UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  16 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Салим Мустафоев миллий терма жамоа йиғинига жалб этилди Янгиликлар

Салим Мустафоев миллий терма жамоа йиғинига жалб этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 август куни Тошкентдаги ЖАР стадионида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида маълумот берган эдик.
Режага кўра, терма жамоа аъзолари 14 августгача Тошкентдаги «ЖАР» стадионида машғулот ўтказади. Ушбу йиғин давомида миллий терма жамоа ўртоқлик-назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини таклиф этган.

Маълумот ўрнида, Қосимов дастлаб эълон қилган 26 нафар футболчи рўйхатидан жой олган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоячиси Максимилиан Фомин жароҳати сабаб терма жамоа йиғинини ўтказиб юборадиган бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби, Фомин ўрнига Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Салим Мустафоевни йиғинга жалб этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб учрашувига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика