UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30“Челси” ва “Милан”нинг собиқ дарвозабони В серия клубига ўтди0 03:02“Лестер” сенсацион тарзда “Ливерпул”ни мағлуб этди, Вардида дубл8 02:50Белоттининг дубли “Торино”ни мағлубиятдан қутқариб қолди1 02:19“Монако” 18 ёшли Мбаппени 60 млн еврога баҳолади1 01:55“Зенит” Исроил чемпионатининг энг яхши тўпурарига кўз олайтирди0 01:35“Галатасарой” Истанбул дербисида “Бешиктош”га ютқазди0 01:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда11 00:35“Кёльн” Модестни Хитой клубига 50 млн еврога сотмади1 00:10“Палермо” президенти Зампарини истеъфога чиқди0 23:50Расман. Бородюк Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди1 23:25“Атлетико” футболчиси судланди ва жазосини олди3 23:10ФОТО. “МЮ” футболчиларининг рафиқалари ғалабани нишонлашди10 22:50“Марсель” 64 йиллик антирекордни такрорлади1 22:34ОЧЛ. "Истиқлол" "Ал Таавон"ни йирик ҳисобда таслим қилди9 22:25“Манчестер Сити” юлдузи “Реал”га ўтиш истагини билдирди11

16 июл 20:43
Янгиликлар

Санжар Қувватов қачон терма жамоага чақирилади?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда.
Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа биринчи босқични биринчи ўринда тугатишдан ташқари 22та беллашувда ўз дарвозасидан атиги олтита тўп ўтказиб юборди. Бундан барча футболчилар қатори дарвозабон Санжар Қувватовнинг ҳам ҳиссаси катта.

Касбилик дарвозабоннинг ўйинига жиддий эътироз бўлиши мумкин эмас. Ва ўйлаймизки, у миллий терма жамоа йиғинларига мунтазам равишда чақирса бўладиган даражага етди. Бу гапни биз “Машъал” фойдасини кўзлаб айтаётганимиз йўқ, балки масалага объектив ҳолда ёндошиб ҳам шуни айтиш мумкинки, Санжар Қувватов терма жамоада тўп сура оладиган даражада етук футболчи.

Тўғри, айни пайтда Игнатий Нестеров миллий терма жамоамизнинг асосий посбони бўлиб турибди ва унинг ўйинларига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин назаримизда, Игнатийга ҳам мос ўринбосар керак ва Қувватов мана шундай ўринбосарлардан бири бўла олиши мумкин. Чунки унда дарвозабонга керакли бўлган хислатлар етарли. Қувватовни анчадан бери таниганим учун шуни айтишим мумкин, у ичмайди, чекмайди ва режимга тўлиқ амал қилади. Машғулотларда ҳам тер тўкиб ишлайди. Мураббийларнинг ҳар бир кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилади.

Бугунги кунда терма жамоамизда иккинчи ва учинчи дарвозабонлар бўлиб турган Мурод Зуҳуров билан Сардор Қобулжоновга нимадир етишмаётгандек. Хусусан Зуҳуров кўп вақтини “Бунёдкор” захирасида ўтказмоқда. Қобулжонов эса ҳали тўлиқ пишиб етилгани йўқ. Шундай экан, агар терма жамоа мураббийлари Санжар Қувватовга ҳам эътибор қаратадиган бўлишса, ўйлаймизки, адашишмайди.

Бундан ташқари, Санжар учун терма жамоа янгилик ҳисобланмайди. У ўз вақтида олимпия термамиз сафида ҳам яхши ўйин кўрсатган ва поғонама поғона одимлаб мана энди миллий терма жамоада ҳам ўйнай оладиган даражага етди. Агар август ойида бўлиб ўтадиган терма жамоамизнинг Туркия билан ўртоқлик ўйинига Санжар Қувватов ҳам таклиф этилса бундан мубораклик мухлисларнинг боши кўкка етган бўларди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -... 188
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 147
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал... 119
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: