UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  17 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

СА журналистлари энди ФОРУМДА ва ФОРУМГА оид бошқа хабарлар Янгиликлар

СА журналистлари энди ФОРУМДА ва ФОРУМГА оид бошқа хабарлар

Сайтга келаётган хабарлар сони жуда кўп. Уларнинг аксарияти САда конференция ва блог очиш.
Секин-аста бу босқичга ҳам етиб келамиз. Хабарингиз бор, куни кеча сайтимизда форум ишга тушди. Форумни яхши томони шунда-ки, бу ерда юзлаб одамлар ўзаро фикр алмашишлари мумкин. Айтиб қўяйлик, бу бошланиши.

Бугун "Журналистлар Сиз билан" бўлими ишга тушди. Унда аксар мухлислар талаб истаги инобатга олинган ҳолда 5 нафар ходимимизнинг ўз саҳифаси очилди. Форумнинг бошқа бўлимларидан фарқли равишда "Журналистлар Сиз билан" бўлимида ўқувчи мавзу (тема) оча олмайди. Фақатгина саволлар билан иштирок этади. Бундай қилишдан мақсад, бўлимда кўплаб мавзуларни очилиб кетишидан асраган ҳолда ўқувчиларнинг чалғиб кетмасликларини таъминлаш.

Масалан, Нодирхўжа Юлдашевнинг бўлимида иккита мавзу бор. "Савол ва жавоблар учун" ҳамда "Фотожурналистика". Юқоридаги икки саҳифа орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин. Ёки Бахтиёр Шириновни олайлик. Бу мутахассисга "Статистикадан саволлар борми?" мавзуси орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Хориж футболига Беҳзод Назаров жавоб беради. Нарзулла ҳам хизматингизга шай. Бу ерда Хайрулла Холиқов бор. "Сайт борасида саволлар борми?" Бу бўлимнинг учта мавзуси бўлиб, бири "Лойиҳалар ҳақида фикрингиз, Сиз сайтнинг қандай бўлишини истайсиз?" бўлса, иккинчиси ёшларбоп - "Шогирд тушишни истаганлар учун". "Менинг мақолам" мавзуси орқали мухлислар энди қалам тебратиш имкониятига эга бўладилар. Асосан хориж чемпионатига оид турли таҳлил ва интервью, превьюларни таржима қилиб мавзуга киритинг. Биз эса уни сайтга жойлаймиз.

"Зукко мухлис танлови" бўлимида Бахтиёр Ширинов ҳар чоршанба ўзининг ўткир саволлари билан ўқувчиларни синайди. Бу танлов ҳақида сешанба куни хабар берамиз.

Юқорида айтиб ўтганимдек, бу ҳали бошланиши. Форум қайдномасидан рўйхатдан ўтмаганлар, нима қилиб ўтирибсизлар, тезроқ рўйхатдан ўтинг!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика