UZ

Сўнгги янгиликлар

20 май 21:34
Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Футболчи майдонга тушганларидан кейин футбол ўйнаши керак"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар менежери қатнашди.
"Тезкор гол урганимизга қарамай, ўз хатоимиз билан ҳисобни тенглашишига мажбур бўлдик. Ўйин сўнггида бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат, боиси улар бор эътиборларини ҳужумга қарата оляптилар", - дейди Самвел Бабаян.

- Махарадзенинг йўқлиги бугун қанчалик панд берди?
- Кахи айни пайтда Грузия терма жамоасига номзод футболчи бўлиб турибди. Шу кунларда тема жамоа бош мураббийи ҳам Тошкентга келишни мақсад қилган. Кахи кучли ва ақилли футболчи.

- Бугун "Навбаҳор" кўп ҳолатларда ўйинни чўзди, бунга муносабатингиз қандай?

- Футболчи майдонга тушганларидан кейин футбол ўйнаши керак. Ўйинни чўзиш учун қилган ҳаракатлари ҳаддан ташқари ошиб кетди. Биринчи бўлимни ўзидаёқ ҳакам камида беш дақиқа қўшиб бериши керак эди. Бизга қарши жамоалар автобус қўйишдами-е, тролейбусми билмадим. Футболни ўйнаш керак. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари бизни янада кучли қиляпти. Сизнинг саволингизга жавобим шуки, бу нарса футболни гўзаллаштирмайди.

- Бугун Бахтиёр Ашурматов ҳакамдан нолиди. Сизнинг фикрингиз қандай?
- "Бухоро" билан ўйинда дуранг қайд этдик. Журналистлар менга савол берар эканлар, ҳакам манзили томони ниманидир айтишимни кутдилар. Лекин ўша ўйинда ҳам, бугун ҳам ҳакамларга баҳо бермайман.

- Ҳужум чизиғига номзод қидириш керак эмасми?
- Сергеевда бир ўйинда уч тўртга яқин имкониятлар бўляпти. Балки ҳозир у шошаётгандир. Лекин имкониятлар бўляпти. Бу чизиқни ички резерв билан кучайтиришимиз мумкин. Солиев, Юсупов ва Рогаванов каби футболчиларни мисол қилиб келтиришим мумкин.

- Искандеров терма жамоаларда ўзи "ёриб" киради, "Пахтакор"да асосан пас беришга кўпроқ мойил.
- Искандеров универсал футболчи. Бугун Махарадзе йўқлиги учун, у ўртани қўлга олиши керак эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1228
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  527
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: