28 jan 23:28
News

Самарқанд футбол федерацияси кубоги финалида "Шердор" ва "Регистон" ўйнайди

Бугун Самарқанд вилоят футбол федерацияси кубоги учун Тайлоқ туманидаги "Қўшчинор" стадионида икки ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Бугун бўлиб ўтган учрашувларнинг биринчисида "Динамо" ёшлар жамоаси ва "Шердор" дарвозаларни ишғол эта олмади. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланган қўшимча бўлимларда ҳам тенглик сақланиб қолди. Пеналтилар сериясида омад Биринчи лига вакили "Шердор"га клуб боқди ва тўрт марта аниқ зарба бера олган бўлса, "Динамо" ёшлари икки марта пеналтидан аниқ фойдалана олади.
Иккинчи учрашувда яна бир биринчи лига вакили "Регистон" рақиби бўлган "Қўшчинор"ни ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб этди.

Самарқанд вилоят футбол федерацияси кубоги. 27.01.2014

Чорак финал. "Қўшчинор" стадиони (Тайлоқ)

"Динамо" (ёшлар) - "Шердор"  0:0 (пен 2:4)

"Регистон" - "Қўшчинор" 3:0

Эртага турнирнинг якуний учрашуви бўлиб ўтади. Унда икки биринчи лига вакили "Шердор" ва "Регистон" майдонга чиқади.

Финал. 28.01.2014

"Қўшчинор" стадиони. 11:00

"Шердор" - "Регистон"
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook