди.

“Якшанба куни?”

-Ишонтириб айтаманки, у клубнинг ижроия директорлик лавозимидан кетмоқчи, - дедим ўзимга.

-Ёки сенинг бўшатилишинг ҳақидаги хабарни айтармикан, - деб жавоб берди Кэти.



Ўшанда Дэвид менга мавсум тугаши билан ҳозирги лавозимидан кетмоқчи эканлигини айтди. Шундан сўнг мен ҳам унга фаолиятимни тугатишимни маълум қилдим.

Орадан бир қанча вақт этиб, у менга яна қўнғироқ қилди ва Глейзерлардан хабар кутишимни айтди. Кўп ўтмай Жоэл Глейзер қўнғироқ қилиб, менинг қарорим ҳеч қанақасига Дэвидники билан боғлиқ эмаслигини ва “рождество” байрамларидан олдин клубни тарк этишга қарор қилганлигини айтди. Ўшанда кетиш қарорим Брижетнинг вафоти билан боғлиқ эканлигини ва унинг ўлими бизнинг ҳаётимизни буткул ўзгартириб юборганини айтдим. Кэти ҳам ўзини ёлғиз ҳис этаётганини тушунтирдим. Жоэл мени тушунди ва биз у билан Нью-Йоркда кўришишга қарор қилдик. Ўшанда у мени клубда қолишимни истаётганини англаб етдим. Мен унинг соф ниятини қадрлашимни ва мени қўллаб тургани учун ундан миннатдор эканлигимни айтдим. У бўлса менга шунча йил клубда ишлаганим учун ташаккур билдирди.

Мен унга қарорим қатъий эканлигимни тушунтиргач, у билан ўрнимга  “Юнайтед”да ким бош мураббий бўлиши ҳақида суҳбатлашдик. Иккимизнинг ҳам гапимиз бир жойдан чиқиб, - Дэвид Мойес бўлишини истадик.

Бу орада Дэвид уйимга келиб “Юнайтед”да бош мураббий бўлиши ҳақида суҳбатлашди. Кетишим ҳақида расман хабар қилинганидан сўнг ўрнимга ким бош мураббий бўлиш масаласини тезда ҳал этиш Глейзерлар учун жуда муҳим эди. Улар янги бош мураббий тезда ишга киришишини исташарди.

Шотландияликлар кучли иродага эга бўлишади. Улар ўз уйларини фақатгина бир мақсад йўлида, ҳаётда ўз ўрнини топиш учун тарк этишади. Келтлар ўтмишдан қочмайди. Улар фақатгина ҳаётлари яхшироқ бўлиши учун кетишади. Бундай ҳолатни деярли барча жойда, Америкада ҳам, Канадада ҳам кўриш мумкин. Бу қўрқоқлик эмас, балки ишни охиригача етказиш йўлидаги ҳаракат саналади. Кўпчиликнинг тилида достон бўлган бу каби шотландча ирода менда ҳам бор.



Шотландияликлар ўз мамлакатларидан ташқаридан ҳам ҳазил қилишни йўқотмайдилар. Дэвид Мойес – шундай йигитлардан бири. Уларнинг энг яхши хусусияти олдига қўйган мақсад сари олға қадам ташлаб, ортга чекинмасликда. Одамлар бир неча маротаба менга: “Биз сизни ўйин вақтида кулишингизни кўрмаганмиз” дейишган. Менинг жавобим эса қўйидагича бўлган: “Мен бу ерга кулиш учун келмадим. Мен бу ерга фақатгина ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун келдим”.

Дэвидда ҳам худди шундай хусусият мавжуд. Мен буни унинг оиласини яхши таниганим учун айтаяпман. Унинг отаси катта Дэвид Мойес, мен ёшлик давримда тўп сурган “Драмчапэл” клубининг мураббийи бўлган. Мойеснинг оила аъзолари ҳар доим бир-бири учун қайғуради, бироқ мен уни бунинг учун мураббийликка тавсия қилганим йўқ. Мен 1957 йили “Драмчапэл”дан кетдим.

Глейзерларга Дэвид тезда ёқиб тушди. Унинг дангал ва ҳақиқатни гапириш хусусияти уларни ўзига ром этди. Мен ҳам ҳақиқатни гапираман ва Дэвидга таъсир кўрсатишни истамайман. Нега мен 27 йил ишлаганимдан сўнг яна клубнинг машғулотларига қатнашиш истагида бўлишим керак? Энди бу ҳаётни тугатиш вақти келди. Дэвид шак-шубҳасиз бизнинг анъанамизни давом эттира олади. У истеъдодни “кўра олади”. Шу сабабли “Эвертон” ўтган мавсумда ажойиб ўйин кўрсата олди ва юқори даражали футболчиларни ўз сафига чақирди.


Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш


1-бўлимнинг иккинчи қисми жума куни (22 ноябрь) эътиборингизга ҳавола қилинади. 

Миразиз Муродов ва Хайрулло Холиқов таржимаси
Rating: +1   

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook