UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  27 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Санъат Шихов: "Пахтакор"дан "Динамо"га ўтиб афсусланмадим" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Пахтакор"дан "Динамо"га ўтиб афсусланмадим"

Миллий чемпионатимиз якуни тобора Олий лиганинг ҳар бир тури бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этиши билан бирга аксарият тўқнашувларда мухлислар ўйиннинг сўнгги дақиқасига қадар ҳаяжон остида бўлиши бу ПФЛ баҳсларига бўлган қизиқишни янада орттиради.
Хусусан, якшанба куни 20-тур доирасида кечган Самарқанддаги ўйинда «Динамо» кутилмаганда пешқадам «Локомотив»ни сўнгги сониялардаги Санъат Шиховнинг голи эвазига мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин учрашув қаҳрамонини суҳбатга чорладик.

- Санъат, аввало муҳим ғалаба билан тарбриклаймиз. Кўпчилик, чемпионлик учун курашаётган «Локомотив»нинг Самарқандда «тўхташи»ни кутмаганди…

- Ҳақиқатдан ҳам, ўйиндан олдин бизни имкониятимизни рақибга нисбатан пастроқ баҳолашганди. Аммо, биз бундай деб ҳисобламагандик. Аксинча, бу ҳолат бизга ўзимизни кўрсатиш учун янада куч бағишлаганди. Қолаверса, ўйиндан олдин барчамиз мухлисларимиз қаршисидаги ғалаба биз учун жуда муҳимлигини яхши тушуниб тургандик.

- Fалабанинг бош омили нима бўлди, деб ўйлайсиз?

- Жамоамизнинг бирлашиб, ҳамма бир-бирига ёрдам бериб ўйнаганлиги муваффақиятимизнинг бош сабабчиси бўлди деб ўйлайман. Чунки, ўша «Сўғдиёна» билан ўйинда ўз майдонимизда дуранг натижадан кейин мураббийлар тушунтириш ишларини олиб боришди. Натижада Бухорода жипслашиб ўйнаб, ишончли ғалаба билан қайтгандик. Бугун ҳам бир куч бўлиб ўйнаганлигимиз ғалаба келтирди.

- Шу ўйинда «Динамо»да олдин кўрмаган жиҳатни кўрдик. Яъни, жамоа ўйин давомида бехато ҳимояланиб, сўнгги 10 дақиқаликда қарши ҳужумда кескин ҳаракат қилди. Бу ўйиндан олдинги кўрсатма эдими?


- Худди шундай. Умуман, чемпионлик учун курашаётган жамоаларга қарши футболчиларнинг ўзи ҳам руҳий жиҳатдан тайёргарлик кўрсатиб, ғолиб бўлишни истайди. Қолаверса, тўғрисини айтсам «Локомотив»га қарши баҳсдан олдин бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг бундай ҳолатини биринчи бор кўришим. Равшан Акмалович, барча футболчиларни руҳий ва тактик жиҳатдан қаттиқ тайёрлаганди. Рақибдан қўрқмасликни, сабр билан ҳимоялансак ўйин охириларида ютиб кетишимиз мумкинлигини қаттиқ уқтирганди. Биз унга ишонгандик. Тактика иш берди, ўйин якуни сари «Локо» гол кирита олмагач катта куч билан олдинга ўтиб кетди. Натижада сўнгги сониялардаги қарши ҳужумдан гол урдик.

- Қўшиб берилган сўнгги дақиқада киритилган ғалаба голи янада ёқимли бўлса керак?

- Албатта! Бутун стадион ўйингоҳни тарк этгунимизча қўллаб-қувватлагани янада ёқимли. Ўша вазиятда узоқроқ масофдан жарима майдонига кирмай зарба берганим учун, тўп дарвозанинг икки устунига тегиб яна майдонга қайтди, деб ўйлагандим. Аммо, стадионнинг ларзага келганидан тўпни дарвоза тўридан ўрин олганлигини кўрдим. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаганларига яраша жавоб берганимиздан хурсандман.

- Чемпионлик учун курашаётган «Локомотив»ни мағлуб этилганлиги сиз учун фақат уч очкони билдирадими ёки бошқа жиҳати ҳам борми?


- Бу ғалаба бизга фақат уч очко эмас, ўз кучимизга нисбатан жуда катта ишончни ҳам берди. Агар жамоа ўз кучига ишониб ўйнаса, ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш мумкин. Иккинчи давра бошида бу даражадаги ишонч бизда йўқ эди, кўпчилигимиз бир-биримизни қийинчилик билан тушунардик. Ҳозир эса, аста-секин барчаси яхшиланмоқда.

- Ушбу ўйинни мавсумдаги энг оғир баҳс бўлди, дея оласизми?

- Тўғри, энг қийин ўйинларимиздан бири бўлди. Лекин, олдинда «Бунёдкор», «Пахтакор» билан бўладиган ўйинлар бор экан, бизни янада оғир учрашувлар кутиб турибди.

- Айтингчи, «Пахтакор»дан «Динамо»га ўтиб афсусланмадингизми?

- Йўқ, афсусланмадим. Аксинча, ҳозир «Динамо»га кўпроқ нафим тегаётганлигидан хурсандман.

- Демак, буни орқага қўйилган қадам сифатида қабул қилмагансиз, шундайми?

- Тўғри, кимдир «Пахтакор»дан Олий лиганинг бошқа жамоасига ўтса орқага қўйилаган қадам сифатида қабул қилиши мумкин. Аммо, футболчилик фаолиятда шундай пайт бўладики, икки қадам олдинга юриш учун бир қадам орқага кетиш керак бўлади. Шундай экан, Самарқанд жамоасига ўтишим мен учун фақат фойдали бўлди деб ўйлайман. Чунки, ўйин амалиётига эга бўлиб, маҳоратим янада ошади. Жамоага ҳам ёрдамим тегаётганлигидан ҳам хурсандман. Қолаверса, Самарқанддек қадимий ва чиройли шаҳар жамоасини ҳимоя этаётганимдан бахтиёрман. Шаҳар менга бегона эмас. Хоразмда туғилган бўлсамда, Самарқанд она шаҳрим ҳисобланади.

- Олдинда «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га қарши ўйинлар кутиб турибди...

- Сўнгги иккита ўйиндагидек ўзимизга ишониб ўйнасак, бу учрашувларда ҳам очко олсак бўлади. Мана «Бухоро» ва «Сўғдиёна» жамоалари «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан очко олиш мумкинлигини кўрсатди.

- Шартномангиз йил якунига қадар имзоланган. Кейинги йилда ҳам «Динамо»да қолиш ниятингиз борми?


- Ҳали бу саволга жавоб беришга вақтли бўлсада, Самарқандда тўп суришга қарши эмасман. Бу ерда менга ишонишаётган экан, тўп суришда давом этаман. Қолаверса, Равшан Акмаловични ҳам фақат мураббий эмас, яқин устозим сифатида биламан. Ҳозир биринчи навбатда мавсумни муносиб якунлашимиз керак.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика