UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди Янгиликлар

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди

Кеча Абу Дабидаги "Bab Al Bahr Hotel" меҳмонхонасида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, U-17 ўсмирлар терма жамоамизнинг яна бир дарвозабони, Сарвар Каримов ҳам championat.asia сайтига қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Сарвар, қуръа ташлаш маросимидан кейин, гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қуръадан кўнглим тўлди ва бизга бу борада омад кулиб боқди деса ҳам бўлади. Тўғри, Хорватия, Марокаш ва Панама ўсмирлар терма жамоаларини ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ўзига яраша тактика ва ўйин услубига эга жамоалардир. Умуман олганда, жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди. Қолаверса бундай ёшдаги терма жамоаларнинг бирортасини кучли ёки аксинча дейиш ҳам ноўрин.

- Шахсан сиз учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган С гурухида, кўпроқ қайси жамоа хавфли кўринмоқда?

- Очиғи, рақибларимиз ҳақида бугунги кунда тўла маълумотга эга эмасмиз. Менимча ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак.

- Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
 
- Гуруҳдан чиқиш учун астойдил курашамиз. Бунинг учун айни пайтда пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар бир рақиб билан ўйнаса бўлади. Шунинг учун мақсадимиз жаҳон чемпиони бўлиш!

- ЖЧда қайси терма жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлардингиз?

- Гуруҳда кучли ва номдор бўлган рақиблар билан тўқнаш келишни истагандим. Бразилия, Аргентина... шу каби кучли терма жамоаларга қарши ўйнашни ният қилгандим. Умид қиламанки, уларнинг барчаси билан жаҳон чемпионатида ўйнашга улгурамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика