18 dec 16:20
News

Саломов «Иртиш»га ўтиши мумкин

Ўтган мавсумни Толдиқўрғоннинг "Жетису" клубида ўтказган Шавкат Саломов "Иртиш" жамоасида кўрикдан ўтади.
Бу ҳақда Камолиддин Алимов хабар бермоқда. Павлодарликлар 7 январь куни Туркияда ўқув машғулот йиғинини ўтказишади. Ушбу йиғинда Саломов ҳам иштирок этади. Агар ҳамюртимизнинг ҳаракатлари "Иртиш" бош мураббийи Талгат Байсуфиновга маъқул келса, у билан шартнома имзоланади. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Саломов Миржалол Қосимов томонидан Вьетнам ҳамда Гонконг терма жамоаларига қарши кечган ОК-2015 саралаш учрашувларига чақирилганди. Таъкидлаш жоиз, шу йилнинг февраль ойида «Жетису» футболчисига айланган Саломов ўзининг «Қайрат»га қарши кечган дебют ўйинида дарвозани ишғол қилганди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook