20 feb 12:28
News

Салимжон Зокиров: “Биринчи лигада иштирок этиш учун шароитга эгамиз”

Бу йил Фарғона вилоятидан қайси жамоанинг биринчи лигада иштирок этишини билишга ҳаракат қилдик.
“Қўқон-1912”дан ташқари Марғилоннинг “Атласчи” ва Ёзёвон туманининг “Ёзёвон-лочинлари” ҳам бу йил биринчи лигада иштирок этиши тахмин қилинаётганди. Аммо бу икки жамоа ҳам пулькада йўлланмани қўлга кирита олмаган. Адашмасак. “Атласчи” Тошкентда ўтказилган пулькада ҳам иштирок этмаганди. Илгари футболчилик даврида дарвозабон сифатида ўйнаган Салимжон Зокиров бугунги кунда “Ёзёвон-лочинлари” жамоасини бошқариб келмоқда. Мураббийнинг айтишича унинг жамоаси бу йил биринчи лигада иштирок этишга ҳар томонлама тайёр.

- Тўғриси, бу йил Фарғонадан қайси жамоалар биринчи лигада иштирок этишини билмайман. “Атласчи” ёки “Ёзёвон-лочинлари” бу борада асосий номзод эканлиги аниқ. Биз вилоят футбол федерациясига жорий мавсум биринчи лигада иштирок этишга тайёр эканлигимиз ҳақида маълум қилганмиз. Ҳозирги кунда қайси жамоалар иштирок этиши ҳақида ҳам тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Қайсидир клуб ўйнайман деб ҳозирлик кўраётган бўлса, яна қайсидир жамоанинг эртаси мавҳум турибди. Менимча энди бу масала 21 февраль куни қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлса керак.

- Сизга фақат шуни айтишим мумкинки, бу йил “Ёзёвон-лончилари” жамоаси биринчи лигада иштирок этиш учун тайёр. Бунинг учун бизда барча шароитлар мавжуд. Лекин таҳминимча барибир йўлланма “Атласчи”га берилса керак. Чунки Марғилон шаҳри жамоасининг бу борадаги имконияти барибир истаймизми йўқми юқори. Қолганини вақт кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 120
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 85
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook