23 aug 21:40
News

Санжар Турсунов тўлиқ ўйнади, "Газовик" ютқазиб қўйди

Россия биринчи дивизионида 10-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепаётган "Газовик" клуби сафарда "СКА-Энергия" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Турсунов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. 

"Газовик" айни пайтда 14 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги турни 28 август куни ўз уйида Нальчикнинг "Спартак" клубига қарши ўтказади.


"СКА-Энергия" - "Газовик" 2:0
Голлар
: Натан Жуниор 33, Гогита Гогуа 45.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook