UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  1 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  80 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  16 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  410 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман"

Ўз вақтида Дилшод Нуралиевдан футболнинг дастлаби сабоқларини олган Санжар Турсуновнинг ўсмирлар терма жамоамизнинг ЖЧдаги муваффақиятли юриши ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Хорватия билан ўйин якунига этганидан кейин Дилшод акамни табриклаб СМС ёзиб юбордим. Ўйинни эса он-лине кўриб ўтирдим. Ёшлигимни эсладим. Укаларимизни табриклайман, яхши ўйнашди. Бу ердаги жамоадошларимдан ҳам илиқ гапларни эшитяпман. Албатта бу ёқимли. Ўзим ҳам жамоага жон куйдиряпман. Сайт орқали уларни яна бир бор табриклайман", - дейди Турсунов.

- Ўйинларни кўраётган бўлсангиз, қайси футболчи сизга кўпроқ ёқяпти?
- Орасида ажралиб турганлари бор. Лекин келинг уни кейин айтаман. Аслини олганда бу терма жамоамизда ҳамма яхши ҳаракат қиляпти. Бирини ажратиб, иккинчисини ҳафа қилиб қўйгим йўқ. Ўз навбатида улар ҳам жамоавий ўйинга катта эътибор бериб, Гондурас устидан ғалаба қозонишлари керак. Биз эса майдон ортида бўлса ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турамиз.

- Мусобақа олдидан терма жамоамиздан бундай натижа кутганмидингиз?
- Осиё чемпиони бўлганлигини инобатга олсак, ҳа. Чунки биздаги болалар футболига берилаётган эътиборнинг самарасини йил сайин кўриб боряпмиз. Бу ёшдаги мусобақалар энди нафақат Ўзбекистонсиз ўтяпти, балки уларни гуруҳда фаворит бўлишлари билан ҳам ёдда қоляпти. Аммо болларга яна бир бор айтаман, бундан ҳаволаниб кетмасдан, бор эътиборларини ёрқин келажакларига қаратишлари лозим.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика