UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Пирло: "ЮВентус" Чемпионлар лигасининг бошқа фаворитларидан кучлироқ бўлиши мумкин"  0 17:43"Челси" Мората учун 65 млн. евро тўлашга тайёр  10 17:18Омар Моманидан янги карикатура: Коутиньо  14 17:12Айуоби: "Арсенал"нинг барча футболчилари Венгер учун курашишмоқда"  11 16:41Апрелдаги "Реал" - "Барселона" учрашувини ким бошқаради?  16 16:40Olamsport: Нокаутчи боксчимиз сериясини давом эттирмоқда, 477 кг тошни кўтаришди ва бошқа хабарлар  1 16:29Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди  22 15:45Денис Суарес агенти: "Мижозим "Наполи"дан таклиф олгани йўқ"  1 15:20Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  17 14:30“Андижон”: Бугундан яна навбатдаги ўйинга тайёргарлик бошланди  7 14:16Акинфеев Россия терма жамоаси умумий гуруҳига қайтди  16 14:05"Андижон": Қаҳрамон Маҳамаджоновни табриклаймиз!  7 13:50Де Брейне Россияга қарши ўйнамайди  6 13:31Гарет Саутгейт: «Руни ҳали терма жамоадан буткул кетгани йўқ»  14 13:21Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди  8

17 янв 09:28
Янгиликлар

Самандар Шодмонов: “Динамо”га Ҳайдаровнинг таклифига биноан келдим”

Қашқадарёлик футболчи ўзининг чаққон ҳаракатлари билан кўпчиликни эътиборига тушган десак муболаға бўлмайди.

Очиғини айтганда, Шодмоновнинг ўтган йили ишлари унчалик ҳам юришмади. Боиси биринчи даврада “Олмалиқ”да у аввалгидек ўйнаб кета олмади ва мавсумнинг иккинчи қисмида эса “Насаф”га келиб, асосан захира футболчисига айланиб қолди.

Шу боисдан ҳам Самандар клубини ўзгартиришга қарор қилди. Маҳоратли футболчи айни пайтда Самарқанднинг “Динамо” клуби йиғинида иштирок этмоқда.

- Самандар, гарчи “Насаф” билан ўтган йили бронза медалини қўлга киритган бўлсангизда, жамоани тарк этишга қарор қилдингиз. Бу кўпинча захирада ўтириб қолганингиз билан боғлиқми?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Тўғрисини айтганда, ўтган йили етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. Асосан захира ўйинчиси сифатида гавдаландим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, захирада вақтим келишини кутиб ўтиришдан маъно йўқ деб ҳисобладим. Қолаверса “Насаф” билан амалдаги шартнома ўз кучини йўқотганди. Бундан келиб чиқадики, айни пайтда эркин агентман.

- “Олмалиқ”да ҳам ўз ўйинингизни топиб кета олмаганингизга нима сабаб бўлганди?
- Ўзимга ҳам бу борада кўп савол бериб кўрдим. Нимадир етишмади... Айбни мураббий ёки бошқалардан қидириш нотўғри, бу борада аввало муаммо ечимини ўзимдан қидиришим керак.

- Айни пайтда эса “Динамо” ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқдасиз. Сизни бу ерга ким таклиф этди?
- Бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг чорлови билан келганман.

- Жорий мавсумни ушбу жамоада бошлашингиз аниқ бўлдими?
- Йўқ, ҳозирча клуб ҳеч қайси футболчи билан битим имзоламади. Бунга ҳали озгина вақт бор.

- “Машъал” бу йил собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда. Сизга ҳам клуб раҳбарияти томонидан Муборак жамоасига яна қайтиш таклифи бўлдими?
- Йўқ. Лекин олдимда “Динамо”да бошқа яна 2-3 та вариантлар бор эди. Самарқандга келишим уйимга яқин ва бу ерда тажрибали мураббий фаолият олиб бораётгани туртки берди.

- Янги жамоага киришиб кетишингиз қандай бўлмоқда?
- Бу борада муаммо бўлгани йўқ. "Динамо"даги футболчилар билан олдиндан танишмиз. Шу боис бемалол айта оламанки, мослашиб бўлдим.

- Равшан Ҳайдаров ва унинг ўтказаётган машғулотлари хусусида нима дейсиз?

- Равшан Акмалович тажрибали мураббий. Ўз вақтида миллий терма жамоа ва "Пахтакор"да ишлаган. Бу ҳам мураббийнинг қандай савиядалигини кўрсатиб турибди. Машғулотларга келадиган бўлсак, ҳозир қишки йиғинлар асосан югуриш билан ўтади. Демоқчиманки, жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратилади. Лекин тўп билан ҳам ишлаяпмиз. Хуллас ҳозирча ҳаммаси яхши.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  528
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: