Latest news

16 mar 20:49
News

Рустам Мирсодиқов: "Тўп нима учун дарвозага кирмади? Тўпдан сўраш керак"

"Олмалиқ" - "Металлург" (3:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда биринчи бўлиб меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.

"Аввало янги стадион билан барчани табриклайман, жуда кўп мухлислар учрашувни кўриш учун келди.

"Металлург"нинг мақсади Бекобод халқига ёқадиган ўйин намойиш этиш. Агар бугун Шаҳзодбек Нурматов охиригача ўйнаганида натижа бундай бўлмасди деб ўйлайман. Бундан ташқари учта футболчимиз тиббий кўрикдан ўта олишмади.

Жисмоний томонлама яхши ўйнадик, агар ҳакам бугун 10 дақиқа қўшиб берганида ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди (кулади).

Шохназар Норбековни икки йил олдин Виктор Жалилов тавсия қилганди. Уни синаб кўриб дастлаб ўринбосарлар сафида, кейин ўтган йил асосий таркибга жалб қила бошладик. Ўтган йил Аҳмаджон Мусаев Норбековни терма жамоа йиғинларга чақирганди. Қишда унга "Бунёдкор"дан таклиф тушди, бироқ ўзи Бекободда ўйнашни истади.

Бугун мен шогирдларимга очиқ ўйин намойиш этишни тайинладим. Сабаби ўйинни кўриш учун жуда кўплаб мухлислар келишган, уларга ёқадиган ҳужумкор баҳс ўтказишга уриндик.

Тўп нима учун дарвозага кирмади? Буни тўпдан сўраб кўриш керак (кулади)

"Металлург" сафида энг яхши ўйин кўрсатган футболчи деб Алишер Зиёвуддиновни айтган бўлардим.


Хайрулла Холиқов ёзиб олди. 
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 117
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 83
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook